«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилЎзбекистон Фанлар академияси олимлари ҳаводаги зарарли газлар ҳамда сувдаги оғир металларни тозалаш имконини берувчи янги турдаги гибрид аэрогел ишлаб чиқишди.
Маълум қилинишича, янги материал тузилманинг Умумий ва ноорганик кимё институти ҳамда Полимерлар кимёси ва физикаси институти олимлари ҳамкорлигида яратилган. Аэрогел наноцеллюлоза асосида тайёрланган бўлиб, қайта тикланадиган ва экологик тоза хом ашё ҳисобланади.
Олимларнинг таъкидлашича, материалнинг ғовак тузилмаси ичига махсус металл-органик бирикмалар жойлаштирилган. Шу туфайли аэрогел ҳаводаги карбонат ангидрид (CО₂) газини ушлаб қолиш, шунингдек, сув таркибидаги оғир металл ионлари ва зарарли бўёқларни ўзига сингдириб олиш имкониятига эга.
Янги материал бошқа соҳаларда ҳам қўлланиши мумкин. Хусусан, у қурилишда самарали иссиқлик изоляцияси материали сифатида ишлатилади, паст иссиқлик ўтказувчанлиги сабаб биноларда энергия йўқотилишини камайтиради. Бундан ташқари, аэрогелнинг наноғовак тузилмаси товуш тўлқинларини ютиш хусусиятига эга бўлиб, биноларда акустик қулайликни таъминлайди.
Шунингдек, композит аэрогел механик таъсирларга нисбатан барқарор бўлиб, конструкцион элементларнинг мустаҳкамлигини оширишга хизмат қилади. Материал жуда енгил бўлишига қарамай мустаҳкамлиги юқори ҳамда юқори ҳароратга чидамлилиги билан ажралиб туради.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил