«Кўпнинг ишида барака, унум бўлади», деган гап бор. Айниқса, ҳашарда бу дарров билинади. Қурилиш бошлаган кишига қариндош-уруғ, дўст-биродарларнинг елкадош бўлиши, кўмаги руҳий далда беради. Бу одат юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳали-ҳамон сақланиб келмоқда.

Онам дераза тақиллатганда ҳали тоғнинг боши оқармаганди. Уйқу ширин эмасми, эриниброқ турсам, ҳамма нимагадир ҳозирлик кўряпти. Онам фартук боғлаб, енг шимарганча хамир қоришга киришиб кетибди. Дадам ертўладан белкурак, кетмон олиб чиқиб, қаергадир отланмоқда.

— Ойи, тинчликми? Нимага бунча тараддуд?

— Ҳа, қўшнимиз Анорбой амакинг қурилиш бошлабди. Ҳашарга айтиб кетди, дегандинг-ку. Шунга озгина қатлама пиширмоқчийдим. Ўчоққа тез ўтин қалаб юбор.

Шу куни саҳардан то шомга қадар тинмадик. Қўшнимизникига келган ҳашарчиларга қатлама улашгач, ҳовлимиз этагида ғарқ пишган гилосдан шарбат тайёрладик. Ҳашарчиларга ичига кўкат, қатиқ солинган оқ хўрда ҳам тортилди. Дадам билан акам лой қориб, ғишт теришди. Кўпнинг иши унумли бўларкан қаранг, эрталаб қуруқ пойдевордан иборат очиқ жойда кечга яқин иморат тикка бўлса-я?!

Қишлоғимизда эрта баҳордан бошланадиган бундай ҳашарлар кеч кузгача давом этади. Онам ҳар сафар бирор таом пишириб йўқлашга ҳаракат қилади, дадам вақт топса, ўзи, бўлмаса, акамни ёрдамга юборади.

Баъзан саҳарда ширин уйқудан уйғониш, ўчоққа ўт ёқиш малол келади, албатта. Бундай пайтда онам «Бу малол келмасин, болам? Бугун биз ёрдам берсак, эртага иморат қурганимизда улар ҳам қараб туришмайди. Ҳашар билан қурилган иморат мустаҳкам бўлади», дейди.

Биргина шу қадрият замирида улкан маъно бор. Ҳашарда ўзаро бирдамлик, ҳамкорлик, инсонларнинг бир-бирига меҳр-оқибати, елкадошлиги яққол намоён бўлади.      

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

🕔16:02, 27.08.2026 ✔113

Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

Батафсил
Депутат кўмаги  билан...

Депутат кўмаги билан...

🕔15:56, 27.08.2026 ✔113

Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

Батафсил
Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

🕔15:15, 23.07.2026 ✔169

Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

    ✔ 113    🕔 16:02, 27.08.2026
  • Депутат кўмаги  билан...

    Депутат кўмаги билан...

    Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

    ✔ 113    🕔 15:56, 27.08.2026
  • Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

    Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

    Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    ✔ 169    🕔 15:15, 23.07.2026
  • Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

    ✔ 169    🕔 15:14, 23.07.2026
  • Умр моҳияти  нимада?

    Умр моҳияти нимада?

    Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

    ✔ 257    🕔 16:43, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар