Халқ билан      Бош саҳифа

ЭНГ НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА

элнинг эътиборида, халқнинг иродасида туради

ЭНГ НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА

Кейинги йилларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас, албатта. Давлат ва жамият ҳаётида маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва ёшлар манфаатларини муҳофазалашда бу тизим самарали хизмат қилаётганини ҳатто жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этмоқда.

Ҳаётимизда маҳалла институтининг иштироки тобора кенгайиб бораётганини маҳалла идоралари учун янги бинолар барпо этилиб, мавжудлари таъмирланиб, замонавий мебель ва техника билан таъминланаётганида ҳам кўриш мумкин. Биргина жорий йилнинг ўтган даврида 332 фуқаролар йиғинининг биноси жорий таъмирланди, 66 маҳалла идораси реконструкция қилинди, 23 таси янгидан қурилди. Айни пайтда, фуқаролар йиғинлари ҳудудида 187 болалар майдончалари таъмирланди, 63 замонавий болалар майдончаси эса намунавий лойиҳа асосида барпо этилди. Яқин кунларда фойдаланишга топшириладиган 275 фуқаролар йиғини биноси, 107 гўзаллик салони маҳаллалардаги кенг кўламли бунёдкорлик ишларидан саналади.  

 Фуқаролар йиғинларининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш, тизим ходимлари фаоллигини оширишда «Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» танлови муҳим аҳамият касб этаётир. Туман (шаҳар) босқичларида республика бўйича жами 9764 та фуқаролар йиғини иштирок этган мазкур танловнинг вилоят босқичи жойларда ўзгача кайфият ҳамда қизғин баҳс-мунозаралар билан ўтди.

— Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кенг ваколатли демократик институт даражасига кўтарилди, — дейди танлов ғолиби, Наманган шаҳрининг Фурқат номидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси Саодат ­ХОЛБОЕВА. — У мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда жойлардаги ташаббус, интилиш ва изланишларни рўёбга чиқаришнинг етакчи кучига айланди. Бу танлов бизга ана шундай масъулиятли фаолиятимизни ҳар томонлама баҳолаш имконини бериши билан аҳамиятлидир.

Мустақиллигимизнинг 25 йиллик тўйи арафасида «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида юқори савияда ўтказилган бу йилги танлов тизимда фаолият кўрсатаётган ҳар бир инсон ҳаётида алоҳида аҳамият касб этгани муболаға эмас.

Танловда иштирокчиларнинг амалга ошираётган эзгу ишлари, бу борада қўлга киритган ютуқлари ва намунали иш тажрибаларини акс эттирган тақдимотлари чуқур таҳлил қилинди. Хусусан, жойларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, маҳалла ҳудудида юксак маънавий муҳитни қарор топтириш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни баркамол этиб тарбиялаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш, тўй-маъракаларни ихчам ва тартибли ўтказиш, кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга, «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. Фуқаролар йиғинлари томонидан амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, жойларда янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорлик ва оилавий бизнесни қўллаб-қувватлаш, кексаларни эъзозлаш, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бериш, болалар ва хотин-қизлар саломатлигига кўмаклашиш каби масалаларда маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳиссаси атрофлича таҳлил этилди. Йиғинларда жамоатчилик комиссиялари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ташкил этилган маслаҳат марказлари, «Ота-оналар университети» фаолиятини самарали ташкил этиш, «Оила – маҳалла – таълим муассасаси» ҳамкорлиги доирасида амалга оширилган ишлар атрофлича ўрганилди.

— 3 минг 300 дан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган маҳалламизда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмоқда ва уларда 150 га яқин фуқаро доимий иш билан банд, — дейди танлов ғолибларидан бири Пайариқ тумани ­«Мустақиллик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси ­Иброҳим УМИРОВ. — Маҳалламиз учун ажратилган бинонинг биринчи қаватини тадбиркор ёшлар ва ҳунарманд хотин-қизлар ихтиёрига бердик.

Иштирокчиларнинг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларидан хабардорлиги, фаолиятида учраётган турли масалаларнинг ечимини топиш юзасидан малакаси, ўз хизмат вазифаларини қай даражада адо этаётгани, дунёқараши, ижтимоий-сиёсий фаоллиги, сиёсий ва ҳуқуқий билими ва жамоатчилик билан ишлашдаги маҳорати синовдан ўтказилди. Эришилган ютуқ ва натижалар, ижобий иш тажрибалари қонунийлик, ошкоралик, адолат ва тенглик тамойиллари асосида баҳоланди.

Танлов жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий қадриятларни кенг тарғиб қилиш, оила институтини янада мустаҳкамлаш, аҳоли, аввало, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, жамиятда маҳалла институтининг ўрнини кенгайтириш, нуфузи ва таъсирини янада оширишда ўзаро тажриба алмашиш мактаби сифатида аҳамиятли бўлди.

ЎзА материалларидан фойдаланилди.




Ўхшаш мақолалар

Умр моҳияти  нимада?

Умр моҳияти нимада?

🕔16:43, 04.06.2026 ✔13

Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

Батафсил
Халқ  дардига  ечим

Халқ дардига ечим

🕔15:37, 15.05.2026 ✔95

Демократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири бу фуқароларнинг давлат ва вакиллик органларига бўлган ишончидир. Бу ишонч, аввало, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган маиший ва ижтимоий муаммоларнинг тизимли ҳал этилишида намоён бўлади. Хусусан, маҳаллалардаги инфратузилма ҳолати бевосита инсонларнинг яшаш сифати ва хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади.

Батафсил
Мирзачўлда  веломарафон

Мирзачўлда веломарафон

🕔17:57, 16.04.2026 ✔160

Бугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Умр моҳияти  нимада?

    Умр моҳияти нимада?

    Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

    ✔ 13    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Халқ  дардига  ечим

    Халқ дардига ечим

    Демократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири бу фуқароларнинг давлат ва вакиллик органларига бўлган ишончидир. Бу ишонч, аввало, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган маиший ва ижтимоий муаммоларнинг тизимли ҳал этилишида намоён бўлади. Хусусан, маҳаллалардаги инфратузилма ҳолати бевосита инсонларнинг яшаш сифати ва хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади.

    ✔ 95    🕔 15:37, 15.05.2026
  • Мирзачўлда  веломарафон

    Мирзачўлда веломарафон

    Бугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.

    ✔ 160    🕔 17:57, 16.04.2026
  • Амирсой томон йўл:  тоғ бағрида  бир кун

    Амирсой томон йўл: тоғ бағрида бир кун

    Тонг пайти Тошкентдан чиқиб, Бўстонлиқ тумани томон йўл оламиз. Шаҳардан узоқлашган сари бинолар камайиб, йўл четларида дарахтлар кўпайиб боради. Ғазалкентдан ўтгач, йўл торайиб, тоғлар аста-секин яқинлаша бошлайди.

    ✔ 161    🕔 17:51, 16.04.2026
  • «Табиатга эҳсон» – эзгулик ва яшилликка чорлов

    «Табиатга эҳсон» – эзгулик ва яшилликка чорлов

    Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Андижон шаҳрида «Табиатга эҳсон» шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди.

    ✔ 150    🕔 17:50, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар