Халқ билан      Бош саҳифа

ИЖТИМОИЙ КЎМАКЛАШУВ

кучимизга куч қўшади

Бахт сари интилаётган инсон ҳаётда турли қийинчиликларни ҳам енгиб ўтишга тайёр туриши зарур. Бундай вақтда бизни тинглайдиган, муаммоларимизга ечим топишда кўмаклашадиган кишиларнинг ёнимизда бўлиши катта куч ва далда беради.

 

Бугун хонадонларга кириб, фуқаролар билан юзма-юз гаплашиб, уларга ҳар жиҳатдан ёрдамлашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда нафақат давлат органлари, шу билан бирга нодавлат-нотижорат ташкилотларининг ҳам етарлича ҳиссаси мавжуд.

Мамлакатимиздаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари давлат органлари билан бир қаторда жамият ҳаётидаги ҳар қандай соҳада фаол иштирок этиб келмоқда. Ҳозирда уларнинг сони 9 минг 100 дан ортиқни ташкил этмоқда. Ушбу ташкилотларнинг 300 дан ортиғи аёллар ва болалар масалалари билан шуғулланади. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси мазкур ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорлик тизимини амалга оширяпти. Хусусан, таълим, оналик ва болалик, эрта туғуруқларнинг олдини олиш йўналишларида электрон мониторинг базаси шакллантирилиб, уларга янги таклиф ва тавсиялар бериб бориляпти. Шунингдек, хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатилиб, самарали натижаларга эришилмоқда.

— Марказимиз 2008 йилда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси билан ташкил этилган, — дейди Жиззах вилояти «Қалб нури» аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Нодира АЛИМОВА. — Фаолиятимиздан кўзланган асосий мақсад  аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига кўмак бериш. Коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш масаласи ҳам эътиборимиз марказида. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини қўшимча касб-ҳунарга ўргатиб, уларнинг бандлигини таъминлашга ёрдамлашяпмиз.

Жорий йилнинг ўн ойи давомида марказимизга 168 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 51 нафари психологик кўмак сўраган, 42 нафари эса ҳуқуқий маслаҳатлар олишди.

Шу йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди эълон қилган грант асосида «Инсон ҳуқуқи ва қадр-қиммати олий қадрият» лойиҳамиз ғолиб бўлди. Унинг доирасида Жиззах вилоятидаги битта шаҳар ва 12 та тумандан икки нафардан жами 26 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож коллеж битирувчи қизлари танлаб олинди. Улар қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбиркорлик асослари бўйича ўқитилди.

Муаммолар ечим топгани сари инсонларнинг ҳаётга қараши ҳам ўзгариб боради. Ўтган ҳар кунидан шукроналик туйиш, кўрсатилган ёрдамга муносиб жавоб қайтариш кайфияти уларга куч бағишлайди. Бундай кишиларнинг орамизда кўпайиб бораётгани эса энг катта ютуқ демакдир. 

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Умр моҳияти  нимада?

Умр моҳияти нимада?

🕔16:43, 04.06.2026 ✔13

Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

Батафсил
Халқ  дардига  ечим

Халқ дардига ечим

🕔15:37, 15.05.2026 ✔95

Демократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири бу фуқароларнинг давлат ва вакиллик органларига бўлган ишончидир. Бу ишонч, аввало, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган маиший ва ижтимоий муаммоларнинг тизимли ҳал этилишида намоён бўлади. Хусусан, маҳаллалардаги инфратузилма ҳолати бевосита инсонларнинг яшаш сифати ва хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади.

Батафсил
Мирзачўлда  веломарафон

Мирзачўлда веломарафон

🕔17:57, 16.04.2026 ✔160

Бугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Умр моҳияти  нимада?

    Умр моҳияти нимада?

    Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

    ✔ 13    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Халқ  дардига  ечим

    Халқ дардига ечим

    Демократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири бу фуқароларнинг давлат ва вакиллик органларига бўлган ишончидир. Бу ишонч, аввало, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган маиший ва ижтимоий муаммоларнинг тизимли ҳал этилишида намоён бўлади. Хусусан, маҳаллалардаги инфратузилма ҳолати бевосита инсонларнинг яшаш сифати ва хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади.

    ✔ 95    🕔 15:37, 15.05.2026
  • Мирзачўлда  веломарафон

    Мирзачўлда веломарафон

    Бугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.

    ✔ 160    🕔 17:57, 16.04.2026
  • Амирсой томон йўл:  тоғ бағрида  бир кун

    Амирсой томон йўл: тоғ бағрида бир кун

    Тонг пайти Тошкентдан чиқиб, Бўстонлиқ тумани томон йўл оламиз. Шаҳардан узоқлашган сари бинолар камайиб, йўл четларида дарахтлар кўпайиб боради. Ғазалкентдан ўтгач, йўл торайиб, тоғлар аста-секин яқинлаша бошлайди.

    ✔ 161    🕔 17:51, 16.04.2026
  • «Табиатга эҳсон» – эзгулик ва яшилликка чорлов

    «Табиатга эҳсон» – эзгулик ва яшилликка чорлов

    Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Андижон шаҳрида «Табиатга эҳсон» шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди.

    ✔ 150    🕔 17:50, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар