Экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қиладиган изчил ислоҳотларнинг самараси бугунга келиб ҳар бир ватандошимиз ҳаётида акс эта бошлади, десак хато бўлмайди. Ўтган ҳафта Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи асносида ҳаммамиз бунга яна бир бор гувоҳ бўлдик.
Сурхондарё юртимизнинг энг жанубий ҳудуди бўлгани учун ўзига хос иқлим шароитига эга. Бунга ҳамиша таъсир кўрсатиб турувчи аёвсиз афғон шамоли, ёз саратонидаги жазирамалар, сув тақчиллиги, тупроқ деградацияси, ўсимлик ва ҳайвонот олами камайиши каби ўнлаб экологик хатарларга сабаб бўлиши мумкин. Аммо бугун у ерда йўлга қўйилган истиқболли лойиҳалар табиий ресурслардан унумли ва оқилона фойдаланилаётганидан дарак бермоқда.
Сув – ҳар бир тирик мавжудот учун энг муҳим ҳаётий омил. Экологик ислоҳотларни тўғри йўлга қўйиш дейилганда, аввало, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш назарда тутилади. Сурхондарёда бу масаланинг ечими қай даражада экани ниҳоятда муҳим. Шу боис, мамлакатимиз раҳбари Термиз шаҳрида «Тўпаланг» сув омбори сувидан фойдаланиш ҳисобига Сурхондарё вилоятида ичимлик сув таъминотини яхшилаш лойиҳасининг амалий натижалари билан танишди. Мазкур ташаббус натижасида бугун минералларга бой ичимлик сув вилоятнинг ўнта тумани ва Термиз шаҳрига узлуксиз етказиб берилаётгани энг катта муваффақиятлардан биридир. Аҳоли учун бирламчи эҳтиёж бўлган ичимлик сув таъминотини марказлашган ҳолатда етказиб бериш саккиз-тўққиз йил олдин 47 фоизни ташкил этган бўлса, бугун ушбу рақам 67,5 фоизгача оширилгани ислоҳотлар аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилаётганини кўрсатиб турибди.
223 та маҳаллада истиқомат қилаётган фуқароларнинг барқарор сув таъминотига эга бўлгани аҳолида томорқадан унумли фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш, юқори даромад олиш кайфиятини қарор топтирган.
Олдинлари аҳоли юздан ортиқ ер ости сув қудуқларидан фойдаланишига тўғри келар эди. Бу эса экологик мувозанатга салбий таъсир кўрсатмасдан қолмасди. Ер ости сувларининг санитарик таснифи номаълумлиги сабабли унинг аҳоли саломатлигига таъсири ҳам кўнгилдагидек бўлмаслиги табиий. Қолаверса, ер ости сувлардан ўзбошимчалик билан тартибсиз равишда фойдаланиш ер ости қатламлари бўшаб қолиши ҳамда тупроқдаги намликнинг кескин камайишига олиб келади.
Ҳозир мамлакатимизнинг барча ҳудудларида яшил энергетика манбаларидан фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда. Хавфсиз ва экологик тоза электр энергияси таъминоти борасида ҳам вилоятда салмоқли ишлар амалга ошириляпти. Хусусан, 10 гектар майдонда 6 418 киловатт-соат қувватдаги қуёш панеллари ўрнатилгани ҳудуднинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини сезиларни даражада яхшилашга хизмат қилади.
Сурхондарё ўзининг мева ва полиз маҳсулотлари етиштириб берувчи миришкорлари билан танилган. Улар ҳар қандай шароитда ҳам ҳосил етиштириб, эл дастурхонига сифатли ва экологик тоза маҳсулотларни тақдим этишга ҳаракат қилишади. Бугун Термизда «Томорқа мактаби» йўлга қўйилгани сув тежаш технологиялари ва замонавий ирригация тизимларини маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш орқали харажатларни камайтириш, иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, фермер ва аҳолининг талабини тезкор таъминлаш каби ўта долзарб масалаларга ечим бўлиб келмоқда. У ерда деҳқончиликнинг илмий асослари, юқори даромадли маҳсулот етиштириш технологиялари ва замонавий томорқачилик усуллари амалий равишда ўргатилмоқда.
Сурхондарёлик миришкорлар мавжуд имкониятлар ҳамда шароитдан унумли фойдаланиб, йилига камида уч марта ҳосил олиш амалиётини йўлга қўйишгани бошқа ҳудудлар учун ҳам намуна бўла олади.
Иқлим ўзгаришлари, экологик хатарлар, табиат инжиқликлари инсоннинг ақл-заковати, тадбиркорлиги ва уддабуронлиги олдида катта таъсир ўтказа олмаслигига биргина Сурхондарё вилоятидаги ислоҳотларни кузатиш асносида яна бир бор амин бўлдик. Демак, мунтазам ва тўғри ҳаракат қилиш бизни ҳамиша катта марраларни забт этишга ундаб бораверади.
Иброҳим ЁҚУБОВ,
Ўзбекистон Экологик партияси
Сурхондарё вилоят кенгаши раиси,
халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати
Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар
🕔17:58, 16.04.2026
✔27
Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.
Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?
🕔17:55, 16.04.2026
✔25
Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.
Батафсил
Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор
🕔17:50, 16.04.2026
✔24
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.
Батафсил