Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Шу боис ҳар йили истиқлол байрамини муносиб кутиб олиш нафақат байрамга тайёргарлик, балки мамлакатимизда амалга оширилаётган эзгу ва бунёдкорлик ишларининг ўзига хос сарҳисоби сифатида ҳам катта аҳамият касб этади.
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасидамиз. Бу қутлуғ сана «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» деган эзгу ғоя асосида юксак савияда ўтказилиши белгиланган. Ҳудудларда байрамга тайёргарлик кўриш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини изчил ташкил этиш, аҳолига муносиб шароит яратиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.
Тошкент вилоятида ҳам ушбу муҳим санани муносиб кутиб олишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда. Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилоят кенгаши томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, партиянинг Тошкент вилоят кенгаши ишчи гуруҳи Қибрай ва Бўстонлиқ туманлари, Чирчиқ, Бекобод ва Нурафшон шаҳарлари ҳамда Бекобод ва Ўрта Чирчиқ туманларида Мустақилликнинг 35 йиллигига тайёргарлик жараёнларини атрофлича кўздан кечирди. Мазкур ўрганишлар давомида ҳудудларнинг ободонлиги, санитария ҳолати, яшил майдонларнинг сақланиши, кўча ва маҳаллаларнинг кўркамлиги, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратилгани каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Бу жараёнда байрам тадбирларининг ташкилий жиҳатдан юқори савияда ўтказилиши билан бир қаторда, ҳудудларнинг экологик ҳолати ҳам муҳим мезон ҳисобланади. Чунки обод ва кўркам ҳудуд, аввало, тоза ва мусаффо муҳитдан бошланади. Байрамга тайёргарлик баҳонасида амалга ошириладиган ободонлаштириш ишлари фақат муайян сана билан чекланиб қолмаслиги, балки узоқ муддатли экологик маданият ва масъулиятнинг таркибий қисмига айланиши лозим.
Бугун Тошкент вилоятининг турли ҳудудларида яшил майдонларни кенгайтириш, дарахт ва буталарни парваришлаш, ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш, ободонлаштириш ишларини күчайтириш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Бундай ташаббуслар инсон ва табиат ўртасидаги уйғунликни таъминлаш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ва келажак авлод учун янада соғлом муҳит яратишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Экологик партияси учун бу борадаги ишларнинг яна бир муҳим жиҳати жамоатчиликни жараёнга фаол жалб этишдир. Маҳалла фаоллари, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар ва кенг жамоатчиликнинг ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда атроф-муҳитни асрашдаги иштироки қанчалик юқори бўлса, натижа ҳам шунчалик самарали бўлади.
Ҳудудларда олиб борилаётган ўрганишлар бизга мавжуд ҳолатни таҳлил қилиш билан бирга, келажакдаги ишларни аниқ режалаштириш имконини бермоқда. Аниқланган муаммолар бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилмоқда.
Энг муҳими, Мустақиллик байрамини юқори савияда ташкил этиш билан бирга, унинг мазмун-моҳиятига мос равишда халқимиз учун муносиб, обод ва фаровон муҳит яратишга интилмоқдамиз.
Қибрай, Чирчиқ, Бўстонлиқ, Бекобод, Нурафшон ва Ўрта Чирчиқ каби ҳудудлардаги ўрганишлар шу йўналишдаги ишларнинг дастлабки босқичларидан биридир. Келгусида мазкур амалиётни Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида изчил давом эттириш, ҳар бир туман ва шаҳарда мавжуд экологик ҳамда ободонлаштириш масалаларини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чораларни белгилаш режалаштирилган.
Зеро, Мустақиллик байрамини муносиб кутиб олиш фақат байрам тадбирларини ташкил этиш эмас. Бу, аввало, халқимизга бўлган ҳурмат, Ватанга бўлган садоқат ва келажак авлод олдидаги масъулиятимизни амалий ишлар билан намоён этишдир.
Биз экологик барқарорликни таъминлаш, яшил ҳудудларни асраш ва кўпайтириш, маҳаллаларимизни янада обод қилиш, аҳоли учун соғлом ва қулай муҳит яратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни изчил давом эттирамиз.
Мустақилликнинг 35 йиллиги Тошкент вилоятида ҳам юксак руҳда, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти ва ҳамжиҳатлигини намоён этган ҳолда нишонланади. Энг муҳими, бу қутлуғ сана арафасида амалга оширилаётган ҳар бир эзгу иш юртимиз ободлиги, табиатимиз мусаффолиги ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилади.
Фурқатжон АҲМЕДЖАНОВ,
ЎЭП Тошкент вилоят
кенгаши раиси
Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади
🕔11:43, 20.08.2026
✔88
Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил
Меҳрга интилган беозор жонзотлар
🕔16:33, 06.08.2026
✔260
Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.
Батафсил
«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф
🕔13:25, 20.07.2026
✔444
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
Батафсил