Тошлоқ туманида кейинги беш йилда йигирмадан ортиқ замонавий маҳалла гузари бунёд этилди. Маҳаллалар кўмаги билан янги оилавий ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ишга туширилди. Бу бир минг икки юздан ортиқ янги иш ўрни яратиш имконини берди. Айниқса, Заркент, Яккатут, Қумариқ, Ахшак каби маҳаллаларда бўлган кишининг бу ердаги ободликдан дили яйрайди.
Жорий йилда ҳам маҳаллалар ободлиги йўлида аниқ тадбирлар белгилаб олинган. Президентимиз томонидан 2017 йилнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилингани ҳам маҳаллалар олдига янада масъулиятли вазифаларни қўймоқда.
— Маҳалла халқ билан мулоқотнинг энг қайноқ нуқтасидир, — дейди Тошлоқ тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси К.Кавлонова. — Айни пайтда маҳаллаларда аҳоли билан самимий суҳбат ва мулоқотлар ўтказилмоқда. Мурожаатларда асосан кўча ва йўлларни таъмирлаш, сув таъминотини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда. Маҳаллаларимизда кичик бизнес ва тадбиркорлик жадал ривожланаётгани оилалар фаровонлигига хизмат қилмоқда.
Ўн уч мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган «Найман» қишлоқ фуқаролар йиғинида турмуш маданиятини юксалтириш бўйича ибратли ишлар олиб борилаётир. Аҳоли ўртасида тиббий, ҳуқуқий, экологик билимларни кенг тарғиб қилиш мақсадида турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Маҳаллалар ўртасида «Энг обод хонадон», «Гулзор ҳовли» кўрик-танловлари, ҳудуддаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида «Қушлар байрами», «Гуллар байрами» тадбирларини ўтказиш анъанага айланган.
— Давлатимиз томонидан яратилаётган шароит ва имкониятлар туфайли маҳалла ҳақиқий оилавий бизнес марказига айланмоқда, — дейди «Найман» қишлоқ фуқаролар йиғини раиси А.Аҳмедов. — Бугунги кунда ҳудудда юздан ортиқ тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмоқда. Аҳолини иш билан таъминлаш, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарасида қад ростлаётган замонавий хизмат кўрсатиш шохобчалари, уй-жойлар қишлоқлар кўркига кўрк қўшмоқда.
Ҳудудда томорқачиликни ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Томорқадан самарали фойдаланаётган хонадонлар ўз оиласи фаровонлигини таъминлаш билан бирга, бозорларимиз тўкинлиги, эл маъмурчилигига ҳам муносиб ҳисса қўшаётир.
Алишер Тўйчиевлар оиласи томорқадан унумли фойдаланишда кўпчиликка ўрнак. Хонадон томорқасидаги иссиқхонада помидор, бодринг, кўкат етиштиради. Ўтган йили лимончилик ҳам йўлга қўйилди. Камчиқим, аммо сердаромад ҳосил олишнинг ушбу интенсив усули ортидан тўкин яшаётган, аҳолига нафи тегаётган миришкорлар кўпаймоқда. Кафтдек жойдан йилига уч-тўрт марта ҳосил олаётган деҳқонлар эрта баҳорда ҳали ток барг ёзиб улгурмасидан унинг тагида бодринг, помидор, қалампир кўчатлари етиштириб, бозорга чиқаради.
Бу ерда четга иш излаб чиқиб кетиш, ёшлар, аёллар ўртасида жиноятчилик, оилавий ажрим сингари салбий ҳолатларга барҳам берилган. Кам таъминланган оилалар сони кейинги йилларда икки ҳиссага камайгани ҳам фикримизни тасдиқлайди. Буларнинг барчаси мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган изчил ишлар самарасидир.
Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ,
ЎзА
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔113
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил
Депутат кўмаги билан...
🕔15:56, 27.08.2026
✔113
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.
Батафсил
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔169
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил