Долзарб мавзу      Бош саҳифа

СУРИШТИРУВ ОРГАНИ

жиноят ишининг асоссиз чўзилишига ва фуқароларнинг сарсон бўлишига чек қўядими?

СУРИШТИРУВ ОРГАНИ

«Ички ишлар органлари фаолиятига баҳо беришда жиноий ишларни одилона ва сифатли тергов қилиш, шахснинг жиноий қилмишига муносиб, адолатли ҳуқуқий баҳо бериш муҳим ўрин тутади. Лекин тергов идоралари ихтиёрида қисқа муддатда тезкор қонуний қарорлар қабул қилиш имконияти мавжуд эканига қарамай, қўшимча суриштирув ёки тергов ҳаракатлари талаб этилмайдиган материаллар бўйича асоссиз равишда муддатни узайтириш, чўзиш, фуқароларни сарсон қилиш каби салбий амалиёт ҳамон учрамоқда...»
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 9 февралда ички ишлар органлари тизими фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўтказган танқидий-таҳлилий йиғилишида ушбу фикрларни билдирган эди.
Хўш, ўтган вақт мобайнида соҳада жиноят ишларини кўриб чиқишда, тергов процессуал жараёнида нималар ўзгарди?
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан жиноятларни тергов қилиш самарадорлигини оширишнинг самарали механизмлари яратилди. Суриштирувчи ва терговчиларнинг процессуал мустақиллигини таъминлаш, уларга нисбатан ноқонуний таъсир кўрсатиш ҳамда фаолиятига асоссиз аралашишга йўл қўймаслик аниқ-тиниқ белгилаб қўйилди.
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ишларини қисқа муддатларда тамомлаш, асоссиз равишда чўзиш, фуқаролар ортиқча сарсон бўлишининг олдини олиш мақсадида суриштирув органи (бўлимлари) ташкил этилди. Суриштирув — жиноят ишини тергов қилишнинг мустақил шаклига айланди. Натижада ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ишлари олдинлари дастлабки тергов органларига берилган бўлса, эндиликда суриштирув органлари томонидан кўриладиган бўлди. Суриштирув олиб бориш ваколатига эга органлар ҳам белгилаб берилди. Булар:
— Ички ишлар органлари;
— Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари;
— Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг жойлардаги бўлинмалари;
— Давлат божхона қўмитаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари суриштирувчилари томонидан олиб бориладиган бўлди.
Суриштирувнинг амалиётда тутган ўрни ҳақида Тошкент шаҳрининг бир қанча туманларидаги ички ишлар органлари терговчиларидан сўраганимизда, улар ҳақиқатда ушбу институтнинг ўзини оқлаётгани, терговчиларнинг (аввалгидек майда жиноят ишларига чалғимасдан) фақат оғир ва ўта оғир жиноятларни тергов қилишаётгани, ўз навбатида суриштирувчиларнинг эса ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган жиноятлар билан ишлаётгани, бу эса мос равишда ўзига хос тартиб вужудга келиб анча самарали натижаларга эришилаётганини айтиб ўтишди.
Суриштирувнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтсак. Суриштирув жиноят иши кўзғатилган кундан бошлаб, бир ойдан ошмаган муддатда тамомланиши лозим. Иш айблов далолатномаси билан, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёхуд тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан, амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисидаги тақдимнома билан прокурорга топширилган куни ёхуд ишни тугатиш ҳақида қарор чиқарилган куни суриштирув тамомланган ҳисобланади.
Жиноят иши мураккаб ёки долзарб бўлса прокурор ёхуд суриштирув бўлинмасининг бошлиғи шу иш бўйича суриштирув ишларини юритишни доимий ёки махсус тузилган суриштирувчилар гуруҳига топшириши мумкин.
Суриштирувчи тўпланган далилларни ишни судга ўтказиш учун етарли деб топса, айблов далолатномаси тузади. Айблов далолатномаси соддалаштирилган шаклда тузилади ва унда суриштирув давомида аниқланган ва аҳамиятли бўлган маьлумотларни ўз ичига олади.
Баҳромбек НОЗИМОВ,
Ички ишлар вазирлиги Академияси Тергов фаолияти 
мутахассислиги йўналиши 319-гуруҳ курсанти




Ўхшаш мақолалар

Долзарб муаммоларга  ечим  депутатлар иштирокида топилмоқда

Долзарб муаммоларга ечим депутатлар иштирокида топилмоқда

🕔16:39, 11.12.2025 ✔87

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойларда аҳоли билан мулоқот қилиши, муаммоларини ўрганиши ва тизимли ҳал этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда халқ манфаати ва фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади.

Батафсил
Атроф-муҳит ҳолатидан  одамлар  рози бўлиши керак

Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак

🕔11:04, 04.12.2025 ✔176

Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Батафсил
Халқимиз экологик ҳуқуқларини таъминлашнинг  мустаҳкам асоси

Халқимиз экологик ҳуқуқларини таъминлашнинг мустаҳкам асоси

🕔11:03, 04.12.2025 ✔173

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Долзарб муаммоларга  ечим  депутатлар иштирокида топилмоқда

    Долзарб муаммоларга ечим депутатлар иштирокида топилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойларда аҳоли билан мулоқот қилиши, муаммоларини ўрганиши ва тизимли ҳал этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда халқ манфаати ва фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади.

    ✔ 87    🕔 16:39, 11.12.2025
  • Атроф-муҳит ҳолатидан  одамлар  рози бўлиши керак

    Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак

    Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

    ✔ 176    🕔 11:04, 04.12.2025
  • Халқимиз экологик ҳуқуқларини таъминлашнинг  мустаҳкам асоси

    Халқимиз экологик ҳуқуқларини таъминлашнинг мустаҳкам асоси

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.

    ✔ 173    🕔 11:03, 04.12.2025
  • Тошкентда ҳаво ифлосланиши:  Сабаблар санаб ўтилди,  ечим эса...

    Тошкентда ҳаво ифлосланиши: Сабаблар санаб ўтилди, ечим эса...

    Айни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.

    ✔ 262    🕔 15:48, 27.11.2025
  • «Яшил ҳаёт»га  ўтишдан халқ  рози(ми?) Вазирга парламент сўрови юборилди

    «Яшил ҳаёт»га ўтишдан халқ рози(ми?) Вазирга парламент сўрови юборилди

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг нав­батдаги мажлиси бўлиб ўтди. Анъанага кўра, аввало фракцияларда муҳокама қилинган қонун лойиҳалари мажлисда яна бир бор атрофлича кўриб чиқилди, зарур нормалар мустаҳкамланди.

    ✔ 366    🕔 16:00, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар