Умр моҳияти нимада?
Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.
Батафсил— Баъзида таъзия маросимлари ҳаддан ортиқ дабдаба билан ўтказиляпти. Бу билан марҳумга бирон наф етказиш мақсад қилинадими ёки кимнингдир бойлигини кўз-кўз қилишми? Бу ҳақда исломда нима дейилган?
С.ҚОСИМЖОНОВ, Ургут тумани
— Қаерга борсак, кўпинча тўй ва бошқа маросимларнинг ўзгача тартибда, бир-биридан фарқ қиладиган расм-русумларда ўзказилаётганининг гувоҳи бўламиз. Баъзи юртдошларимиз маъракаларни ўтказишда на ҳукуматимиз қарорларига ва на шариат қоидаларига амал қилишади. Сендан мен камми қабилида кимўзарига иш тутиб, тўйларни дабдабали ва ортиқча харажатлар, исрофгарчиликлар билан ўтказишмоқда. Миллий қадриятларимизга зид равишда ўзларича янгича расм-русумлар жорий этишмоқда. Бундай янги удумлар баъзи оилаларга оғирлик килиб, уларни қийин аҳволга солиб қўймоқда.
Ислом дини инсонларга ўзлари учун яратилган неъматлардан меъёрида, оқилона фойдаланиш йўлларини кўрсатиб берган. Ҳаммамиз ушбу кўрсатмаларга мувофиқ ҳаёт кечирсак, ҳидоятда турган ҳисобланамиз. Бунинг акси бўлса-чи, у ҳолда, бу иллат исроф, деб аталади.
Муқаддас динимиз инсонларни исрофнинг барча кўринишларидан қайтарган ва унинг ёмон оқибатларидан ҳам огоҳ этган. Бунга оят ва ҳадисларда жуда кўплаб мисоллар келтирилган. Жумладан, Қуръони каримда: «Енглар ва ичинглар, (лекин) исроф қилманглар! Зеро, У исроф қилувчиларни севмайди…» (Аъроф суръаси, 31-оят) дейилган.
Таъзия маросимларида ҳам кўпчилик кишиларнинг ота-она ва қавм-қариндошлари вафот этишганда шариатда ман этилган турлича расм-русумлар ўтказиб, ортиқча харажат, ташвиш қилиниб, исрофгарчиликка йўл қўйилмоқда. Чунончи, вафот этган маййитни ўша кунда дафн этишга улгурмай қолганда айрим шариатдан бехабар кимсалар маййит эгасига: «Отанг ёки онанг бу дунёдан нима олиб кетди, уни бугун меҳмон қил», деб қўй сўйдириб, катта қозонда ош дамлатиб, ортиқча харажатларга йўл қўйишмоқда. Баъзи қишлоқларда маййит чиқаришдан олдин жанозага келганларга хайрот пули, жойнамоз бериш, қозон-қозон ош дамлаб едириш ҳолатлари кузатилмоқда. Бундай ҳолатлар шариатимизга хилоф ҳисобланади.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов «Сўраган эдингиз» деб номланган китобида қайд этишича, «Азадорларнинг уч кун давомида таом қилиб, зиёфат шаклида одамларга бериши макруҳдир. Бу қабиҳ бидъатдир».
Бундай пайтларда халқимизнинг чиройли қадрияти қўл келади. Қўни-қўшнилар азадор кишилар учун бирор таом тайёрлаб чиқиши кўп ҳудудларимизда ҳалигача сақланиб қолган. Бу жуда савобли ва хайрли амаллардандир.
Оят ва ҳадисларга, ота-боболаримиз қадриятига амал қилган ҳолда, маърака-маросимларимизни исрофгарчиликларга йўл қўймасдан, ихчам ва тартибли ўтказсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ишни маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик билан биргаликда олиб борсак, кўзлаган мақсадимизга эришамиз.
Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.
БатафсилДемократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири бу фуқароларнинг давлат ва вакиллик органларига бўлган ишончидир. Бу ишонч, аввало, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган маиший ва ижтимоий муаммоларнинг тизимли ҳал этилишида намоён бўлади. Хусусан, маҳаллалардаги инфратузилма ҳолати бевосита инсонларнинг яшаш сифати ва хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади.
БатафсилБугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.
Батафсил