Маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоли вазифасига кўрсатилаётган номзод ҳақиқатда шу лавозимга лойиқми? Унинг номзодини илгари сурганлар ҳамда унга овоз берганлар эртага уятга қолмайдими?
Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Долли Аллаев шу каби саволларга жавоб берди.
— Ҳақиқатда, олдинги сайловларда айрим камчиликларга йўл қўйилган, — деди Долли Аллаев. — Лекин бу йилги сайлов олдингиларидан фарқ қилади. Сабаби бу йилги ёндашув мутлақо бошқача. Жумладан, мазкур сайлов бўйича 2013 йилда янги таҳрирда қабул қилинган қонунга кўпгина ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, бу йил номзод кўрсатишда муқобиллик масаласига катта эътибор қаратиляпти. Ҳозир ишчи гуруҳ, сайловга кўмаклашувчи комиссиялар минглаб фуқаролар орасидан муносиб номзодларни танлаб олиб, сайловга қўйиш ҳақида бош қотиришяпти. Эл орасида обрў-эътиборга, тажрибага эга фуқароларни номзод қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиняпти.
Бу йилги сайловда маҳалла раисига анча катта талаблар қўйиляпти. Маҳаллада ишламоқчи бўлган киши, аввало, фидойи бўлиши керак. Ўрни келганда, кеча-кундуз маҳалланинг дарди-ташвиши билан яшай оладиган бўлиши зарур. Тўрт-беш киши бутун маҳалла хизматида туриши учун каттагина жонбозлик керак. Шунинг учун сайловга номзодини қўйишдан олдин фуқароларимиз бошдан дўппини олиб ўйлаб кўришяпти: мен бу лавозимни уддалай оламанми? Эл орасида бор обрўни ҳам йўқотиб, кўпчилик олдида уялиб қолмайманми? Шундай саволларга ижобий жавоб топа олса, ўзига ишонсагина мен эплайман, қўлимдан келади деб бу лавозимга даъвогар бўляпти.
Кейин ишчи гуруҳ, сайловга кўмаклашувчи комиссиялар номзодларни ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, ғалвирдан ўтказиб, шу инсон маҳалланинг кунига ярайди, деб топишса, ундан кейингина номзод сифатида эътироф этиляпти.
Абдукарим АВАЗБЕКОВ
ёзиб олди.
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔113
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил
Депутат кўмаги билан...
🕔15:56, 27.08.2026
✔113
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.
Батафсил
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔169
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил