Маҳалла институтига жуда катта аҳамият берилаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Муқаддам маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тааллуқли бўлган 30 дан ортиқ ваколатлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига берилгани, қолаверса, уларнинг давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати олиб бориши бунинг яққол исботидир. Шу маънода, фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш масаласи юртимизда муҳим сиёсий жараён сифатида эътироф этиляпти.
Ўхшаши йўқ ноёб тизим
Бугун барча маҳаллаларда бу ижтимоий-сиёсий тадбирни юксак савияда ўтказишда қонун устуворлигини таъминлаш, тарғибот ишларини кучайтириш қизғин олиб борилмоқда.
— Маҳалла — дунёда ўхшаши йўқ бўлган ноёб тизим, — дейди Олий Мажлис Сенати аъзоси, Сенат Кенгаши комиссиясининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини ОАВда ёритишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Толибжон МАДУМАРОВ журналистлар билан суҳбатда. — Унда бўлаётган муҳим сиёсий жараённи дунёга тезкор, аниқ ва холис етказиш вазифаси олдимизда турибди. Бунда даврий матбуот нашрлари, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар билан бир қаторда кўп минг сонли аудиторияга эга бўлган интернет сайтларнинг ҳам ҳиссаси катта. Биз сайлов билан боғлиқ жараёнларни сайтлар воситасида тезкор ёритишни ҳам йўлга қўйдик. Энди бу жараён билан дунёнинг исталган нуқтасидан туриб ҳар куни мунтазам танишиб бориш мумкин.
Дарҳақиқат, сайловнинг мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тушунтириб бериш, фуқароларнинг фаоллигини янада ошириш, адолат ва холисликни таъминлаш каби тарғибот-ташвиқот ишларида оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳиссаси катта. Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил қилинаётган ўқув-семинарларда жараённи тезкор, аниқ, холис ва адолатли ёритиш масаласига алоҳида эътибор қаратиляпти. Зеро, фуқароларни зарур маълумотлар билан таъминлаш, уларнинг бу борадаги ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам ошириб бориш, юрт равнақига дахлдорлик туйғусини кучайтириш энг муҳим вазифалардан биридир.
Масъулият янада ошади
Халқ ўртасида юксак обрў-эътиборга эга номзодларни танлаш барчага бирдек масъулият юклайди. Шу маънода, жойларда тузилган ишчи гуруҳлар, сайловни ташкил қилиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ҳамда халқ ишончини ўз зиммасига олиб, сайлов жараёнида бевосита иштирок этадиган вакиллар ана шу масъулиятни чуқур ҳис қилиши зарурлигини даврнинг ўзи талаб қилмоқда.
— Ҳозирги вақтда туманимиздаги 60 фуқоралар йиғинида сайловга кўмаклашувчи ишчи гуруҳлар ташкил қилинган, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Паркент туман бўлинмаси раиси Фахриддин ДАДАМАТОВ. — Бўлажак сайловда 60 фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг 540 нафардан зиёд маслаҳатчиси сайланади. Халқ депутатлари туман Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссия таркиби тузилиб, матбуотда эълон қилинди. Бу сайловнинг ҳаққонийлигини таъминлашда муҳим ҳисобланади.
Фахриддин Дадаматовнинг маълумот беришича, бўлажак сайлов амалдаги қонун ҳужжатларига, очиқ ва ошкора, демократик принципларга мувофиқ ҳолда ўтишини ташкил этиш, энг муносиб ва ҳурматли, ташкилотчилик қобилиятига, ҳаётий тажрибага ва аҳоли орасида обрў-эътиборга эга бўлган фуқароларнинг маҳаллага сайланишини таъминлаш сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиянинг асосий вазифасидир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига келгуси икки ярим йил учун сайланадиган раис ва унинг маслаҳатчилари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш билан бирга, маҳалладаги ҳар бир оила, ҳар бир инсон тақдири учун масъулиятни зиммасига олишга қодир фидойилар бўлиши, маҳалла ақлининг фикр-ўйлари, мақсад-муддаоларини иш фаолияти орқали ифода этиши талаб қилинади.
Соҳибназар ТУРДИАЛИЕВ
n> Унутманг, бахтингиз ўз қўлингизда!
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔113
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил
Депутат кўмаги билан...
🕔15:56, 27.08.2026
✔113
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.
Батафсил
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔169
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил