Халқ билан      Бош саҳифа

Нурота ва Хатирчида экологик ташаббуслар натижаси

Бугун экологик масалаларни иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётдан ажратиб бўлмайди.

Нурота ва Хатирчида  экологик ташаббуслар натижаси

Айниқса, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтириш ҳар бир ҳудуд учун долзарб вазифага айланган. Нурота туманидаги ўрганишлар давомида бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар, мавжуд имкониятлар ва ечимини кутаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тумандаги 29-умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилган иш мен учун алоҳида аҳамиятга эга. Аввалги ўрганишларимиз давомида мактаб ҳудудидаги кўчатларни суғориш учун сув таъминоти етарли эмаслиги маълум бўлган эди. Масаланинг ечими юзасидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти ҳисобидан 80 миллион сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағ эвазига сув чиқариш ишлари бажарилиб, мактаб ҳудудидаги минг туп манзарали ва мевали дарахтни мунтазам суғориш имконияти яратилди.

Нурота туманидаги Сойкечар кўчатчилик бўлими фаолияти билан танишиш ҳам қизиқарли бўлди. 150 гектар майдонни эгаллаган мазкур хўжаликда 19 турдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари парваришланмоқда. Бу ерда етиштирилаётган, ҳудуд иқлимига мос бодом, ўрик, тут, қайрағоч, заранг, шумтол ва бошқа дарахт турларидан 70 минг туп кўчатнинг 50 минг тупи экишга тайёр.

Шу ўринда бир жиҳатга эътибор қаратиш зарур: кўчат экишнинг ўзи кифоя эмас. Унинг тупроқ-иқлим шароитига мослиги, сув билан таъминланиши ва кейинги парвариши ҳам муҳим. Акс ҳолда, катта меҳнат ва маблағ эвазига экилган дарахтлар кутилган натижани бермаслиги мумкин.

Хатирчи туманидаги «Мақсад» фермер хўжалигида ҳам 1,5 гектар майдонда манзарали дарахт кўчатлари етиштирилаётгани қувонарлидир. Бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаш орқали ҳам яшил ҳудудларни кенгайтириш, ҳам маҳаллий аҳоли учун иқтисодий имкониятлар яратиш мумкин.

 

Чиқинди эмас, қимматли хомашё

Хатирчи туманида эътиборимни тортган яна бир йўналиш – чиқиндиларни қайта ишлашга қаратилган ишлаб чиқариш лойиҳаси бўлди.

«MUHAMMAD ALI QUVONCHI» МЧЖда қоғозни қайта ишлаб, тухум маҳсулотларини қадоқлаш учун махсус идишлар тайёрлаш режалаштирилган. Лойиҳа доирасида иккита ишлаб чиқариш линияси ташкил этилиб, йиллик қувватни 155 миллион донага етказиш кўзда тутилмоқда. Корхона тўлиқ қувват билан ишга тушгач, 160 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Мазкур ташаббуснинг аҳамияти фақат ишлаб чиқариш ҳажми ёки бандлик билан чекланмайди. Бу – чиқиндига муносабатни ўзгартириш, уни иқтисодий ресурсга айлантиришнинг амалий намунасидир.

 

Инсон саломатлиги ва турмуш сифати

Ўрганишлар давомида таълим ва тиббиёт муассасаларидаги шароитларни ҳам кўздан кечирдик. Нуротадаги 1-мактаб ҳамда Хатирчидаги 22-мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, иситиш тизимлари ва инфратузилмаси ўрганилди. Таълим муассасаларида қулай ҳарорат, тоза муҳит ва обод ҳудудни таъминлаш болалар саломатлиги учун жуда муҳимдир.

Нуротада 6 минг нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатаётган оилавий шифокорлик пунк­ти, Хатирчи туман марказий шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлими фаолияти билан ҳам танишдим. Айниқса, тиббиёт муассасаларида ҳосил бўладиган чиқиндиларни тўғри йиғиш, саралаш ва зарарсизлантириш масаласига эътибор қаратилди. Чунки тиббий чиқиндилар билан боғлиқ санитария талабларига риоя этилиши нафақат муассаса, балки атрофдаги аҳоли ва табиий муҳит хавфсизлиги учун ҳам зарурдир.

Нурота саноат зонасидаги гранит маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси, маҳаллалардаги бандлик масалалари ва аҳоли даромадини ошириш имкониятлари ҳам ўрганилди.

Хатирчи туманидаги Неъмат Дониёров ва Сайёра Холмуродова оиласининг томорқачилик тажрибаси эса алоҳида эътиборга лойиқ. Улар 20 сотих ерда мевали боғ ташкил этиб, йилига қарийб 40 миллион сўм даромад олмоқда. Бу кичик ер майдонидан ҳам оқилона фойдаланиш орқали оила фаровонлигини ошириш мумкинлигини кўрсатади.

Ботирали ШОДИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Гурлан маҳаллаларида  депутат олдига қўйилган вазифалар

Гурлан маҳаллаларида депутат олдига қўйилган вазифалар

🕔14:51, 05.11.2026 ✔118

Ҳудудларга чиқиб, фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, уларни ташвишга солаётган масалаларни жойида ўрганиш ва масъул ташкилотлар билан биргаликда ечим топиш бугун депутатлик фаолиятининг муҳим қисми ҳисобланади.

Батафсил
Нурота ва Хатирчида  экологик ташаббуслар натижаси

Нурота ва Хатирчида экологик ташаббуслар натижаси

🕔14:50, 05.11.2026 ✔113

Бугун экологик масалаларни иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётдан ажратиб бўлмайди.

Батафсил
Энди маҳаллада  ҳуқуқ-  тартибот маскани бор

Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор

🕔14:51, 02.10.2026 ✔201

Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббус­ларни илгари суриб келмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Гурлан маҳаллаларида  депутат олдига қўйилган вазифалар

    Гурлан маҳаллаларида депутат олдига қўйилган вазифалар

    Ҳудудларга чиқиб, фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, уларни ташвишга солаётган масалаларни жойида ўрганиш ва масъул ташкилотлар билан биргаликда ечим топиш бугун депутатлик фаолиятининг муҳим қисми ҳисобланади.

    ✔ 118    🕔 14:51, 05.11.2026
  • Нурота ва Хатирчида  экологик ташаббуслар натижаси

    Нурота ва Хатирчида экологик ташаббуслар натижаси

    Бугун экологик масалаларни иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётдан ажратиб бўлмайди.

    ✔ 113    🕔 14:50, 05.11.2026
  • Энди маҳаллада  ҳуқуқ-  тартибот маскани бор

    Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор

    Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббус­ларни илгари суриб келмоқда.

    ✔ 201    🕔 14:51, 02.10.2026
  • Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

    Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

    Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.

    ✔ 237    🕔 10:15, 10.09.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

    ✔ 303    🕔 16:02, 27.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар