Қизилтепа туманининг Айрончи маҳалласида жойлашган 10-умумий ўрта таълим мактаби билан қўшдевор ҳовли дарвозасида шундай ёзилган: «Бу хонадонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бердиев Рустам бобо яшайди».
Рустам бобо болалигидан ҳаётнинг кўп синовларини бошдан кечирган. Дастлаб отасидан, 3 ёшлигида онасидан айрилган бу инсонни уруш ҳам четлаб ўтмади.
— 1944 йилнинг октябрида урушга олиб кетишди. 1945 йилнинг апрелида Германияга етиб бордик. Одер дарёси бўйида ҳал қилувчи жанглар бўлиб ўтди. Ўша атрофдаги ўрмонда озиқ-овқатсиз, дарахтларда тунларни ўтказдик. Қишлоқдошим, қалин дўстим раҳматли Муҳаммад Темиров билан жанг майдонларида доим бир-биримизга ёрдам берардик. 22 апрель куни оғир ярадор бўлганимда ҳам у мени олов ичидан олиб чиққан... Хуллас, 1946 йилнинг 9 декабрида она Ватанимга қайтиб келдим, — дейди Рустам бобо, бизга уруш ҳақида сўзлар экан.
Бугунги кунда 93 ёшни қарши олаётган бобо 4 фарзанд, 25 невара, 53 эвара ва 8 чевара ардоғида.
Алишер УМЕДОВ,
Қизилтепа тумани
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔113
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил
Депутат кўмаги билан...
🕔15:56, 27.08.2026
✔113
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.
Батафсил
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔169
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил