ҳеч ким раҳбарларни безовта қилмайди
«Уй-жой мулкдорлар ширкати мен яшаб турган уй майдонига нисбатан ортиқча тўлов ундириб келишаётганини пайқаб қолдим, — дейди Когон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ҳ.Маликова. — Шу ҳақда мурожаат қилганимда улар «ҳаммаси тўғри, бу ерда ҳеч қандай англашилмовчилик бўлган эмас», деб жавоб беришди. Лекин мендаги ҳисоб-китоблар бошқача эди.
Ширкатдан ишим битмагач, бу ҳақда халқ қабулхонасига мурожаат этишга қарор қилдим. У ерда масъулларни чақиртириб, уй майдонимни жойига бориб қайта ўлчатишди. Вазият чиндан ҳам мен ўйлагандек бўлиб чиқди. Ширкат мутасаддилари мендан ортиқча тўлов олиб келаётгани исботланди. Эндиликда ширкат ортиқча тўловларимни жорий йилнинг қолган ойлари учун ҳисоблайдиган бўлди.
Ишончим комил бўлдики, халқ қабулхонаси ҳақиқатда адолат мезони экан. Бўлмаса, маҳаллий масъулларнинг ишга ёндашувидан анча жабр кўришим мумкин эди...»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жойлардаги халқ қабулхоналари айни шу — халқнинг оғирини енгил қилиш, фуқароларни беҳуда сарсон-саргардон қилишнинг олдини олиш, адолатни таъминлаш мақсадида ташкил қилинган эди. Бугун минглаб юртдошларимиз ўзини қийнаётган муаммоларга айнан халқ қабулхонаси орқали ечим топяпти.
Фуқаро М.Рўзиқулова фарзанди учун оладиган нафақа пулини расмийлаштириш учун Халқ банкининг Қоракўл туман бўлимига мурожаат қилган эди. Орадан анча вақт ўтса ҳамки, банкда пластик карта очиш масаласи ҳал бўлмади. Бу ҳақда халқ қабулхонасига мурожаат этилганида эса, анчадан бери ечимини кутиб турган муаммо бир куннинг ўзидаёқ ечилди-қўйди.
Фуқаро эса ўзининг ойлаб кетказган вақтига эмас, айрим масъулларнинг ўз ишига масъулиятсизлигига, фуқароларни беҳуда сарсон қилишига куюнади. Бир кунда ҳал бўладиган масала учун фуқарони шунча илҳақ қилиш қайси меъёрга тўғри келади?
Гап шундаки, айрим раҳбар ва мутасаддилар ҳар қандай давлат ва нодавлат органлари, аввало, халққа хизмат қилиши зарурлигини ҳали англаб етмаган кўринади. Йўқса, минглаб фуқаролар нажот истаб халқ қабулхонасига бормаган бўларди.
— Ўтган қисқагина муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилояти ҳамда туман-шаҳар халқ қабулхоналарига уч мингга яқин мурожаат келиб тушди, — дейди Бухоро вилояти халқ қабулхонаси раиси Эркин Қудратов. — Агар маҳаллий амалдорлар ўз вазифасини вақтида бажариб қўйса, халқда шикоятга ўрин қолмайди. Айрим раҳбарларнинг ўз вазифасига совуққон муносабати фуқароларимизнинг шикоят ва норозилигига сабаб бўляпти. Айниқса, маҳалла тизими, коммунал хизматлар аҳолида жиддий мулоҳазаларга сабаб бўляпти. Масъуллар ўз ишининг устаси бўлмаса, соҳанинг барча жиҳатларини тўлақонли ўзлаштирмаса, фаолиятига оид меъёрий ҳужжатлардан бехабар бўлса, ҳуқуқ ва вазифаларини билмаса, халққа тўлақонли хизмат қила олмайди. Бу эса, табиийки, халқнинг норозилигига сабаб бўлади.
Ҳа, жойлардаги айрим раҳбарларнинг масъулиятсизлиги туфайли халқ қабулхоналарига ҳар куни ўнлаб мурожаатлар тушмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятида ташкил этилган халқ қабулхонасида бўлганимизда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида сайёр қабуллардан ташқари видеоконференцалоқа тизими ишга туширилганига гувоҳ бўлдик. Бугунги кунгача ўнлаб фуқаролар ушбу тизим орқали мурожаат қилишган. Мазкур тизим воситасида фуқаролар жойлардан вилоятдаги барча раҳбарларга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконига эга бўлишди.
Ғуломжон БОБОЖОНОВ,
«Оила даврасида» мухбири
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔113
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил
Депутат кўмаги билан...
🕔15:56, 27.08.2026
✔113
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.
Батафсил
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔169
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил