Раис ва масъул котиб ойлиги шунинг учун оширилмоқда
Уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини аниқлаш, одамлар оғирини енгил қилиш давлат идоралари олдидаги асосий мақсад экани бот-бот айтилмоқда. Бу жараёнда аҳоли учун энг яқин ва уларнинг бор ташвишидан хабардор бўлиб турадиган маскан — бу албатта маҳалла идораси. Хўш, маҳаллалар одамлар ҳаётида бугун қанчалик ўрин тутмоқда? Уларнинг аҳоли билан иш олиб боришдаги фаолияти ўзгарадими?
Кеча Республика Маҳаллалар кенгаши раҳбариятининг Миллий матбуот марказида ўтказилган журналистлар билан учрашивида шу каби саволларга атрофлича жавоб берилди.
— Президентнинг жорий йил 2 апрелдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бу борада маҳаллалар зиммасига катта вазифаларни юклади, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви раиси Шавкат ЖАВЛОНОВ. — Эндиликда мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла» йўналишида ҳамкорлик занжири жорий қилинади. Янги тизимдан асосий мақсад муаммоларни жойида аниқлаш ва ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатишдир.
Жамоатчилик асосида фуқаролар йиғини раиси ўринбосари — ижтимоий ва маънавий-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчи ҳамда фуқаролар йиғини раиси ўринбосари — тадбиркорлик, томорқа ер эгалари фаолиятига кўмаклашиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича маслаҳатчи лавозимлари жорий этилди. Фуқаролар йиғинлари раислари ҳар чоракда долзарб муаммолар тўғрисидаги маълумотларни секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига тақдим этиб боради.
Фуқаролар йиғини раислари ва масъул котиблари ойлиги 2019 йил 1 июндан 1,5 баробарга оширилади.
Бекзод НАСИМБОЕВ
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔113
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил
Депутат кўмаги билан...
🕔15:56, 27.08.2026
✔113
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.
Батафсил
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔169
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил