Халқ билан      Бош саҳифа

Гурлан маҳаллаларида депутат олдига қўйилган вазифалар

Ҳудудларга чиқиб, фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, уларни ташвишга солаётган масалаларни жойида ўрганиш ва масъул ташкилотлар билан биргаликда ечим топиш бугун депутатлик фаолиятининг муҳим қисми ҳисобланади.

Гурлан маҳаллаларида  депутат олдига қўйилган вазифалар

Зеро, ҳудуд ривожини фақат амалга оширилган ишлар билан эмас, балки уларнинг аҳоли кундалик ҳаётидаги амалий натижаси билан ҳам баҳолаш лозим.

Яқинда Гурлан туманидаги «Дўсимбий», «Оққум» ва «Зиёкор» маҳаллаларида бўлиб, таълим ва тиббиёт муассасалари, тадбиркорлик субъектлари фаолияти ҳамда инфратузилма ҳолатини ўргандим. Ўрганиш давомида айрим ижобий натижалар билан бирга, ечимини кутаётган муаммолар ҳам аниқланди.

«Дўсимбий» маҳалласидаги 16-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар учун яратилган шароит, моддий-техник база, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва кўмир захираси ҳолати билан танишдик. 540 нафар ўқувчига мўлжалланган мактабда айни пайтда 702 нафар бола таҳсил олмоқда. Мактабдан олти километр узоқда истиқомат қилувчи ўқувчилар учун филиал ташкил этилган. Бироқ филиал атрофида яшовчи болалар учун янги мактаб қуриш масаласи ота-оналар томонидан кўтарилмоқда. Бу масала болаларнинг таълим олиш имкониятини яхшилаш, қатнов билан боғлиқ қийинчиликларни камайтириш ва мавжуд мактабдаги юкламани мақбуллаштириш нуқтаи назаридан муҳимдир.

«Оққум» маҳалласида ҳудудни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва инфратузилмани яхшилаш борасидаги ишлар ўрганилди. Мазкур жараён Президентнинг 2026 йилда ҳудудларни янги ёндашувлар асосида ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш, барқарор иш ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган қарорида белгиланган вазифалар ижросини парламент назорати доирасида ўрганиш билан боғлиқдир. Маҳаллада 3 минг 69 нафар аҳоли истиқомат қилади, оилалар сони 852 тани ташкил этади. Чорвачилик ва деҳқончилик ҳудуд иқтисодиётининг асосий йўналишларига айланган.

Ўрганиш давомида битирувчилар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар ҳам кўздан кечирилди. Шунингдек, ОПЕК лойи­ҳаси доирасида Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан 6,5 километр йўл, пиёдалар йўлакчаси ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш режалаштирилган. Бироқ айрим ишлар, жумладан, пиёдалар йўлакчасини барпо этиш ва канални бетонлаштириш белгиланган муддатларда бажарилмаётгани маълум бўлди. Бу эса инфратузилма лойиҳаларида маблағ ажратиш билан бир қаторда, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш ҳам муҳимлигини кўрсатади. Шу боис мазкур ишларни якунлаш масаласи вилоятдаги масъул ташкилотлар билан биргаликда назоратга олинди.

«Дўсимбий» маҳалласидаги «Fit tib farm» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиш давомида доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган корхонада ишлаб чиқариш имкониятлари, фаолият йўналишлари ва ривожланиш истиқболлари хусусида масъуллар билан суҳбатлашдик. Корхона фаолиятини кенгайтириш, давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотларида илгари сурилган ташаббусларни амалиётга татбиқ этиш ҳамда мавжуд муаммоларни қонунчилик доирасида ҳал қилиш масалалари юзасидан фикр алмашдик.

Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш учун муҳим имкониятдир. Бунинг учун тадбиркорларнинг амалий эҳтиёжларини ўрганиш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва фаолиятини кенгайтиришга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш талаб этилади.

Дўсимбий маҳалласидаги оилавий поликлиникада бўлганимизда тиббиёт ходимлари ҳозир ижтимоий дорихона йўқлиги, уни қайта ишга тушириш зарурати борлигини айтишди. Чунки бу маҳаллада 4 160 нафар фуқаро, 1 160 та оила истиқомат қилади. Бу, айниқса, аҳолининг зарур дори воситаларидан фойдаланиш имкониятини яхшилаш нуқтаи назаридан долзарбдир.

Зиёкор маҳалласида эса томорқа ерларини суғоришда фойдаланиладиган сув насосларини электр энергияси билан таъминлаш масаласи ўрганилди. Зовурга ўрнатилган 110 кВт қувватли сув насосининг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун 180 кВт қувватли қуёш панелларини ўрнатиш зарурати аниқланди. Мазкур масаланинг ҳал этилиши 300 та хонадон томорқаси ва фермер хўжалигига қарашли боғларни сув билан таъминлашни яхшилайди.

Муаммони ҳал қилиш учун бир нечта молиялаштириш имкониятлари кўриб чиқилди. Жумладан, Сув хўжалиги вазирлиги дастурлари доирасида амалга ошириш, электр энергияси харажатларини тегишли ташкилотлар имкониятлари ҳисобидан қоплаш вариантлари таклиф этилди. Шунингдек, фуқаролик жамияти институтларини жалб қилган ҳолда амалий ечим ишлаб чиқиш ва тегишли жамоат фондига таклиф киритиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Бу ерда гап фақат насосни электр энергияси билан таъминлаш ҳақида эмас. Асосий мақсад – сув таъминоти барқарорлигини яхшилаш, томорқалардан самарали фойдаланиш ва аҳолининг даромад топиш имкониятларини кенгайтириш.

Депутатлик сўровининг амалий натижаси сифатида ҳал этилган масалалардан бири – Дўсимбий маҳалласидаги йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ эди. Фуқаролар Урганч-Гурлан-Манғит автомобиль йўлининг маҳалла асосий йўли билан кесишган чорраҳасида светофор йўқлиги, бу эса, айниқса, мактаб ўқувчилари ва пиёдалар учун хавфли ҳолатларни юзага келтираётгани ҳақида мурожаат қилган эди. Тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди ва масала ижобий ҳал этилди. Маҳаллага борганимизда светофор ишлаб турганига гувоҳ бўлдим.

Гурлан туманидаги ўрганишлар шуни кўрсатдики, ҳудудларни ривожлантиришда ҳар бир маҳалланинг ўзига хос эҳтиёжларини ҳисобга олиш лозим. Бир жойда мактаб қувватини ошириш зарурати мавжуд бўлса, бошқа ҳудудда инфратузилма лойиҳаларини ўз вақтида якунлаш, тиббий хизматларни такомиллаштириш ёки сув таъминоти муаммосига ечим топиш долзарб аҳамият касб этади. Депутат сифатида аниқланган муаммоларни қайд этиш билангина чекланиб қолмасдан, уларнинг ечими бўйича масъул ташкилотлар билан ишлаш, таклифлар киритиш ва ижрони назорат қилишни доимий вазифам деб ҳисоблайман.

 

Ойбек ОТАМУРАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Гурлан маҳаллаларида  депутат олдига қўйилган вазифалар

Гурлан маҳаллаларида депутат олдига қўйилган вазифалар

🕔14:51, 05.11.2026 ✔118

Ҳудудларга чиқиб, фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, уларни ташвишга солаётган масалаларни жойида ўрганиш ва масъул ташкилотлар билан биргаликда ечим топиш бугун депутатлик фаолиятининг муҳим қисми ҳисобланади.

Батафсил
Нурота ва Хатирчида  экологик ташаббуслар натижаси

Нурота ва Хатирчида экологик ташаббуслар натижаси

🕔14:50, 05.11.2026 ✔112

Бугун экологик масалаларни иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётдан ажратиб бўлмайди.

Батафсил
Энди маҳаллада  ҳуқуқ-  тартибот маскани бор

Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор

🕔14:51, 02.10.2026 ✔201

Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббус­ларни илгари суриб келмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Гурлан маҳаллаларида  депутат олдига қўйилган вазифалар

    Гурлан маҳаллаларида депутат олдига қўйилган вазифалар

    Ҳудудларга чиқиб, фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, уларни ташвишга солаётган масалаларни жойида ўрганиш ва масъул ташкилотлар билан биргаликда ечим топиш бугун депутатлик фаолиятининг муҳим қисми ҳисобланади.

    ✔ 118    🕔 14:51, 05.11.2026
  • Нурота ва Хатирчида  экологик ташаббуслар натижаси

    Нурота ва Хатирчида экологик ташаббуслар натижаси

    Бугун экологик масалаларни иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётдан ажратиб бўлмайди.

    ✔ 112    🕔 14:50, 05.11.2026
  • Энди маҳаллада  ҳуқуқ-  тартибот маскани бор

    Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор

    Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббус­ларни илгари суриб келмоқда.

    ✔ 201    🕔 14:51, 02.10.2026
  • Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

    Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

    Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.

    ✔ 237    🕔 10:15, 10.09.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

    ✔ 303    🕔 16:02, 27.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар