Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Коррупция содир этганга «форточка» қолмади

Қонунчилик палатасида коррупцияга қарши курашишни мутлақо янги босқичга чиқарадиган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Энг асосий янгилик: ўзлаштириш ёки фирибгарлик билан бюджетни «шилган» шахс етказилган зарарни 100 фоиз қайтармаса, уни ҳеч ким муддатидан олдин озод қилмайди. Ҳаммасини қайтармагунча панжара ортида қолади.

Такроран пора олган, берган ёки бу ишда ўртакашлик қилган «рецидивист»ларгаям энди муддатидан олдин чиқиш эшиклари ёпилади.

Жиноят кодексига аниқ 19 та жиноят тури киритилди ва улар расман «коррупция» деб тамғаланди. «Бу шунчаки техник хато эди» ёки «ваколатимдан чиқиб кетдим» деган баҳоналар билан жазодан қочиш имкони қолмади.

Коррупция ҳақида хабар берган ходимдан «ўч олиш»га йўл қўйилмайди. Раҳбарлар Коррупцияга қарши курашиш агентлигини огоҳлантирмасдан туриб, бундай ходимга ҳатто «ҳайфсан» ҳам бера олмайди. Ҳаммаси лўнда ва аниқ.

 

Суғурта реклама эмас, ахборот беради

Суғурта дейилса, айримлар кўзига фақат машинанинг «жаримасидан қочиш учун қилинадиган қоғоз» кўринади. Нима учун? Чунки бизга суғурта аслида нима эканини, бошимизга иш тушса қандай ёрдам беришини унча тушунмаймиз.

Энди бу соҳа қонунчилигида катта ўзгариш бўляпти. Суғурта ҳақидаги маълумотлар шунчаки «реклама» эмас, балки ижтимоий ахборот сифатида берилади. Бу нима дегани?

Бу дегани – энди телевизорда ёки кўчадаги баннерларда сизга фақат «суғурта сотиб ол» дейишмайди. Сизга суғуртанинг шартлари, унинг фойдаси ва ҳуқуқларингиз содда тилда тушунтирилади. Давлат органлари бу ишга масъул бўлади. Қисқаси, «фирибгарларга алданиб қолмаслик» ва «пулим куйиб кетмасин» десангиз, бу янгилик айнан сиз учун. Ахир, саводхонлик ошса, алдовлар камаяди, шундай эмасми?!

 

Энди ногиронлар овора бўлмайди

Ногиронлиги бор инсон учун давлат идорасига бориш, нав­батда туриш ёки «фалончидан хат олиб келиш» осон эмас. Янги қонун лойиҳасига кўра, энди ногиронлик пенсиясини олиш учун ариза ёзиб юриш шарт бўлмайди.

Бу қандай ишлайди? Пенсия «проактив» белгиланади, соддароқ айтсак, бу – «сен югурма, давлат ўзи қилади», дегани.

Айниқса, ногиронлиги бор шахслар учун бу ҳаводек зарур. Оёғида ёки соғлиғида муаммоси бор одамга «келиб ариза ташлаб кет», дейиш уят эди. Энди тизимнинг ўзи ногиронликни кўради ва пулини тайинлайди.

Энг маъқул томони: пенсиядан қарздорлик ёки бошқа сабаб билан пул ундирилса ҳам, одамни «оч» қолдиришга ҳақлари йўқ. Чўнтакда қоладиган пул энг минимал харажатлардан кам бўлмаслиги қонун билан мустаҳкамланяпти. Бу ҳақиқий ижтимоий ҳимоя.

Мажлисда кўриб чиқилган ушбу ўзгаришлар жамиятда адолат мезонларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Коррупция ва безориликка қарши жазонинг муқаррарлиги таъминланиши билан бир қаторда, эҳтиёжманд қатламнинг ҳуқуқлари давлат томонидан янада кучлироқ ҳимоя остига олинмоқда. Бу каби ислоҳотлар халқнинг давлатга ва қонунларга бўлган ишончини оширишда муҳим қадамдир.




Ўхшаш мақолалар

Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔63

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔298

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔579

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар