Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Яшил ҳаёт»га ўтишдан халқ рози(ми?) Вазирга парламент сўрови юборилди

Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг нав­батдаги мажлиси бўлиб ўтди. Анъанага кўра, аввало фракцияларда муҳокама қилинган қонун лойиҳалари мажлисда яна бир бор атрофлича кўриб чиқилди, зарур нормалар мустаҳкамланди.

«Яшил ҳаёт»га  ўтишдан халқ  рози(ми?) Вазирга парламент сўрови юборилди

Фоизсиз банклар даври бошланяптими?

Бугунги ялпи мажлисда депутатлар исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.

Сўнгги йилларда молия бозорида катта ўзгариш­лар бўлди – замонавий банк хизматлари, рақамли тўловлар, халқаро тажрибалар… Энди эса навбат – исломий банк тизимига!

Бу лойиҳа орқали фоизсиз молия муносабатларини ҳуқуқий асосда амалга ошириш, инвестиция ва депозит тизимини янгича моделда шакллантириш кўзда тутилган. Яъни, банк фоиз олиб эмас, реал савдо ва ҳамкорлик асосида ишлайди.

Қонун лойиҳасида:

– исломий банк фаолияти учун лицензия олиш шартлари аниқ белгилаб қўйиляпти;

– «исломий молия», «инвестициявий депозит» каби тушунчаларга ҳуқуқий таъриф бериляпти;

– банкларга исломий стандартлар асосида савдо фаолияти ва шерикликда иштирок этиш имконияти яратиляпти.

Депутатлар бу қадам молиявий хизматлар қамровини кенгайтиришини ва янги имкониятлар очишини айтишди ва шу билан бирга аниқлаштирувчи саволлар билан масъулларни сўроққа тутишди. Халқ тилида айтганда, бу ислоҳот фоиз билан эмас, шериклик асосида ишлайдиган тизимни йўлга қў­йиши мумкин.

– Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда исломий банк хизматларини босқичма-босқич жорий этишга, яширин иқтисодиёт улушини камайтиришга ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади. Қонун лойиҳасини меъёрига келтиришда жаҳон молия стандартлари ҳамда инвестициявий депозитларга оид нормалар бўйича аввал билдирилган таклифлар инобатга олинди. Жамоатчилик томонидан билдирилган мулоҳазалар атрофлича кўриб чиқилди, – дейди Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Наврўзбек Юсупов.

Қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

 

Ерни ҳимоя қилган давлат тадбиркорниям  ҳимоя қилади

Депутатлар «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги лойиҳани биринчи ўқишда муҳокама қилишди.

Бу лойиҳа амалда жуда муҳим масалани ҳал қилади – ердан самарали фойдаланиш ва қонунбузарликка қарши тезкор чора кўришни осонлаштиради.

Янги нормаларга кўра, агар тадбиркор ердан фойдаланиш шартларини бузса, маҳаллий ҳокимият ёки махсус иқтисодий зона дирекцияси иқтисодий судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди. Яъни, давлат органлари ўзининг ҳуқуқий чораларини амалга ошириш учун энди ортиқча сарф-харажат қилмайди. Бу эса, бир томондан, ер ресурсларидан мақсадли фойдаланишни таъминласа, иккинчи томондан, ташаббускор тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли тизим яратишга хизмат қилади.

Депутатларимиз таъкидлашича, бу ўзгартиришлар ер муносабатларида қонунийликни мустаҳкамлаб, «ер – миллат бойлиги» деган принципни амалда таъминлайди. Қисқаси, бу қонун лойиҳаси ерни нафақат тақсимлаш, балки адолат билан бошқариш йўлидаги яна бир амалий қадам бўлади.

 

Парламент сўрови юборилди

Мажлисда «2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси» ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида»ги парламент сўровини юбориш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш, энергия самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни камайтириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда экологик жиҳатдан тоза технологияларни жорий этиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўтган даврда «2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекис­тон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси»да белгиланган вазифалар ижроси доирасида «Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш» лойиҳаси асосида 2023 йилда энергетика тариф ислоҳотлари ўтказилди.

Натижада республикада жами 6,3 млн тонна карбонат ангидрид эквивалентида иссиқхона газлари ажратмалари қисқартирилди.

Мазкур қисқартирилган иссиқхона гази маълум қисмини (500 минг тонна карбонат ангидрид эквивалентида) халқаро углерод бирликлари савдосига йўналтириш орқали 7,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари жалб этилди. Ресурсларни тежаш кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 6,3 млн кВт/соат энергия, 82 минг м3 дан ортиқ сув, 1 050 тоннадан зиёд хомашё тежалишига эришилган. Жорий йил давомида йирик саноат ва цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 140 тасида замонавий чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилган.

Бундан ташқари, саноат корхоналари томонидан ўзига тегишли бўлган ва туташ ҳудудларга «яшил белбоғ»лар барпо этиш бўйича 2024 йилнинг баҳор ҳамда куз мавсумларида 11,8 млн дона дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари амалга оширилган. Ўрмон билан қопланганлик даражасини ошириш мақсадида 2024 йилда давлат ўрмон фондининг фойдаланилмаётган 7 минг гектар ерлари ўзлаштирилган.

Шу билан бирга, бугунги кунда атроф-муҳитни асраш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишда ўз ечимини кутаётган айрим масалалар бор. Улар тизимли ёндашувни, барча ресурсларни жалб қилган ҳолда ечимларни талаб қилмоқда.

Хусусан, депутатларнинг сайловчилар билан учрашувларида, сайлов округларидаги ўрганишларида аҳоли томонидан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, экологик мониторинг тизимини янада кучайтириш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича қатор масалалар кўтарилмоқда.

Мажлисда шундан келиб чиқиб, атмосфера ҳавосига зарарли ташланмалар чиқарувчи ва меъёридан ортиқча ифлосланган оқова сувларини ҳосил қилувчи корхоналар ҳолатини баҳолаш ва зарарли ташланмаларни камайтириш, маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ва хизматлар кўрсатишда технологик жараёнларни «Яшил сертификат» экологик сертификатлаштириш ва экологик маркировкалаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларининг «яшил иқтисодиёт»га ўтишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтириш­лар бериш ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирларига парламент сўрови юборилди.




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар