жойида ечимини топа бошлади
«Қайси маҳаллада иш тўғри ташкил этилиб, фуқаролар билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган бўлса, ўша ерда ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳити ҳукм сурмоқда, нохуш ҳолатларга йўл қўйилмаяпти».
Президентимизнинг бу фикрлари бугун маҳаллалар фаолиятини баҳоловчи асосий мезонга айланди.
Маҳаллалар ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит, ижтимоий соҳа объектлари фаолияти, ўқувчиларнинг давомати, аҳолининг, айниқса, коллеж битирувчилари ва уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, шу жумладан, уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш каби масалалар ҳар биримиз учун ҳамиша эътибордаги вазифалардан. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раҳбарияти матбуот ходимлари билан учрашув чоғида бу борадаги тажриба, амалиёт ва устувор вазифалар ҳақида фикр алмашди.
— Жорий йилнинг биринчи ярмида беш миллиондан зиёд оилалардаги ҳолат ўрганилди, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Азимжон Мирзажонов. — Бунинг натижасида 839 минг 900 та муаммо ва таклифлар аниқланди. Уларнинг 421 минг 630 таси жойида ҳал этилди, қолганлари эса туман ва шаҳар дастурларига киритилди.
Аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш борасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизми ишлаб чиқилди. Бу механизм Бухоро вилояти мисолида амалиётга татбиқ этилди. Жамоатчилик назорати гуруҳлари бугун 8 минг 961 маҳаллада самарали фаолият юритмоқда.
Шунингдек, ҳар бир туман (шаҳар)да ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан шароити оғир маҳаллаларни шу йил якунига қадар босқичма-босқич ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан «Йўл харитаси» дастури лойиҳаси Шароф Рашидов тумани мисолида ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилди.
Дарҳақиқат, ҳар бир фуқарога алоҳида эътибор кўрсатиш, унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бахтли яшаши, меҳнат қилиши ва дам олиши учун етарли шароит яратиб бериш халқимизнинг айни дилидаги масаладир. Маҳалла тизимида амалга оширилаётган ишлар айни шунга қаратилган. Биргина мисол: бугун маҳаллаларимизда истиқомат қилаётган тўрт миллиондан зиёд фарзандларимизнинг турли тўгаракларга жалб этилиши ҳаммамиз учун қувонарли ҳолат, албатта. Бу ишлар маҳаллаларимизда ёшлар билан ишлаш тизими ўз самарасини кўрсатаётганидан далолат эмасми?
Ҳар йили мунтазам ўтказиб келинаётган «Футболимиз келажаги», «Маҳалламиз паҳлавонлари», «Биз эпчил ва чаққонмиз», «Маҳалламиз стол теннисчилари», «Маҳалламиз бадминтончилари» спорт мусобақалари ёшларнинг нафақат жисмоний салоҳиятини оширишга хизмат қиляпти, балки ўзаро жипслик, ҳамкорлик ва бирдамликни таъминлашга ҳам ҳисса қўшяпти.
Президентимиз эътироф этганидек, «маҳаллада ишнинг тўғри ташкил этилиши, фуқаролар билан яқин ҳамкорликнинг ўрнатилиши, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитининг ҳукм суриши натижасида нохуш ҳолатларга йўл қўйилмаслиги юқоридаги каби изчил фаолиятнинг самараси бўлса, ажаб эмас.
Абдукарим АВАЗБЕКОВ
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔113
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил
Депутат кўмаги билан...
🕔15:56, 27.08.2026
✔113
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.
Батафсил
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔169
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил