Умр моҳияти нимада?
Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.
БатафсилМиллий матбуот марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Унда жорий йилнинг май-июнь ойларида ўтказилган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунлари тўғрисида ахборот берилди.
— Бу галги фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнлари чуқурлашиб бораётган, сифат жиҳатидан янги ижтимоий-иқтисодий шароитда бўлиб ўтди, — дейди Олий Мажлис Сенати Раиси ўринбосари Светлана Ортиқова. — Мазкур сайловларда мамлакатимиз аҳолиси ушбу жараённинг мазмун-моҳиятини чуқур тушунишларини ҳамда ижтимоий фаоллигини кўрсатиб, ўз маҳалласи учун масъулиятини, жамиятимиздаги демократик ўзгаришларга дахлдорлигини яққол намойиш этди.
Сайлов жараёнларини самарали ташкил этишда оммавий ахборот воситаларида 1880 та материал чоп этилди, 2014 та телекўрсатув, радиоларда 2500 дан ортиқ чиқишлар, 10 та ижтимоий ролик тайёрланди. Амалга оширилган ишлар аҳолининг сиёсий онгини юксалтириш, сайловларни ошкоралик, муқобиллик ва тенг сайлов ҳуқуқи тамойиллари асосида ўтказиш, фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари этиб энг муносиб фуқароларнинг сайланишида муҳим роль ўйнади.
Сайлов жараёнларида 9764 нафар фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг 105 мингдан ортиқ маслаҳатчилари сайланди.
Янги сайланган раисларнинг 73,6 фоизи олий маълумотли, 82,4 фоизи давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар тизимида ва тадбиркорлик соҳасида бошқарув иш тажрибасига эга, 67 фоизи ушбу лавозимга биринчи марта сайланди. Раисларнинг 865 нафари аёллардир.
Шунингдек, сайланган фуқаролар йиғинлари раислари маслаҳатчиларининг 51,1 фоизи олий маълумотга эга бўлса, 25,4 фоизини аёллар ташкил қилади. Уларнинг 53,3 фоизи ушбу вазифага биринчи марта сайланди.
Сайлов натижалари таҳлили аҳолининг сайлов жараёнларида ижтимоий фаоллиги ошгани, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш, маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини ҳамда миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни она Ватанга ва миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларидаги ўрни долзарб аҳамиятга эга эканини кўрсатди.
Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.
БатафсилДемократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири бу фуқароларнинг давлат ва вакиллик органларига бўлган ишончидир. Бу ишонч, аввало, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган маиший ва ижтимоий муаммоларнинг тизимли ҳал этилишида намоён бўлади. Хусусан, маҳаллалардаги инфратузилма ҳолати бевосита инсонларнинг яшаш сифати ва хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади.
БатафсилБугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.
Батафсил