Экоолам      Бош саҳифа

Табиат қурилишдан зарар кўрмади

Аҳолининг табиат учун жонкуярлиги инсон томонидан атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирларнинг олдиндан бартараф этилишига сабаб бўлмоқда.

Табиат қурилишдан зарар кўрмади

Бу юртдошларимизнинг экологик маданияти юксалиб бораётганидан далолатдир.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Оққўрғон кўчаси 30-уй ҳудудида яшил ҳудудлар йўқ қилинаётгани ҳақида видео тарқалган эди. Ҳолат Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда унинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан ўрганилди.

«Ўрганиш давомида 30-уй биринчи қаватига туташ яшил ҳудудда қурилиш олиб бориш, маиший савдо шахобчаларини қуриш ёки бетонлаштириш учун тегишли ташкилотлардан ҳеч қандай рухсатнома олинмагани, шунинг­дек, экологик экспертиза хулосаси йўқлиги маълум бўлди», – деди Мирзо Улуғбек туман Экология бўлими инспектори Шоҳжаҳон Абдураҳмонов.

Ўрганишда ҳудудда ҳеч қандай дарахтларни кесиш, йўқ қилиш ҳолати аниқланмади. Ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан дарахтларга шикаст етказмаслик, кесмаслик тўғрисида мажбурий кўрсатма берилиб, кафолат хати олинди ҳамда огоҳлантирилди.

Шунингдек, ҳудуддаги барча мевали ва манзарали дарахтлар Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан назоратга олинди.

Экология қўмитаси матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔36

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔36

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔107

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар