Халқ билан      Бош саҳифа

Оқсоқолни ҳоким сайлайдими?

ёхуд «ҳоким билан келишиш» дегани нима?

Оқсоқолни ҳоким сайлайдими?

«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонуннинг 13 ҳамда 16-моддасида ишчи гуруҳ ва сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия таклиф этилаётган номзод борасида тегишли туман (шаҳар) ҳокими билан келишиш назарда тутилган. Ишчи гуруҳ ёки комиссиянинг ҳоким билан келишуви нимани англатади? Агар ишчи гуруҳ ёки комиссия ҳоким тавсияси билан иш тутса, мустақил ҳисобланадими? Давлат органи ва ўзини ўзи бошқариш тизими орасидаги мустақиллик ва ўзаро ҳамкорлик деганда нимани тушуниш керак?

— Сайловни ўтказишга доир жараёнда сайловга кўмаклашувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳларига катта масъулият юкланади, — дейди юридик фанлари доктори Гулчеҳра МАЛИКОВА. — Сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия сайловни ташкил этувчи, унинг ўтказилишини назорат қилувчи ва якуний натижаларни чиқарувчи орган ҳисобланади. Комиссия фаолияти мустақил ва унинг аъзолари беғараз мақсадларда ўз фаолиятини олиб боришлари зарур. Чунки сайлов ташкилотчилари сайлов якунларига таъсир ўтказиши мумкин бўлган жиддий қарорларни қабул қилади ва амалга оширади.

Қонун нормалари комиссиялар ўртасидаги муносабатларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказиладиган сайлов муддатлари мобайнида ўзаро бўйсуниш ва ваколатларни тақсимлаш талаби асосида мустаҳкамлаган.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловни ўтказиш вақтида комиссияларнинг ўз ваколатлари доирасида мустақил (ҳеч кимга тобе эмас) бўлиши улар фаолиятининг асосий омили ҳисобланади. Комиссияларнинг мустақиллиги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари билан баъзи масалаларни ҳамкорликда ҳал қилишларига халал бермайди, аксинча, сайловчиларни рўйхатга олиш, зарур бўлганда хоналар, транспорт, алоқа воситалари, техник жиҳозларни комиссиялар ихтиёрига беғараз бериб туришда намоён бўлади.

Комиссиялар ишчи гуруҳлар фаолиятини йўналтириб боради:­­ уларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ва маслаҳатчилар сайловини ўтказиш билан боғлиқ ахборотларини тинглайди, сайловни ташкил этиш юзасидан иш режаларини тузишда уларга ёрдам беради,  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари вазифасига қўйилган номзодларга алоқадор ҳужжатларни тайёрлайди. Комиссия ишчи гуруҳи оқсоқол вазифасига кўрсатилган номзодларга доир ҳужжатларни кўриб чиқиб, ушбу номзодлар юзасидан тегишли ҳудуд ҳокими билан келишади.

Аслида, келишмоқ — ўзаро маслаҳатлашиб маълум бир фикрга (хулоса, битим ёки қарорга) келмоқдир. Бундан аён бўладики, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раиси (оқсоқол) вазифасига номзод муҳокамасида тегишли ҳокимнинг фикри ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб бўлмайди. Раис (оқсоқол) номзоди юзасидан келишув коллегиаллик тарзида ўтади. Коллегиалликнинг моҳияти шундаки, аксарият ҳолларда, турли нуқтаи назар ўрганилиб, муроса чегарасини ўзида акс эттирувчи энг тўғри ечим топилади.

Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашиш бўйича комиссиялар келишиш деб ном олган жараёнда бевосита иштирок этади. Ушбу вазифага кўрсатилган ҳар бир номзод барча комиссия аъзолари иштирокининг таъминланиши шарт қилиб қўйилган ҳоким суҳбатидан ўтади. Бундан кўринадики, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) вазифасига номзодларга доир масала бўйича қабул қилинган ҳоким қарори коллегиаллик  характерига эга.

Соҳибназар ТУРДИАЛИЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

🕔16:02, 27.08.2026 ✔113

Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

Батафсил
Депутат кўмаги  билан...

Депутат кўмаги билан...

🕔15:56, 27.08.2026 ✔113

Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

Батафсил
Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

🕔15:15, 23.07.2026 ✔169

Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

    ✔ 113    🕔 16:02, 27.08.2026
  • Депутат кўмаги  билан...

    Депутат кўмаги билан...

    Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

    ✔ 113    🕔 15:56, 27.08.2026
  • Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

    Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

    Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    ✔ 169    🕔 15:15, 23.07.2026
  • Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

    ✔ 169    🕔 15:14, 23.07.2026
  • Умр моҳияти  нимада?

    Умр моҳияти нимада?

    Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

    ✔ 257    🕔 16:43, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар