Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.
Ундай бўлса, бу борлиқда инсоннинг асл вазифаси нимадан иборат?
Бу саволни ҳар ким ўзига бериши керак. Борлиқдаги ҳар бир мавжудот менга хизмат қилиш учун яратилган бўлса, мен нимага хизмат қилишим керак? Инсонларга қандай ёрдам беришим мумкин? Мендаги қайси хислатлар қайси ишни қилишга мос қилиб яратилган?
Шу саволларни ўзимизга бериб, жавоб қидирадиган бўлсак, бу умр моҳиятини англашга уринишимиз бўлади. Танамиз, онгимиз, руҳимиз, ҳаётдаги вазифасини топиш билан банд экан, қалб бундан озиқ олади. Шу сабабли бизнинг энг катта ҳаракатимиз бу дунёда ўз вазифамиз нимадан иборат эканини қидиришга кетса, ажаб эмас.
Ҳар бир инсонга ҳаётдаги вазифасига яраша куч, иқтидор, вақт ва имконият берилар экан. Инсон бу дунёдаги вазифаси нималигини билиб олса, ўзини кучли ҳис қилади, вақтини ўзи тақсимлай олади, ўз иқтидорига мос ишни топгани учун вазифасини муҳаббат билан бажаришга киришади.
Энг катта ҳаракат эса, ўша ишни топишда қолди.
Агар инсон бир касбни ҳамма қатори эгаллаган бўлса, ишини қониқарли даражада бажариб келаётган бўлса, бу дегани у топшириғини топибди, дегани эмас. Инсон вазифасини топганида қалбидаги бир бўшлиқ тўлиши керак. У вазифани ўзи учун худбинларча танламаган бўлиши зарур. Боиси, бу топшириқ унга инсонлар томонидан эмас, балки илоҳий йўл билан юклатилган. Агар топшириғини муҳаббат билан, ҳудбинлик қилмасдан бажараётган бўлса, у асл топшириғини топибди.
Инсон қайси касбни эгалламасин, ўша касбни энг зўри бўлиши керак. Лекин бу қийин эмасми, деган савол ҳаммани қийнаса керак. Ҳа, қийин, қачонки, ўзига юкланмаган ишни бошқаларга тақлид қилиб ёки бошқаларнинг мажбурлаши, бировларнинг таклифи орқали, яъни ўз хоҳишидан келиб чиқиб эмас, қалбига қулоқ солиб эмас, бошқа бировларнинг миясидаги фикрлари орқали танлаган бўлса, умрининг охиргача ўз қароридан афсусланиб ёки мажбуран яшашни бошлайди. Ҳар куни тонг отмасин деб ухлайди, дам олиш кунларини ҳаётидаги энг қувончли кунни кутгандай интизор бўлиб кутади. Менинг фикримча, ҳаётда бундан ёмони йўқ бўлса керак.
Инсон ҳаётдаги ўз вазифасини билиши асосан болалик давридан кўринишни бошлайди. Ота-она бунга бефарқ бўлмаса, бола ўсмир ёшга етгунча ўзига берилган вазифани англай олиши мумкин. Бунда ота-онанинг ўрни катта ҳисобланади. Инсон ўз вазифасини топиб, унга виждонан ёндашса, бу дунёда ўзига берилган умр моҳиятини англаб етган бўлади.
Азизабегим РАҲМОНОВА
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔113
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил
Депутат кўмаги билан...
🕔15:56, 27.08.2026
✔113
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.
Батафсил
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔167
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил