Бугун маҳалланинг жамиятдаги мавқеи янада ортаётгани борасида мулоҳазалар билдирилмоқда.
Айниқса, Президентимизнинг «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони маҳалла тизимида йиллар давомида ечимини кутаётган масалалар жавоби сифатида муҳим аҳамият касб этгани шу соҳада меҳнат қилаётган минглаб фидойилар учун айни муддао бўлди.
Фармонда назарда тутилган маҳалланинг жамиятдаги ўрни ва ролини янада кучайтириш, уларни халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш масаласи бугун долзарб бўлиб турган кўпгина муаммоларга ечим топишга имкон яратади. Айниқса, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилишда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда маҳалланинг ўрни катта.
— Маҳалла институти фаолиятини такомиллаштириш орқали халқ билан мулоқот ва ҳамкорликни янада ошириш мумкин, — дейди Қибрай тумани «Янгийўл» МФЙ маслаҳатчиси Раъно ЭРГАШЕВА. — Бу фармонни йил номланиши билан ҳам боғлаш мумкин. Қачонки, биз инсонлар дардини эшитсак, ҳар бир оилага кириб бора олсак, уларни қийнаётган муаммоларга ҳам ечим топиш анча енгиллашади.
Ёшларга чиройли тарбия бериш, вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олишда ҳам маҳалланинг ўрни беқиёс. Таҳсил олаётган ўқувчиларнинг давоматини яхшилаш, уларнинг янада чуқурроқ билим эгаллашида «маҳалла — оила — таълим муассасаси» ҳамкорлигининг йўлга қўйилиши ҳам яхши натижаларга эришишда ёрдам беради. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини жорий этиш эса шу каби ишлар кўламини кенгайтиришга қаратилган эътибор демакдир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига юклатилаётган масъулиятли вазифаларни сидқидилдан адо этишда уларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туман ва шаҳар марказларида «Маҳалла маркази» мажмуаларининг намунавий лойиҳалар асосида барпо этилиши ҳам муҳим масалалардан бири сифатида қайд этилди. Бу ерда ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирлар миллий қадриятларимизни ёшлар онгига чуқурроқ сингдиришга ёрдам беради.
Ҳудудий кенгашлар фаолиятининг йўлга қўйилиши соҳадаги барча ишларни тизимли тарзда ташкил этишга ёрдам беради. Ҳокимларнинг жамоатчилик асосида кенгашларга раислик қилиши кўплаб масалаларнинг тезроқ ечим топишига имкон яратади.
Шу билан бирга, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг зиммасига юклатилган вазифаларнинг амалга оширилишига муносиб ҳисса қўшган ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакилларига тақдим этиладиган «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонининг таъсис этилиши қилинаётган меҳнатнинг муносиб қадрланишидан далолат.
Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,
«Оила даврасида» мухбири
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔113
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил
Депутат кўмаги билан...
🕔15:56, 27.08.2026
✔113
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.
Батафсил
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔169
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил