Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.
Бугунги кунда мамлакатимизда спорт майдонларида юқори натижаларни қайд этиш билан бирга, жамиятда экологик маданиятни фаол тарғиб қилаётган ёшлар сафи босқичма-босқич кенгайиб бормоқда. Мана шундай ибратли ва жўшқин вакиллардан бири – бадиий гимнастика бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, Жаҳон кубоги совриндори Самира Ахмедовадир.
Ўн тўққиз ёшни қарши олаётган Самира олти ёшидан буён бадиий гимнастиканинг мураккаб ва нафис дунёсида ўз маҳоратини тоблаб келмоқда. Тинимсиз машғулотлар, юқори ирода ва ўз устида доимий ишлаш эвазига у қисқа фурсатда салмоқли муваффақиятларга эришди. Ҳозирда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида 2-курсда ўқийди. Самира миллий терма жамоа таркибида нуфузли халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, спорт шоҳсупаларини забт этмоқда.
Бироқ юқори спорт натижалари Самира Ахмедова фаолиятининг ягона мезони эмас.
У Ўзбекистон Экологик партиясининг фаол аъзоси сифатида Қорақалпоғистон Республикасида экологик барқарорлик ва маърифат тадбирларини ёйишда алоҳида жонбозлик кўрсатмоқда.
Айниқса, Оролбўйи минтақасининг мураккаб экологик шароитида ёшлар орасида атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш ўта муҳим аҳамият касб этади.
Самира томонидан амалга оширилаётган экологик ташаббуслар ранг-баранг: 20 сентябрь – Бутунжаҳон тозалик куни ва 30 март – Чиқиндисиз дунё учун халқаро куни доирасида чиқиндиларни саралаш ҳамда ҳудудларни озода тутиш бўйича оммавий акцияларда фаол иштирок этди. Шунингдек, минтақавий биологик хилма-хилликни асрашда стратегик аҳамиятга эга бўлган 5 май – Сайғоқларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган тарғибот тадбирларида ҳамда ёшларни она табиатга дахлдорликка чорловчи «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остидаги жамоатчилик ҳаракатларида фаол позициясини намоён этди.
Экологик софлик ва инсон саломатлиги ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, айнан шу ғоя Самиранинг 7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан ўтказилган «Соғлом муҳит – соғлом бола» лойиҳасидаги иштирокида ҳам ўз ифодасини топди. Соғлом келажак ва баркамол авлод фақатгина экологик жиҳатдан хавфсиз ва мусаффо муҳитда шаклланиши мумкинлигини ёш спортчи ўз шахсий намунаси билан исботламоқда. Ушбу тизимли ва фидойи жамоатчилик фаолияти юқори баҳоланиб, Самира Ахмедова Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда бир қатор миннатдорлик хатлари билан тақдирланган.
Ҳақиқий муваффақият фақат медаллар ва совринлар сони билан ўлчанмайди. Спортда эришилган зафарларни жамият олдидаги масъулият, она табиатга бўлган меҳр ва келажак авлод тақдирига дахлдорлик ҳисси билан бойитиш – ҳақиқий баркамол шахсга хос фазилат. Самира Ахмедова тимсолида биз нафақат жисмонан чиниққан ва спортда юксак марраларни эгаллаётган атлетни, балки экологик тафаккури шаклланган, юрт ривожи ва соғлом атроф-муҳит учун курашаётган Янги Ўзбекистон ёшларининг ёрқин қиёфасини кўрамиз. Жамиятда экологик маданиятни юксалтириш – айнан мана шундай жонкуяр ёшларнинг ибрати ва фаол фуқаролик позициясига таянади.
Дилфуза ГЕНЖЕБАЕВА,
ЎЭП Қорақалпоғистон Республикаси
партия ташкилоти раиси ўринбосари
Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари
🕔10:15, 10.09.2026
✔8
Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.
Батафсил
Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!
🕔17:06, 12.06.2025
✔1145
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
Батафсил
Фойдасини дақиқалар белгилайди
🕔12:52, 25.03.2019
✔12191
Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?
Батафсил