Халқ билан      Бош саҳифа

ХАЛҚНИНГ МАСЛАКДОШИ ВА КЎМАКДОШИ

маҳалланинг ана шундай институтга айланиш фурсати етди

Президентимизнинг жорий йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан мазкур тизим фаолиятида янги тараққиёт босқичи бошланди, тузилма тубдан ислоҳ қилиниб, замон талаблари асосида такомиллаштирилмоқда.

ХАЛҚНИНГ МАСЛАКДОШИ ВА КЎМАКДОШИ

28 июнь куни пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг таъсис конференциясида ҳам бу ўз ифодасини топди. Анжуман видеоконференцалоқа тизимида ташкил этилиб, барча ҳудудий кенгашлар аъзолари конференция жараёнини онлайн кузатиб борди.

Эндиликда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига юридик шахс мақоми берилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар кенгашлари Республика кенгашининг таркибий тузилмалари сифатида ташкил этилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг март ойида мамлакатимизнинг туман ва шаҳарлари, май-июнь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг ташкилий йиғилишлари ўтказилди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларнинг таркиби, кенгашлар раислари лавозимига тегишинча туман (шаҳар)лар ва вилоятлар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари ҳамда ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари, кенгашлар котиблари тасдиқланди. Кенгашларнинг намунавий низомлари муҳокама этилди. Айни пайтда ҳар бир фуқаролар йиғинида шакллантирилган Жамоатчилик назорати гуруҳи маҳаллалар ва оилалардаги, айниқса, эҳтиёжманд оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганмоқда. Фуқаролар йиғинлари моддий-техник базаси мустаҳкамлан­япти.

2018 йилнинг 1 декабрига қадар туманлар ва шаҳарлар марказларида намунавий лойиҳалар асосида «Маҳалла маркази» мажмуалари барпо этилиши, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари учун «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони таъсис этилгани фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишда муҳим омил бўлади. Маҳалла институтининг жойларда халқнинг маслакдоши ва кўмакдошига, таъбир жоиз бўлса, «адолат тарозиси»га айланиши, ҳеч шубҳасиз, одамларнинг давлатга ишончини янада мустаҳкамлайди.

Республика кенгашининг таъсис конференциясида давлатимиз раҳбари фармонида белгиланган вазифалар мазмун-моҳияти ва аҳамияти, мазкур ҳужжат ижросини таъминлашда Республика ­кенгаши, ҳудудий кенгашлар ва фуқаролар йиғинлари олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилди. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби» мавзусидаги йиғилишда сўзлаган нутқида маҳалла институти фаолиятига доир белгиланган устувор вазифалар, уларнинг ижроси ҳақида ҳам атрофлича фикр юритилди.

Бу борада маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларида босқичма-босқич кутубхоналар ташкил этиш, жойларда «Маҳалла китобсеварлари» ҳафталигини ўтказиш лозимлиги таъкидланди.

Анжуманда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашини тузиш, кенгаш аъзоларини тасдиқлаш, кенгашнинг Устави ва рамзи лойиҳаларини муҳокама қилиш, кенгаш бошқарувини сайлаш, тафтиш комиссиясини сайлаш каби ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Республика кенгашининг раиси, унинг биринчи ўринбосари, ташкилий ишлар ва услубий масалалар, ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари, кенгаш котиби сайланди. Республика кенгаши қошида жамоатчилик назорати гуруҳи ташкил этилиб, унинг таркиби тасдиқланди.

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Жамоатчилик эшитуви  Сув таъминоти ва  канализация  хизматларидан одамлар  розими?

Жамоатчилик эшитуви Сув таъминоти ва канализация хизматларидан одамлар розими?

🕔08:57, 08.09.2025 ✔84

Фарғона вилоятида Осиё тараққиёт банки кўмагида «Иқлим шароитига мос сув таъминоти ва канализация хизматларини кўрсатиш лойиҳаси» доирасида жамоатчилик эшитувлари ўтказилди.

Батафсил
Ногиронлиги бўлган шахслар учун  шароитлар қониқарлими?

Ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитлар қониқарлими?

🕔08:59, 08.08.2025 ✔139

Экопартия вакиллари Урганч шаҳри бўйлаб муаммо ва таклифларни ўрганишди

Батафсил
Аёллар  Экологик барқарорлик учун бирлашди

Аёллар Экологик барқарорлик учун бирлашди

🕔15:57, 26.06.2025 ✔186

Гуллар шаҳри Наманганда ҳар йили «Гуллар фестивали»ни ўтказиш чиройли анъанага айланган. Бу йилги 64-халқаро «Гуллар фестивали» ҳам табиат ва инсон уйғунлигини ўзида ифода этиши, ранг-баранг гулларга бойлиги билан барчада катта таассурот қолдирмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар