Спорт      Бош саҳифа

Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

Унда кўриш, эшитиш ва жисмоний имконияти чекланган спортчилардан иборат 31 мамлакатдан келган 41 та жамоада 205 нафар шахматчи ўзаро беллашмоқда. Бу рекорд кўрсаткич бўлиб, иштирокчи жамоа­лар сони аввалги икки паралимпиададагидан анча ошган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчиларига таб­рик йўллади. Давлатимиз раҳбари ўз табригида олимпиада иштирокчиларига муваффақият тилаб, ушбу нуфузли мусобақани Ўзбекистонда ўтказишни қўллаб-қувватлаган Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) раҳбарияти ва бошқа ҳамкорларга миннатдорлик билдирган. Шунингдек, табрикда мамлакатимиз спортчилари эришаётган натижалар алоҳида қайд этилган.

15 сентябрь куни «Боқий шаҳар» мажмуасидаги амфитеатрда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг тантанали очилиш маросимида FIDE президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Вишванатан Ананд, Халқаро шахмат федерацияси масъуллари, хорижлик меҳмонлар ва олимпиада иштирокчилари қатнашди. Вишванатан Ананд мазкур мусобақани ўтказишга юқори даражада тайёргарлик кўргани учун Ўзбекистон ҳукуматига ўз миннатдорлигини билдирди.

1927 йилдан буён ўтказиб келинаётган нуфузли мусобақа тарихида Марказий Осиё илк бор шахмат оламининг энг йирик жамоавий турнирига мезбонлик қилмоқда. Қолаверса, унинг Самарқандда ўтказилиши Ўзбекистоннинг йирик халқаро спорт ва интеллектуал тадбирларни юқори савияда ташкил этиш салоҳиятини намоён қилади.

Икки йил олдин Венгрияда ўтказилган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 380 жамоа қатнашган эди. Бу гал Самарқандда 397 та шахматчилар жамоаси ўз куч ва салоҳиятларини намойиш этади. Бу 2024 йилда Будапештда ўтказилган олимпиада рекорди янгиланади дегани.

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг илк тур баҳслари 16 сентябрда бошланди. Мусобақа 27 сентябрга қадар давом этади.

Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси тадбирлари доирасида 26-27 сентябрь кунлари Самарқандда Халқаро шахмат федерацияси конгресс йиғилиши ҳамда FIDE президентлиги учун сайловлар ташкил этилади. Унда халқаро шахмат ҳамжамияти томонидан спортнинг келажакдаги ривожланиш йўналишлари муҳокама қилинади.

Муҳим тадбирлардан яна бири 24 сентябрга мўлжалланган, FIDEнинг «2026 – Таълимда шахмат йили» доирасида педагоглар, сиёсатчилар ва тадқиқотчиларни бирлаштирадиган «Таълимда шахмат» саммити бўлиб ўтади.

Шунингдек, FIDEнинг кейинги тўрт йиллик раҳбарияти ва 2030 йилги Шахмат олимпиадаси мезбони аниқланади. Шу тариқа сентябрь ойининг иккинчи ярмида Самарқанд жаҳон шахматининг асосий марказига айланади.




Ўхшаш мақолалар

Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

🕔11:06, 18.09.2026 ✔39

Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

Батафсил
Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

🕔10:15, 10.09.2026 ✔97

Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

Батафсил
Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔1190

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

    Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

    Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

    ✔ 39    🕔 11:06, 18.09.2026
  • Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

    Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

    Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

    ✔ 97    🕔 10:15, 10.09.2026
  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 1190    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 12239    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 11928    🕔 16:05, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар