Яшилликка бурканаётган Оҳангарон
Глобал иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар инсоният олдига кечиктириб бўлмас вазифаларни қўяётган бугунги даврда она табиатни асраш нафақат бурч, балки яшаб қолиш шартига айланди.
БатафсилҚибрай ва Зангиота чиқинди полигонларидаги аҳвол қачон ўнгланади?
Бугунги кунда чиқинди полигонларини бошқариш нафақат экологик, балки ижтимоий хавфсизликнинг энг муҳим бўғинларидан бирига айланган. Полигон – бу шунчаки чиқинди ташланадиган жой эмас, балки атроф-муҳитга тинимсиз таъсир кўрсатувчи мураккаб объект. Агар у ўз вақтида рекультивация қилинмаса ва назоратсиз қолдирилса, тупроқ, ер ости сувлари ва ҳавонинг заҳарланиши йиллаб давом этиши мумкин. Афсуски, Тошкент вилоятидаги айрим объектларда полигонни ёпиш ҳақидаги қарор муаммонинг ечими эмас, балки унинг янги, анча хавфли босқичига айланиб қолмоқда.
Қибрай ва Зангиота туманларидаги чиқинди полигонлари расман ўтган йилнинг апрель ойидан буён чиқинди қабул қилмаяпти. Қоғозда ҳаммаси жойида: экология вазирининг тегишли буйруғи чиққан, объектлар янги дирекция тасарруфига ўтказилган, иш тўхтатилган. Аммо...
Афсуски реал ҳаётдаги манзара бутунлай бошқача кўриниш бермоқда.
Мисол учун, Қибрай туманининг «Май» қишлоғидаги 6 гектар майдонни эгаллаган полигонни олайлик. 2012 йилдан буён тонналаб чиқинди кўмилган бу ерда бугун экологик вазият оғирлигича қолмоқда. Энг ёмони, ҳудудда чиқиндилар тўлиқ йиғиштириб олинмаган, рекультивация ишлари эса бор-йўғи 20-25 фоизга бажарилган, холос. Зангиотадаги 10 гектарли полигонда ҳам аҳвол бундан авло эмас – у ерда ерни қайта тиклаш ишлари ҳатто 20 фоизга ҳам етмайди.
Бу шунчаки экологик муаммо эмас, балки аҳолининг кундалик ҳаётига дахл қилувчи жиддий хавфга айланиб улгурган. Ҳудудда дайди итларнинг кескин кўпайиб кетгани нафақат қибрайликларни, балки қўшни Чирчиқ шаҳри аҳолисини ҳам қаттиқ ташвишга солмоқда. Одамларнинг норозилиги асосли, чунки назоратсиз қолган полигон нафақат нохуш ҳид, балки хавфли касалликлар ва бетартиблик ўчоғи бўлиб турибди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партиямиз фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева ушбу ҳудуддаги аҳволни бевосита ўрганиб, ўз муносабатини билдирди: «Полигон фаолияти тўхтатилгани, бу муаммо ҳал бўлди дегани эмас. Биз жойида кўрдикки, ҳудуд ҳали ҳам қаровсиз, чиқиндилар тўлиқ тозаланмаган. Энг асосийси, аҳоли хавфсизлиги ва саломатлиги биринчи ўринда туриши керак. Дайди ҳайвонларнинг кўпайиши ва экологик номутаносиблик одамларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Биз нафақат буйруқлар ижросини, балки ерларнинг қайта тикланиши ва аҳоли осойишталигини таъминлашимиз шарт», – деб таъкидлади депутат.
Ҳозирда масъулларга ҳудудни қисқа муддатда тартибга келтириш ва муаммоларни тизимли ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар юклатилган. Масала депутатлик назоратига олинди. Эндиги мақсад – ёпилган полигон фақат ҳужжатда эмас, амалда ҳам аҳоли ва табиат учун хавфсиз ҳудудга айланишини таъминлашдир.
Авлоқул ХУДОЙҚУЛОВ,
ЎЭП Қибрай туман партия
ташкилоти раиси
Глобал иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар инсоният олдига кечиктириб бўлмас вазифаларни қўяётган бугунги даврда она табиатни асраш нафақат бурч, балки яшаб қолиш шартига айланди.
БатафсилАҳолининг табиат учун жонкуярлиги инсон томонидан атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирларнинг олдиндан бартараф этилишига сабаб бўлмоқда.
БатафсилЎзбекистон Фанлар академияси олимлари ҳаводаги зарарли газлар ҳамда сувдаги оғир металларни тозалаш имконини берувчи янги турдаги гибрид аэрогел ишлаб чиқишди.
Батафсил