Спорт      Бош саҳифа

ҚАРИБ «ҚУЮЛМАЁТГАН» ФУТБОЛЧИЛАР

Қирқ ёшда ҳам еврокубокларда голлар урса бўлади. 38 га тўлиб, «Олтин тўп» соврини учун номзодлар руйхатига кириш мумкин. 35 да эса битта ўйиннинг ўзида рақиб дарвозасига бешта тўп киритиш ҳеч гап эмас. Бунга мисоллар жуда кўп.

ҚАРИБ «ҚУЮЛМАЁТГАН» ФУТБОЛЧИЛАР

Яқинда soccer.ru тажрибали футбол афсоналаридан иборат рамзий терма жамоа тузди. Таркибдан ўрин олганларнинг ўртача ёши 35 дан юқори. Уларнинг деярли ҳаммаси 2016 йил давомида қайсидир жабҳада ўзини кўрсатишга муваффақ бўлган.

Демак, рамзий терма жамоа билан танишинг.

Дарвозабон

Жанлуижи Буффон («Ювентус», 38 ёш)

У нафақат Италия чемпионати, балки «Евро — 2016»да ҳам иштирок этишга улгурди. Буффон ЖЧ — 2018 гача фаолиятини давом эттириб, «Ювентус» билан яна бир бор Италия «А» сериясида ғолибликни қўлга киритмоқчи.

Ёрдамчиси: Икер Касильяс («Порту», 35 ёш)

Ҳимоячилар

Дарио Срна («Шахтёр», 34 ёш)

Қанот ҳимоячиларининг дунё миқ­ёсида узоқ муддат тўп суриши жуда кам кузатилади. Шулардан бири Дарио Срна. Дарвоқе, яқинда Срнанинг «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалган.

Ёрдамчиси: Даниэль Алвес («Ювентус», 33 ёш)

Андреа Барцальи Ювентус», 35 ёш)

Барцальи ўз ишининг ҳақиқий усталаридан. У ҳатто, 2006 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Ёрдамчиси: Сесар Навас («Ростов», 36 ёш)

Жон Терри Челси», 36 ёш)

Терри Барцальи ёки Пепега солиштирганда, афсонавий иқтидор соҳиби эмас. Шунингдек, улар  ҳам Терри сингари супер­юлдуз ва суперқария эмас.

Ёрдамчиси: Луизао («Бенфика», 35 ёш)

Патрис ЭвраЮвентус», 35 ёш)

Ёши катта бўлса ҳам, ўзидан анча кичик рақобатчилари билан тенгма-тенг кураш олиб боришга қодир. Француз футболчиси юқори суръатга ярайдиган, совринлари бисёр «отахон»дир.

Ёрдамчиси: Юрий Жирков («Зенит», 33 ёш)

Марказий ярим ҳимоячилар

Хаби Алонсо («Бавария», 35 ёш)

Ажойиб ва ақлли ўйинчи ҳозиргача Бундеслига етакчиси сафида ишончли ўйин намойиш этяпти. Яқинда Хаби 35 ёшни қаршилади.

Ёрдамчиси: Гаррет Бэрри («Эвертон», 34 ёш)

Даниэле Де Росси («Рома», 33 ёш)

 Маҳоратли футболчи охирги пайтларда турли яхши ишлари билан ажралиб турибди. Де Росси «Рома»га содиқ камсонли ўйинчилардан бири ҳисобланади.

Ёрдамчиси: Тиаго Мотта («ПСЖ», 34 ёш)

Ҳужумда

Дирк Кюйт («Фейеноорд», 36 ёш)

Дирк Кюйтнинг ишончли ўйинлари самараси ўлароқ, «Фейеноорд» Европа лигасида ишонч билан пешқадамлик қил­япти. Юқори тайёргарликка эга универсал ўйинчи.

Ёрдамчиси: Робин ван Перси («Фенербахче», 33 ёш)

Франческо Тотти Рома», 40 ёш)

Тотти яхши тайёргарликка эга ва ақлли узатмалари сонини ўйиндан-ўйинга ошириб бор­япти. Бугунги рамзий терма жамоадаги яна бир жаҳон чемпионидир.

Ёрдамчиси: Габи («Атлетико», 33 ёш)

Франк РибериБавария», 33 ёш)

«Бавария» юлдузининг имконияти ва иқтидори ҳозир ҳам ёшлардан икки баробар юқори баҳоланади.

Ёрдамчиси: Рикардо Куарежма («Бешиктош», 33 ёш)

Марказий ҳужумчи

Ариц Адурис («Атлетик», 35 ёш)

Испаниялик футболчининг ўтган йили еврокубок баҳсларида «пента-трик» қайд этгани, шубҳасиз, уни мазкур рамзий жамоага киритди. 

Ёрдамчиси: Златан Ибрагимович («Манчестер Юнайтед», 35 ёш).




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔207

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔11282

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔11026

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 207    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 11282    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 11026    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 11429    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 11124    🕔 16:04, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар