Ҳунари бўлмаса-да, қўлида «тугуни» бор келин излаётганларга
Садоқат кўпинча буйрак оғриғидан қийналарди. Шифокорга кўриниши кераклигини қанча айтмай барибир унамасди. Нуқул қўлимга пул тушса, борарман, дерди.
Ота-онаси жўнатган пулни эса қизларнинг катта ташвиши бўлмиш сеп йиғишга сарфларди. Аҳволи оғирлашавергач, уйидагиларига қўнғироқ қилиб, Садоқатнинг хасталигини билдирдим. Шифокор унинг буйраги қаттиқ шамоллагани, вақтида муолажа қилинмаса, бу касаллик ҳатто фарзанд кўришга ҳам монелик қилиши мумкинлигини айтибди...
Тўпланган зебу зийнат саломатликни қайтариб бера олармиди? Баъзилар бўй қизларнинг бошоғриғига айланган сеп йиғишни саломатлигидан ҳам афзал билади. Оқибатда сўнгги пушаймон ўзи учун душманга айланади.
Эсимда, опамни узатаётганимизда рўзғори учун зарур бўлган нина, ип, қайчи каби майда буюмларни олиб бергандик, холос. Аммо ҳозирги замонавий қизлар сеп деганда бўлажак уйига қимматбаҳо буюмлару, сон-саноқсиз лаш-лушни олиб бориш, дугоналари-ю қариндошларга кўз-кўз қилиб, обрў топиш деб тушунишади. Натижада сеп йиғишга муккасидан кетишади. Худди олиб борган «бойлиги» билан ҳурмат топадигандек ёки тўйдан кейин нимадир олишга имкони бўлмайдигандек. Тўғри, бир томондан янги келинчак турмуш ўртоғига ёки қайнона-қайнотасига у-бу нарса сотиб олиб беринг, дейишга тортинар, лекин бу бутун бозорнинг уюмини тўплаш дегани эмас-ку.
Бунинг жабрини эса емай-ичмай қиз ўстирган ота-она тортади. Бир неча маротаба танишларимнинг онасидан пул сўраб қийнаганини, агар топиб беришолмаса, улардан норози бўлиб, аразлаб юрганини кўрганман. Шу сабабдан айрим онахонлар «Бизнинг давримизда қизларнинг фақат бир тугунчаси бўларди холос, келинлар олиб борган нарсаси билан эмас, балки покизалиги, хушмуомаласи ва пазандалиги билан ҳурмат топади», дея бежиз айтмайди. Ҳақиқатан ҳам, ҳозирги айрим қизларимизнинг қўлидан иш келмаса-да, сепи икки-уч машинадан ортади. Ҳар бир иш меъёрида бўлгани каби, сеп йиғишда ҳам ҳаддимизни билсак ёмон бўлмасди.
Дурдона САФАРОВА
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔113
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил
Депутат кўмаги билан...
🕔15:56, 27.08.2026
✔113
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.
Батафсил
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔169
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил