Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«УЗР, БИЛМАЙ ҲАЖВ ҚИЛИБ ҚЎЙИБМИЗ...»

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати томонидан тайёрланган «Ҳазилнинг таги «зил» бўлмасин», «Машаққатли меҳнатни мантиқсиз ҳазилга йўйманг» сарлавҳали видеоматериаллар тарқалди. Видеолавҳаларда телеканалларда чиқишлари билан танилиб улгурган «Шўрданак» ва «Қалпоқ» ҳажвий кўрсатувлари ижодкорлари ЙПХ ходимларини ҳажв қилишгани учун «сўроқ» қилинишган ва улар «хатога йўл қўйишгани»ни билдиришиб, узр сўрашган.

«УЗР, БИЛМАЙ ҲАЖВ ҚИЛИБ ҚЎЙИБМИЗ...»

Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва журналистлар ўртасида кес­кин муҳокама қилинди.
«ЙПХ ходимларини ҳазил қилиб чиққан «Шўрданак» ва «Қалпоқ» узр сўрабди. Ўзи фақат шулар қолувди. Мен эса тушунмадим? Ахир бу ижод-ку, ҳазил кўрсатув-ку! Бадиий тўқималар, муто­йиба чиқишлар учун ҳам узр сўрайдиган тамаддун босқичига етиб келдикми ё? Ҳазил асарлар, умуман бадиий ижод эвазига асос, манба талаб қилинадими?..» деб ёзди таниқли журналист Анвар Намозов.
«Ижодкорларни мана шунақа узрхоҳлик билан чиқишга мажбур қилишгани шармандаликдан бошқа нарса эмас. Улар ҳатто энди шунақа ижод қилсак, тегишли органларга кўрсатиб оламиз деб ваъда қилишмоқда. Ахир бу цензура, қонунга зид-ку! Ҳозир Абдулла Қодирий тирик бўлганида қанақа аҳволга тушарди, ёзган ҳажвиясию фельетонлари туфайли умрининг охиригача узр сўраб ўтармиди...» деб ёзди Ҳусниддин Бердиев ўз саҳифасида.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ахборот хизмати томонидан ушбу ҳолат юзасидан қуйидагича муносабат билдирилди:
«Ижтимоий тармоқда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати томонидан «Ҳазилнинг таги «зил» бўлмасин» деб номланган видео тарқалди. Унда, «Шўрданак» ва «Қалпоқ» ҳажвий гуруҳларининг ИИВ ходимлари ҳақида қилинган юмористик роликлар учун кечирим сўрагани акс этгани оммалашмоқда, шу билан бирга маданият вазирига ҳам фейсбук ижтимоий тармоғи орқали «Сўз усталари худди ёмон иш қилиб қўйгандек, бошини хам қилиб узр сўраяпти. Агар кимнингдир шахсиятига тегишган бўлса, ИИВ судга берсин. Улар ўз ишини қилган! Юмор қилди, кулдирди. Энди врачлар, ўқитувчилар, тракторчилар чиқадими, «биз ҳақимизда аския қилманг!» деб? «Вазирлик комиссия тузиб ўргансин. Ахир ҳар икки саҳна асари бадиий тўқимаку? Хулосасини ИИВга берсин! Маданият вазиридан жўяли жавоб кутамиз» каби мурожаатлар Маданият вазирига очиқ йўлланди.
Маданият вазирлиги вазият юзасидан «Шўрданак» ҳажвия гуруҳининг вакили билан суҳбатда бўлганида, бу масала юзасидан фикр билдиришни улар истамади.
Шу билан бирга, Маданият вазирлиги ҳажвия, сатира, аския борасида санъат ва ижодни чегараламасликни маъқуллайди. Йиллар давомида ҳажвия орқали жамиятдаги муаммо ва иллатларни йўқ қилишга қаратилган, бу йўл орқали турли соҳа йўналишларини ислоҳ қилишга ҳам кўмаклашилган. Бу худди журналист ва блогерларнинг бир муаммони олиб чиқиб, уни ҳал этилишига қаратилган мавзуларга ўхшайди. Шундай экан, унда нима учун бу ҳазиллар ўринли қабул қилинмайди, деган саволлар ҳам йўқ эмас.
Агар ҳажвия бирон бир шахсга тегишли бўлиб, уни камситишга қаратилган бўлса, Маданият вазирлиги бундай ижодларни қўллаб-қувватламайди. Зеро, хоҳ ҳажвия, хоҳ драма, аския ҳамда сатира орқали жамиятдаги иллатларни даволашга қаратилган мавзулар ёки воқеалар намоён этилса, уни ҳеч нарса билан йўқ қилиб бўлмайди.
Тарихга бир назар солсак, ўзбек ҳажвий адабиёти сермазмун тарихга эгадир. Ҳажв, сатира-воқеликни акс эттиришнинг алоҳида ғоявий-бадиий принципи сифатида барча цивилизация­лашган халқлар адабиёти, шу жумладан ўзбек халқининг ҳам оғзаки ва ёзма ижодларида қадимдан катта ўрин олиб келган. Ижтимоий иллатларнинг кулгили танқиди бўлган сатира ўзбек халқ ижодида ҳам кенг тарқалган эди. Насриддин афанди, Алдар кўса каби тўқима образлар ҳажвий, миллий қаҳрамонлар ўз замонасининг иллатларини халқ орасида аскиялар ва ҳажвиялар билан намойиш этишган. Қадимдан халқни ичида ҳажвия, сатира, аския каби юмористик ижодлар кенг тарқалиб, оммалашган.
Хуллас, маданият ва санъат соҳасида чекловлар қў­йилса, у ҳеч қачон ривожланмайди».




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔122

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔111

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔237

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар