Экоолам      Бош саҳифа

Чим маҳалласи инсон қадрини ифода этмоқда

Давлатимиз раҳбарининг Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Чим маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги натижалар билан танишуви маҳаллани жамият тараққиётининг муҳим таянч бўғинига айлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг амалий аҳамиятини яна бир бор намоён этди.

Чим маҳалласи  инсон қадрини  ифода этмоқда

Чим маҳалласи инфратузилмасини янгилаш учун 55 миллиард сўм йўналтирилиб, мактаб, боғча, маҳалла ва ёшлар марказлари, истироҳат боғи барпо этилган. Бу ишлар нафақат ҳудуд қиёфасини ўзгартириш, балки аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш, фарзандлар таълим-тарбияси ва ёшлар камолоти учун зарур муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.

Маҳаллада гиламчилик, каштачилик, иссиқхона хўжалиги ва лимончиликнинг ривожлантирилаётгани аҳолини даромадли меҳнатга жалб этишда муҳим ўрин тутмоқда. 80 нафардан ортиқ ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминлангани, 70 та тадбиркор ўз фаолиятини кенгайтиргани ва яна 20 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилгани ҳудудда иқтисодий фаоллик ошаётганидан далолат беради.

Айниқса, кооперация асосида маҳсулот етиштириш ва уни кафолатланган нархларда харид қилиш тизимининг йўлга қўйилиши муҳим. Чунки ишлаб чиқариш имкониятини яратишнинг ўзи етарли эмас – етиштирилган маҳсулотни сотиш ва барқарор даромад олиш учун ҳам ишончли бозор механизми зарур. Ана шунда томорқачилик ва тадбиркорлик оила фаровонлигининг барқарор манбаига айланади.

Автомагистрал бўйида хизмат кўрсатиш объектлари сонининг 31 тадан 137 тага етказилгани ва 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилгани ҳам маҳалланинг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда. Бу натижалар ҳудуд имкониятларидан самарали фойдаланиш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ўзаро боғлиқ эканини кўрсатади.

Маҳалла тараққиётида ёшларнинг билими, дунёқараши ва миллий қадриятларга муносабати ҳам муҳим ўрин тутади. Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан мулоқотда ўзбек тили, миллий адабиёт ва аждодлар меросини асраш масаласига эътибор қаратгани бежиз эмас. Зеро, замонавий билимларни эгаллаган, миллий ўзлигини англаган ва Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшайдиган авлод мамлакат тараққиётининг муҳим таянчидир.

Чим маҳалласи тажрибаси шуни кўрсатадики, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ёшлар учун имкониятларни кенгайтириш бир-бирини тўлдиргандагина ислоҳотлар аҳоли ҳаётида сезиларли натижа беради. Энг муҳими, бу ўзгаришлар одамларнинг турмуш сифати ва келажакка ишончини мустаҳкамлаши керак.

Ноиба ИНОЯТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия  Депутатлари аҳоли муаммоларини  қандай ҳал этмоқда?

Экологик партия Депутатлари аҳоли муаммоларини қандай ҳал этмоқда?

🕔10:56, 20.11.2026 ✔42

Хоразм вилоятида Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ва ҳудудлардаги инфратузилмани яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Батафсил
Сайёранинг ҳаётбахш  қалқони

Сайёранинг ҳаётбахш қалқони

🕔10:54, 20.11.2026 ✔40

Мактаб йиллари... Атрофимиздаги олам ва география дарсларида устозларимизнинг «Озон қатлами емирилиб боряпти, табиатни асраш керак», деган хавотирли сўзлари ҳали-ҳануз қулоғимда жаранг­лайди.

Батафсил
Ландшафтлар яратиш учун Ўзбекистон  103,7  миллион евро олади

Ландшафтлар яратиш учун Ўзбекистон 103,7 миллион евро олади

🕔14:46, 05.11.2026 ✔125

Яшил иқлим жамғармаси Кенгаши Марказий Осиё мамлакатларида экотизимларни тиклаш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган CLiCA минтақавий дастурини маъқуллади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик партия  Депутатлари аҳоли муаммоларини  қандай ҳал этмоқда?

    Экологик партия Депутатлари аҳоли муаммоларини қандай ҳал этмоқда?

    Хоразм вилоятида Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ва ҳудудлардаги инфратузилмани яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 42    🕔 10:56, 20.11.2026
  • Сайёранинг ҳаётбахш  қалқони

    Сайёранинг ҳаётбахш қалқони

    Мактаб йиллари... Атрофимиздаги олам ва география дарсларида устозларимизнинг «Озон қатлами емирилиб боряпти, табиатни асраш керак», деган хавотирли сўзлари ҳали-ҳануз қулоғимда жаранг­лайди.

    ✔ 40    🕔 10:54, 20.11.2026
  • Ландшафтлар яратиш учун Ўзбекистон  103,7  миллион евро олади

    Ландшафтлар яратиш учун Ўзбекистон 103,7 миллион евро олади

    Яшил иқлим жамғармаси Кенгаши Марказий Осиё мамлакатларида экотизимларни тиклаш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган CLiCA минтақавий дастурини маъқуллади.

    ✔ 125    🕔 14:46, 05.11.2026
  • Чим маҳалласи  инсон қадрини  ифода этмоқда

    Чим маҳалласи инсон қадрини ифода этмоқда

    Давлатимиз раҳбарининг Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Чим маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги натижалар билан танишуви маҳаллани жамият тараққиётининг муҳим таянч бўғинига айлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг амалий аҳамиятини яна бир бор намоён этди.

    ✔ 144    🕔 14:15, 30.10.2026
  • «Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

    «Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

    Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

    ✔ 154    🕔 14:43, 22.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар