Умр моҳияти нимада?
Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.
Батафсил«Маҳалла — менинг тақдиримда» республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда
Чекка-чекка ҳудудлардаги маҳаллалар бағрида камол топаётган қанчадан-қанча ўғил-қиз бугун халқаро фан олимпиадалари ғолиби, жаҳон тан олган спортчи, дунёни лол қолдираётган юксак иқтидор эгалари. Бунга, албатта, юртимизда ёшларнинг юқори сифатли таълим-тарбия олишлари учун тараққий этган ҳеч бир мамлакатдан қолишмайдиган шарт-шароит муҳайё этилгани асос бўлаётир.
Ёшлар ўртасида тарихий хотира, юксак маънавият, ўзбек халқининг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, мамлакатимиз мустақилликка эришганининг буюк тарихий аҳамиятини англаш каби фазилатларни шакллантириш мақсадида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда «Маҳалла — менинг тақдиримда» кўрик-танлови ўтказилмоқда.
Уч босқичли тизимда ўтказилаётган ушбу танловда маҳаллаларда истиқомат қилувчи, ҳудуддаги умумтаълим мактабларининг 9-синфи, касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейларнинг 1 ва 2-курсларида таълим олаётган ўқувчилардан иборат жамоалар иштирок этишмоқда.
«Маҳалла — менинг тақдиримда» кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичида туман ва шаҳар миқёсида ғолибликни қўлга киритган 13 жамоа иштирок этди.
Танловда ёшларнинг ҳар томонлама баркамол улғайишида маҳалланинг ўрни, «Оила — маҳалла — таълим муассасаси» ҳамкорлигининг аҳамияти тўғрисидаги слайдлар намойиш этилди. Иштирокчилар «Иншолар танлови» шартида ёшларни жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар этиб тарбиялаш, турли иллатлар ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишда маҳалланинг аҳамиятини очиб берди.
— Ушбу танловга тайёргарлик кўриш ва унда қатнашиш давомида маҳалла ҳаёти билан янада кўпроқ танишдик, — дейди танловнинг вилоят босқичи ғолиби, Жиззах шаҳридаги «Сайилжойи» маҳалла фуқаролар йиғинининг «Сайилжойи» жамоаси сардори Жаҳонгир Нормаматов. — Халқимизнинг миллий, маданий, тарихий қадриятларини ўзида мужассам этгани, ҳаётимизда тутган ўрни билан маҳалла Ватан ичидаги мўъжаз Ватан, деб аталиши бежиз эмас.
Қувонарлиси, жорий йилги танлов шартларидаги қатор янгиликлар мамлакатимизда маҳалла институтининг янада такомиллашуви жараёнларидан ёшларнинг етарлича хабардор бўлишига хизмат қилади.
Мазкур кўрик-танлов нафақат билим ва маҳорат имтиҳони, балки ўқувчи-ёшларнинг дўстлик байрамига, иқтидор ва қобилиятларини намоён этишларида янги имконият, эркин фикр ва ўзаро мулоқот майдонига айланиб бораётгани эътирофга лойиқ.
Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.
БатафсилДемократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири бу фуқароларнинг давлат ва вакиллик органларига бўлган ишончидир. Бу ишонч, аввало, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган маиший ва ижтимоий муаммоларнинг тизимли ҳал этилишида намоён бўлади. Хусусан, маҳаллалардаги инфратузилма ҳолати бевосита инсонларнинг яшаш сифати ва хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади.
БатафсилБугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.
Батафсил