Катта тантана куни кўп қатори мени ҳам фахрий ёрлиқ ва мукофот пулига лойиқ кўришди. Туйқус хаёлимга ярқ этиб бир фикр келди: «Афсус, онам бу кунларни кўрмади, ҳеч бўлмаса, отам кўрсин, пулни дадамга юбораман». Бу фикрни оила аъзоларим ҳам қўллаб-қувватлади.
Эртасига пулни жўнатдим. Орадан кўп ўтмай, телефон жиринглади, дадам экан.
— Қизим, нима қилардинг пул юбориб, рўзғорингга ишлатсанг бўлмасмиди?
— Дадажон, бу мукофот пулига сиз кўпроқ ҳақлисиз. Бизни тарбиялаб, орзуларимизга йўл очиб бердингиз. Қолаверса, дуоларингиз билан эътибор топиб, униб-ўсяпмиз.
— Мен ҳамиша дуодаман, болам! Мартабанг бундан ҳам улуғ, юзинг ҳамиша ёруғ бўлсин! Раҳмат, она қизим! — деди-ю, охирида: — Бошқа бундай қилма, — дея дакки бериб қўйди.
Бирмунча вақт ўтгач, укам қўнғироқ қилди. Улар дадамни роса ясантиришибди. Дадам ошналарига олган нарсалари ҳақида тўлиб-тошиб мақтанибди.
Аслида ўша пул рўзғорга, болаларимга сарфлаётганимнинг бир томчисига тўғри келарди. Аммо ана шу арзимасгина пулдан ҳам кўнгли тоғдек кўтарилганини, ота-онанинг ҳам фарзандларининг озгина меҳр-эътиборига ҳамиша муҳтож бўлишини тушундим.
Салима ХОЛДОРОВА
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔113
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил
Депутат кўмаги билан...
🕔15:56, 27.08.2026
✔113
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.
Батафсил
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔169
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил