Долзарб мавзу      Бош саҳифа

РАҲБАРЛАР ЭНСАСИНИ ҚОТИРГАН ДЕПУТАТ

бу галги сайловда номзодини қўя олмади.

РАҲБАРЛАР ЭНСАСИНИ ҚОТИРГАН ДЕПУТАТ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева яқинда бир йиғилишда бугунги кунда депутатлар қилиши лозим бўлган ишларни журналистлар бажараётганини мардона эътироф қилди.
Депутатлар – ҳар доим халқ билан бирга бўлиши, уларнинг қувончу дардига ҳамнафас яшаши лозим бўлган шахс деб тавсифланади. Аслида эса шу давргача айрим ҳудудларда шўролар давридагидай сессияда қарсакбозлик билан шуғулланиб, яна қайта-қайта сайланиб келаётган депутатлар борлиги ҳам сир эмас. Бундайлар билими ва салоҳияти бир нави, бироқ кимнингдир таниши ёки ўтирган мансаб лавозими туфайли нуфузли мақомга номзодини қўйишган, халқ эса уларнинг сайловгача берган қоп-қоп ваъдаларига ишониб, овоз беришган. Минг таассуф...
22 декабрда бўлиб ўтадиган сайловлар ҳар галгидан ўзгача, чинакам демократик руҳда бўлиб ўтиши ҳақида кўп гапириляпти. Хўш, бунга чиндан ҳам асос борми?
Айрим ҳудудларда партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар халқ билан учрашиб, бундан буёғига бошқача: халқ билан бирга ишлашини гапиряпти, муаммоларни ҳал қилиб беришни ваъда қиляпти. Кимдир уларга ишоняпти, кимдир эса... узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган ваъдабозликдан бошқа нарса эмасмикан деган хавотирда.
Тўғри, халқнинг дарди, ташвиши билан ёниб-куядиган депутатлар ҳам йўқ эмас. Улар ўзининг депутатлик даврида ўнлаб муаммоларни ҳал қилишда камарбаста бўлди. Қатор-қатор масалаларни ҳал қилиш мақсадида мутасаддиларнинг эшигини эртаю кеч тақиллатишдан чарчамади. Раҳбарлар ундан безор ҳам бўлиб кетишди ҳатто. «Навбатдаги сайлов келсин ҳали, ўшанда мендан кўрасан!» деган ёшуллилар ҳам бўлди.
Мана, навбатдаги сайловга ҳам саноқли кунлар қолди. Халқ депутатлари Янгиариқ туман кенгаши депутати Рўзибой Маткаримов эса бу галги сайловда депутатлик учун номзодини қўя олмади...
Рўзибой ўрта махсус маълумотга эга, Хива педагогика билим юртини тамомлаган. Оилавий шароити тўғри келмаганлиги сабаб олий ўқув юртига кириб ўқий олмади. «Энди қирчиллама қирқ ёшимдаман, албатта университетга кириб ўқийман», дейди у.
Ўрта махсус маълумотга эга бўлса ҳам Рўзибой Маткаримов пишиқ билимга эга. Болаликдан ижодга қизиққанлиги сабаб даврий нашрларда ўзининг фотолавҳа ва мақолалари билан қатнашиб турарди. Бир неча йил «Фидокор», «Хоразм иқтисодиёти», «Янгиариқ овози» газеталарида мухбир бўлиб хизмат қилди. Ўзининг куюнчаклиги, тўғрисўзлиги билан танилган.
Ўтган галги сайловлар даврида «Миллий тикланиш» демократик партияси томонидан Рўзибой Маткаримов туман кенгаши депутатлигига номзод қилиб кўрсатилган эди.
– Ўшанда мен унинг ишончли вакили бўлганман. Сайлов куни одамлар Рўзибойни алқаб, дуои хайр қилиб, унга овоз бериб кетишарди. Ишонасизми, у 89 фоиз овоз билан муқобил номзодни мағлуб қилганди, – дея ўтган галги сайлов жараёнларини эслайди Р.Маткаримовнинг ишончли вакили бўлган журналист Муборак Бекжонова.
89 фоиз овоз! Бунга кўпчилик ишонмаслиги мумкин. Бироқ оддий халқ фарзанди сифатида талайгина муаммоларга ечим топишга енг шимариб келаётган жўмард йигитга қишлоқдошларининг ҳурмати чексиз, ишончи баланд эди. Унинг депутатликка сайланса, яна бошқа муаммоларнинг ижобий ҳал қилиниши мумкинлигига қаттиқ умид боғлашарди.
Ҳақиқатан ҳам Рўзибой депутатликка сайлангач одамларнинг анча-мунча умиди рўёбга чиқди. Қисқа давр ичида у элликка яқин ечимини кутиб ётган масалаларнинг тез ва сифатли ҳал қилинишига ҳисса қўшди. Ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорларга ер ажратилиши, қишлоқда мактабгача таълим муассасаси қурилиши, муҳтож оилаларни уй-жой билан таъминлаш, ҳужжатсиз мигрантларни ўз юртига олиб келиш... каби катта муаммоларни ҳал қилиш учун ўз ваколатидан унумли фойдаланган ҳолда фаолият юритди.
– Янгиариқ туман ҳокими Мақсуд Саидов ва унинг ўринбосарлари номига ойда бир-икки бора депутатлик сўрови юборардим. Бора-бора у депутатлик сўровларимга мутлақо жавоб бермай қўйишди, – дейди Рўзибой Маткаримов.
Р.Маткаримовда отнинг калласидай юрак бор экан. Йиғилишлардан бирида туман раҳбарларидан бири фермерларга шахсиятига тегадиган муомалада бўлади. Шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардан бирининг раҳбари инсон ҳуқуқлари тўғрисида узундан узоқ ваъз ўқийди. Бу лўттибозликка чидай олмаган Р.Маткаримов сўзга чиқиб: «Сиз инсон ҳуқуқлари бўйича ажойиб, баландпарвоз гапларни айтдингиз. Ахир кўз ўнгингизда фермерларга қилинаётган муомалани кўриб, сиз нега жим қараб турибсиз?» – дейди.
2019 йил баҳорида Р.Маткаримов ХIХ аср охирлари ва ХХ аср бошларида яшаган немис меннонитлари яшаган Оқмачит маҳалласини сайёҳлик маршрутига киритиш масаласини кўриб чиқиш учун туман сессияси кун тартибига киритиш таклифини ўртага ташлайди. Таклиф «Миллий тикланиш» партияси Янгиариқ туман кенгаши раиси Ф.Юсупов томонидан эътиборсиз қолдирилгач, Р.Маткаримов ушбу партия аъзолигини тарк этишга мажбур бўлади. Аъзоликдан чиқаркан, ўз иддаоларини «Миллий тикланиш» партияси вилоят кенгаши раисига бир неча варақдан иборат хитобнома орқали йўллайди. «Энг катта жазо – эътиборсизлик» дегандек, партиянинг вилоят кенгаши раҳбари бу мурожаатга жавобан лом-мим демайди.
Бу ёш депутатнинг ҳақиқатпарварлиги бугунга келиб қимматга тушди. Туман мутасаддиларининг энсасини узоқ қотирган Р.Маткаримов номзоди айни сайловолди жараёнида асоссиз равишда рўйхатга олинмади. 
Бугун елиб-югуриб ишлайдиган депутатлар жуда муҳимлиги ҳақидаги оташин сўзларга ишонган ЎзЛиДеП туман кенгаши раиси О.Раззоқов Рўзибойни ўз партиясига аъзоликка таклиф қилади. 
– Менга партиянинг аҳамияти йўқ, энг муҳими халқ муаммоларига ечим топиш ваколатим бўлса бўлгани, – дея гурунгни давом эттиради Рўзибой. – Шунинг учун ҳам партия туман кенгаши раиси таклифига дарҳол кўндим. Таассуфки... О.Раззоқов туманнинг казо-казо раҳбарлари ҳузурига кириб чиқдию, ранги бўзарганча «Узр, биз сенинг номзодингни рўйхатга ололмаймиз. Бизга олий маълумотли номзодлар керак», деган жавобни берди.
Дарҳақиқат, мамлакатимизнинг барча минтақаларида 22 декабрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлари депутатлигига сайловларга қизғин тайёргарликлар кўрилмоқда. Депутатликка номзодини қўйган шахс халқпарвар, виждони уйғоқ шахс бўлиши ҳақида кўп гапириляпти. Янгиариқда эса бундай шахс номзоди арзимас баҳона билан рўйхатга олинмади.

Сарви ОЗОД,
журналист




Ўхшаш мақолалар

Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔98

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔247

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔266

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 98    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 247    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 266    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 412    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 598    🕔 16:07, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар