Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ИЛҲАҚ НИГОҲЛАР ҲАМОН КУТМОҚДА

Эшикдан кириб борар эканман, дарахт остидаги ўриндиқда ёлғиз ўтирган отахонга кўзим тушди. Отахон атрофга бефарқ, бир нуқтага тикилганча хаёлга чўмган. Ора-сира атрофга бир қараб қўяди, бош чайқаб, чуқур нафас олади-да, яна ўй-хаёлларга берилади.

ИЛҲАҚ НИГОҲЛАР ҲАМОН КУТМОҚДА

Қариялар уйи...

Паҳлавондек ўғиллар, гулдек қизлар, кўзлари мунчоқ каби порлаб турган набираларнинг меҳридан мосуво нуронийларнинг сўнгги бошпанаси.

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати олдида хаёлимдан шу фикрлар ўтди.

Биз бу маъюс кўзларга қувончни қайтариш учун кўп уринамиз, — деди пансионат ходими Ойгул Муҳаммадиева. Уларнинг кўнглини кўтариш учун зиёратгоҳ, кўнгилочар жойларга олиб борамиз, концерт дастурлари, қизиқарли томоша, спектакллар ташкиллаштирамиз, бундан хурсанд кўринишса-да, аммо кўзларидаги мунг уларни ҳеч тарк этмайди. Уйда, фарзандлар, неваралар даврасида яшашни истаётгани шундоққина сезилиб туради.

Ҳа, бир вақтлар бир хонали тор уйида тўрт фарзандини улғайтирган ота бугун ҳар бирида тўрт хонали уй бўлган жигаргўшаларининг бирортасиникига сиғмай қолса, бундан оғир дард борми?! Илк бор қадам ташлаган жажжи ўғил-қизларнинг қўлини тутиб, таянч бўлган, энди эса кучдан қолиб, бир тиргакка муҳтож қўллар ҳавода муаллақ қолса, бунга бардош қилиб бўладими?..

Ота-она ҳақига хиёнат

Ойгул опа мени ҳамон ўйчан ўтирган отахоннинг ёнига бошлаб борди. Гап-сўзлари, чеҳрасидан самимият уфуриб турган отахон ўз ҳаёти, кўрган-кечирганлари ҳақида кўп гапирди. Айниқса, оиласи, бу ерга қандай келиб қолгани ҳақида гапирганда тез-тез тин олиб, оғир-оғир хўрсинади:

— ...Аёлим билан қирқ йил бирга бахтли турмуш кечирдик, — деди  Тўхтамурод ота Жўраев.Фарзанд кўриш бизга насиб қилмади. Аёлим вафот этганига ўн йил бўлди. Бу жудоликка базўр чидадим. Уйда бир ўзим қолиб, ёлғизликдан кўп азият чекдим...

Бу ёшда одам эътибор, ҳамдард истаб қоларкан. Куч-қувват кетгач, бир таянчга муҳтож бўларкан. Бунинг устига, кўзларим ҳам анча хира тортди. Шундан кейин бу ерга келишга мажбур бўлдим.

Гоҳида уйимга бориб, хабар олиб келаман. Кимсасиз, бўм-бўш уйга қарасам, беихтиёр кўзимга ёш қуйилиб келади. Умр йўлдоши, фарзанд ва набиралар бағрида яшаш қаёқда-ю, ҳувиллаган уйда дераза ойнасидан кўчага термилиб вақт ўтказиш қаёқда?

Тўхтамурод ота гапиришдан тўхтаб, кўзойнак остидан кўзидаги ёшини бир артиб олди-да, яна гапида давом этди.

— ...Бу ердаги кексаларнинг кўпчилиги ёлғизлиги сабаб келиб қолишган. Орасида фарзандлари билан муросага келолмай келтириб ташлангани ҳам бор. Уларни кўриб дардимга дард қўшилади, «афсус» демасдан иложим йўқ. Мен ҳар бир фарзанд шуни билишини истардим: ҳар нима бўлганда ҳам фарзанд ота-онасини ранжитишга ҳақи йўқ. Арзимаган сабабни рўкач қилиб, ота ёки онадан воз кечиш ярамайди. Ота-она — бойлик, топилмас хазина, ҳурматга лойиқ, мўътабар зот эканини, бир дақиқа бўлса-да, унутмаслик фарзанднинг бурчи. Борди-ю унутса, аввало, ота-она ҳақига хиёнат қилади. Ахир, ота-она дуоси, розилигисиз бахтга эришиб бўлармиди?..

Нуроний отахоннинг аламли, титроқ овозда айтган гаплари ҳақиқат эди.

Пансионат биноси ичига кирар эканман, яна ўша дардчил нигоҳга дуч келаман. Тўхтамурод отани маъюслантирган, ўйланишга мажбур қилаётган аччиқ ҳақиқатни тан олишга ҳар кимнинг кучи етмаса керак. Бу ердагиларнинг маҳзунлиги сабаби ҳам балки шундадир.

— Йигирма йилдан бери шу ерда ишлайман, — дейди Ойгул опа. — Отахон, онахонларимизга имкон қадар яхши шароит яратиб берганмиз. Мазали таомлар, маданий ҳордиқ учун шароит дейсизми. Соғлиғини тиклаши учун тиббий муолажа хоналаримиз ҳам бор. Айрим онахонлар тикиш, тўқиш, отахонлар эса томорқа ишлари билан машғул бўлишни истайди. Шуларни ҳисобга олиб, улар учун шароит яратиб берамиз. Тўғри, бу уларнинг дардларини енгиллаштирмайди, муаммоларига ечим бўла олмайди. Лекин уларга ғамхўрлик қилиш бизнинг вазифамиз.

Юракларни кемираётган дард

Пансионат кутубхонасига кириб борганимизда у ерда бир отахон китоб мутолааси билан банд эди. Отахоннинг илмсевар, зиёли инсон экани сезилиб турарди. Қизиқ, уни бу ерга бошлаб келган сабаб нима экан?

Отахон билан мароқли суҳбат қурдик. Рустам ота Обидов ўзи ўқиган китоблари, кўрган-кечирганлари ҳақида гапирди. Лекин оила сўзини тилга олганда бир муддат жим қолди. Ўз оиласи, бу ерга қандай келиб қолгани ҳақида эса, бир оғиз ҳам сўзлашни истамади. Бу ҳақда сўзлаш у учун оғир, аччиқ хотираларни эсга солар балки. Шуни англаган ҳолда ярасига туз сепмаслик — энг тўғри йўл.

Рустам ота қариялар уйи ҳамда бу ерда яшовчилар ҳақида китоб ёзишни ният қилганини айтиб қолди.

— Унинг муқовасини шундай тасаввур қилганман: темир панжарали қариялар уйи дарвозаси, ичкарида эса ҳассага таянган бир нуроний чол. Китобнинг номи биттагина сўздан иборат: «Илҳақ». Кекса отахон қариялар уйи дарвозасидан кўчага термилиб, кимнидир илҳақ бўлиб кутяпти. Аммо кимни?..

Айримларни биламан, амалга берилиб кетиб, фарзандлари борлигини, уларга меҳр, эътибор кўрсатишни унутиб қўйган. Катта жамоаларни бошқарган-у, ўз оиласи билан қизиқмаган. Ҳозир улар шу ерда ўз хатолари жабрини тортяпти. Мақсадим: китобимни ўқиган ота-оналар фарзанд тарбиясида хатога йўл қўйиб, кейин захмини тортишмасин; кекса ота-онасига ғамхўрлик қилиш ўрнига уларни қариялар уйига келтириб ташлайдиган ноқобил фарзандлар бўлишмасин.

Яқинлари, фарзандларининг иззат-икромидан, оила деб аталмиш маскандан маҳрум бўлган инсоннинг юрагини кемираётган дардни қоғозга тушириши осон эмас. Бу ҳақида ўйлашнинг ўзи азоб. Рустам отанинг бу мақсади меҳрдан мосуво нуронийлар сони кўпайишининг олдини олар, оилалар мустаҳкамлигини таъминлар балки.

Осмонга тупурсанг, ўзингга қайтади

Бугун юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, айниқса, нуронийларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аниқ ва манзилли ижтимоий муҳофаза қилишдек хайрли тадбирлар изчил тарзда олиб бориляпти. Республикамиздаги уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати ҳам давлатимизнинг ана шундай хайрли ишларининг бир нишонаси. Бу ерда ҳамма шароит бор, фақат энг зарур нарсаларгина йўқ. Булар: умр йўлдошининг меҳри, фарзандлар ғамхўрлиги, набиралар кулгиси, қариндошлар ўртасидаги самимий муносабатлар... Афсуски, буларнинг ҳеч бирини бу ердан топиб бўлмайди. Фарзандлар ардоғини, соғинчи, меҳрини ҳеч нима етказиб бера олмайди...  

Нуроний отахонлардан бири Саидмаҳмуд ота Нишоновнинг гаплари ҳам буни исботлайди:

— Мен шунга амин бўлдимки, ота-она кексайгач, баъзи фарзандларга керак бўлмай қоларкан. Уларнинг инжиқлиги, кўп гапириши болаларнинг асабига тегаркан. Ваҳоланки, бир вақтлар ота-она фарзандларининг ҳамма эркалигига чидаган, кўнглига қарашдан чарчамаган.

Аёлим вафот этган, икки қизим бор. Қизларим турмушга чиққан, фарзандлари бор. Уларнинг турмушига халақит бергим келмади, мен туфайли оиласида низо келиб чиқишидан қўрқдим. 2010 йил ўз ихтиёрим билан уйдан кетиб, шу ерга келдим. Улар тинч, бахтиёр яшаса, менга шунинг ўзи кифоя...

Ота-она фарзандига ҳеч қачон ёмонликни раво кўрмайди, гарчи фарзанд бунга лойиқ бўлмаса-да, доим яхшилик тилайди. Саидмаҳмуд ота ҳам дилбандларини заррача бўлса-да уринтирмаслик учун ўз ҳаловатидан кечиб, пансионат хизматидан фойдаланаётганлардан... 

Бу дунёнинг ишлари ҳисоб-китобли. Фарзанд номига номуносиб кимсалар кексайиб, мурувват ва қадрга муҳтож бўлиб қолган ота-онани қариялар уйи каби маҳзун гўшаларга «сургун» қилишдан олдин бу ишнинг оқибатини чуқурроқ ўйлаб кўришса, унинг дунёга келишига сабабчи бўлган мўътабар инсонлар жигаргўшалари қилмишидан азият чекиб ўтирмаган бўлармиди?..

Шаҳноза РАЖАБОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 317    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар