Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ВАТАНИМГА ЎХШАБ КЕТАМАН

Бола эдим. Онам билан шаҳарга тушдик. Шаҳарда одам кўп, дўкон расталари олдида харидорлар тиқилинч.

ВАТАНИМГА ЎХШАБ КЕТАМАН

Онамнинг кўйлагидан ушлаб юриб, бир пайт худди онамнинг кўйлагидек либосдаги бошқа бир аёлнинг этагидан тутиб кетибман. Ўшанда онамни йўқотиб қўйдим, деб ўйлаганман, қўрқиб кетганимдан қаттиқ йиғлаганман. Ўша-ўша, бу ҳис менда сақланиб қолди. Кейинчалик улғайдим, дунё кездим. Ватанимдан олис сафарда бўлганимда ҳам худди ана шу ҳисни — онамни йўқотиб қўйганимдаги қўрқувни туйиб яшадим. 

2003 йилда Москвада Максим Горький номидаги Адабиёт институти қошидаги Олий адабиёт курсини тамомлаб,  курсдошим — Россия Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Алёна Ельцова билан Ўзбекистонга қайтдик.  У  уч ой давомида юртимизнинг бир қанча тарихий гўшалари қатори Хоразм вилоятида, яъни бизнинг оиламизда меҳмон бўлди. Шу давр мобайнида Алёна чин ўзбек ҳаёти билан танишди: ўзбек оилаларида одамлар бир-бири билан қандай меҳру эҳтиром ила гаплашадилар, меҳмонга, аёлга, қарияга, болага, умуман, инсонга муносабат қандай эканини кўриб завқланди, тўғриси бизга — ўзбеклар ҳаётига ҳавас қилди. Айниқса, Хоразмга узоқ бир ўлкадан меҳмон келганини эшитган қўни-қўшни, қариндош-уруғ уни навбат билан уйига таклиф этишар, тамоман бегона бир одамни иззатлаб, эъзозлашларидан Алёна ҳайратланарди.

Дунёнинг кўп ривожланган  мамлакатларида ўтказилган тадбирлар, халқаро  дастурларда иштирок этганман. Американинг Чикаго шаҳрида оғир юк кўтариб бораётган қариянинг қўлидаги юкини кўтаришиб, ёрдам беришга ошиқдим. Қария аввалига олдига чопиб келган чет элликдан ҳайиққандек кўринди. Қўрқиб кетиб,  менга ўқрайиб қаради. Кейин эса  унга ёрдам бериш ниятида эканимни билгач, ҳайратланди. Ва унинг илк берган саволи  шу бўлди:

— Сен қаердансан?..

Бизда бирор яхши иш қилсанг «Сен кимнинг фарзандисан? Сенга тарбия берган ота-онангга раҳмат!», дейиш одатга айланган. Мен чикаголик қариянинг сўровини эса «Шундай яхши хислатларни томир-томирингга жо этган, бировнинг оғирини кўриб, шунчаки, ўтиб кетолмаслик ҳиссини юрагингга нақшлаган ватанингга минг раҳмат», деб тушундим.

Бизнинг юртимизда  ҳеч ким бунга таажжубланмайди. Юртининг ҳар бир қариясини бобо ёки буви дейиш, ҳар бир боласини болам, деб суйиш миллатимиз учун ғурурланиб айтишга арзигулик фазилат. Ана шунда биз қаерда яшасак ҳам ўзбек бўлиб қолишимизни, умуминсониятга ўзбекона кўз билан қарашимизни, қон билан томир-томиримизга сингган бировнинг ҳожатини чиқариш, ҳаммага бирдай яхшилик қилиш ҳисси  ҳар лаҳза қадрдон бўлиб қолганини ҳис этдим. Ҳеч қандай Европа, ҳеч қандай Америка бизнинг асл фазилатларимизни ўз домига тортиб, қайта «ишлов» беролмаслигини тушундим.

— Сен қаердансан? —  деб сўрайди австриялик ёзувчи Тереса Прауэр.

— Ўзбекистондан, — дейман ҳам ғурур, ҳам соғинч аралаш.

— Мен юртингни биламан,  Самарқанд, Бухоро, Хива..., — дея қадимий шаҳарларимизни эслай бошлайди суҳбатдошим. Сўнг қўл телефонини очиб,  Сиэтл Санъат музейида олинган суратни — Ўзбекистондан келтирилган миллий лаган ва миниатюраларни кўрсатади.

— Сен кимга ўхшайсан? — савол беришда давом этади ҳамсуҳбатим.

— Мен ўз Ватанимга ўхшайман, —  дейман ифтихоримни кўзимга экиб.

Сўзларимни немисча, инглизча ва ўзбекча талаффуз аралаш такрорлайди Тереса... Аммо маъносини тўла англолмагани кўзларидан билинади.

Айованинг муҳташам залларидан бирида 35 мамлакатдан келган шоир ва ёзувчилар қаршисида туриб, «Дон Кихотга мактуб»имни ўқиб бердим. Унда  Хўжа Насриддин Афанди ва Дон Кихот образини қайсидир даражада қиёсий таҳлил қилишга уринганман. Эсседа Дон Кихот образини Абдулла Қодирийнинг Калвак Махзум, Ғафур Ғуломнинг «Шум бола», Эркин Аъзам асари қаҳрамонлари орқали таҳлил қилганман. «Ўзбек ўқувчиларининг 400 йиллик саломини сизга етказиш мен учун шарафлидир, жаноб Дон Кихот» деганимда олқишлар овози жудаям ёқимли эди. Чунки менинг исмимни талаффуз қилишга қийналадиган баъзи ҳамкурсларим Ўзбекистон деган  жарангдор сўзни ҳеч қийналмай айтишини яхши билардим.

Аслида Ватан номи  билан  мақтанилмайди. Ватанингнинг, юртингнинг, юртдошларингнинг яхши фазилатлари кўз-кўз қилинмайди: севилади, асралади, ардоқланади. Туғилгандаёқ илк нафасимиз билан кирган бир сиқим ҳаво ботинимизда ВАТАН яратгандир, эҳтимол.  Туғилган тупроғингдан олисда ўзбекча бир каломни эшитганда бўғзингга тиқилган кўз ёшдан ҳам каттароқ алланима — Ватандир, эҳтимол. Эҳтимол, чангу ғубори йўқ бир мамлакатда ўтириб, ўз Ватанингнинг чанглари-да нақадар гўзал эканини ўйлаётгандаги ширин бир ҳис Ватандир. Яна ўз уйида хотиржамгина ариқдан челагини тўлдириб, сув кўтарган қизнинг челагида жимирлаётган сув Ватандир балки.  Ва яна митти болакайнинг кўзларини қитиқлаётган майсалар, ҳисларимизни ўзига банд этган гир атроф, ҳам энг яхши ўйимизни, ҳам  энг ёмон ўйимизни кўтариб, эртанги кунга  ўтишимизга изн берган вақт ишораси — Ватандир, Ватандир ҳаммаси...   

Тўғри, Ватанга бўлган меҳру муҳаббатни ҳар доим ҳам  баланд пардаларда  ифодалаб бўлмайди.  Ватанга муҳаббат ҳамиша ҳам изҳор қилинмайди, худди ота-онангга ҳар куни меҳрингни изҳор қилолмаганинг каби. Ватанга бўлган муҳаббатни кўпчиликка намоён этиш шарт эмас. Эҳтимол, сассиз-самансиз туриб ҳам Ватан ҳақида тўлиб-тошиб гапираётганлардан кўпроқ севиш мумкин Ватанни. Бироқ шундай лаҳзалар бўладики, юрагингнинг ҳар бир сатрини ҳамма-ҳамма ўқишини хоҳлаб қоласан, Ватан ҳақида шивирлаб эмас, баланд овозда ҳайқиргинг келади...

Гўзал БЕГИМ,

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 04-Июн  
23 21 20 19 18 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар