Халқ билан      Бош саҳифа

ОҚСОҚОЛЛИККА ЗИЁЛИЛАР МУНОСИБ КЎРИЛДИ 

Фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови Жиззах вилоятида ҳам якунланди.

ОҚСОҚОЛЛИККА ЗИЁЛИЛАР МУНОСИБ КЎРИЛДИ 

Қонунда фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича белгиланган тартиблар, бу ишни амалга ошириш учун бевосита масъул бўлган органлар, хусусан, кўмаклашувчи комиссия, ишчи гуруҳлар, уларнинг аъзоларига қўйилган талаблар ушбу муҳим жараённинг тизимли, демократик тамойиллар асосида ўтказилишини таъминлади.

— Сайловлар демократик тамойиллар асосида тенглик ва ошкоралик руҳида юқори савияда ўтди, — дейди Жиззах вилояти фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси раиси Баҳром Мамажонов. — Сайловда вилоятда рўйхатга олинган 29 минг 142 сайловчилар вакилларининг 86 фоизи раис ва уларнинг маслаҳатчиларини сайлашда иштирок этди.

Вилоятдаги 15 шаҳарча, 99 қишлоқ, 199 маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайловларда 304 фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг 2 минг 972 маслаҳатчиси сайланди. Мавжуд 304 фуқаролар йиғинига ишчи гуруҳлар муқобиллик асосида 3-4 тадан, жами 950 номзод таклиф этди. Фуқаролар йиғинларининг 68 тасида сайлов яширин овоз бериш орқали амалга оширилди. Раисларнинг 234 таси ёхуд 77 фоизи биринчи марта сайланди.

Сайловчилар вакиллари номзодларнинг маълумоти, ташкилотчилиги ва ташаббускорлиги, ҳаётий тажрибаси ва эл-юрт орасидаги обрў-эътиборини ҳар томонлама ўрганиб, имкониятларини ҳисобга олган ҳолда овоз берди.

— Ҳудуднинг осойишталиги, ободлиги ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда фуқаролар йиғини раиси зиммасига жуда катта масъулият юкланган, — дейди Жиззах туманидаги «Нурафшон» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайловда иштирок этган меҳнат фахрийси Жонузоқ Турдимуродов. — Шунинг учун тўрт номзоднинг дастури билан пухта танишиб чиқиб, энг муносибини ўзимизга раис қилиб сайладик. Олий маълумотли, аҳоли билан ишлашда катта тажрибага эга янги раиснинг маҳаллани янада обод қилиш, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш, маънавий-ахлоқий муҳитни янада яхшилашга билими ва куч-ғайрати етишига ишонамиз.

Сайланган раислар таркибида мутахассислиги педагог бўлган, тарбиявий ишда тажрибага эга ўқитувчилар сони ортиб бораётгани «Маҳалла — тарбия маскани» дейилган таърифнинг исботидир. Жумладан, 2013 йили сайланган раисларнинг 21 фоизини ўқитувчилар ташкил этган бўлса, бу гал ушбу касб эгалари 28,3 фоизга етди.

Сайловда ёш ва янгича фикрлайдиган номзодларга кўпроқ ишонч билдирилди. Шу боис сайланган раислар ёши олдингиларга нисбатан анча яшарди. Жумладан, сайланган  раисларнинг 12,5 фоизи қирқ ёшгача, 41,3 фоизини қирқ ёшдан 50 ёшгача, 46,2 фоизини 60 ёшгача бўлганлар ташкил этди.

Бу сайловда ўтган галгидан фарқли яна бир муҳим жиҳат — маслаҳатчилар таркибида кузатилди. Сайловда 2 минг 972 нафар, ўртача ҳар бир фуқаролар йиғинига 9 нафардан маслаҳатчи сайланди. Ўтган сайловда маслаҳатчилар таркибида олий маълумотлилар 45,6 фоизни ташкил этган бўлса, энди бу тоифадаги маслаҳатчилар 61 фоизга етди. Худди шундай маслаҳатчилар таркибида халқ таълими соҳаси ходимлари ва ҳуқуқшунослар сони ҳам ошди.

— Раислар ва уларнинг маслаҳатчилари таркибидаги ўзгаришлар  сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш мавжуд қонунлар ва демократик принципларга тўла мувофиқ амалга оширилганини кўрсатади, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси А.Сатторов. — Ўтказилган сайловлар шаҳарча, қишлоқ, маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий  масалаларни ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳамияти, фаоллар зиммасидаги масъулият ҳам тобора ортиб бораётганининг намойиши бўлди.

Т.БЕКНАЗАРОВ,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

🕔16:02, 27.08.2026 ✔113

Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

Батафсил
Депутат кўмаги  билан...

Депутат кўмаги билан...

🕔15:56, 27.08.2026 ✔113

Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

Батафсил
Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

🕔15:15, 23.07.2026 ✔169

Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

    ✔ 113    🕔 16:02, 27.08.2026
  • Депутат кўмаги  билан...

    Депутат кўмаги билан...

    Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

    ✔ 113    🕔 15:56, 27.08.2026
  • Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

    Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

    Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    ✔ 169    🕔 15:15, 23.07.2026
  • Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

    ✔ 169    🕔 15:14, 23.07.2026
  • Умр моҳияти  нимада?

    Умр моҳияти нимада?

    Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

    ✔ 257    🕔 16:43, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар