Депутат монопол компанияларни жиддий саволга тутди
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларининг сарфланиши бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўз муносабатини билдирди:
Яқинда Президент Фармони билан Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилганди. Жамғарманинг асосий мақсади коронавирусга қарши курашиш бўйича чораларга сарфланиши керак бўлган маблағлар ташкил этади. Бу ҳаммага маълум.
Куни кеча ушбу жамғарманинг даромад ва харажатлари эълон қилинди. Рақамларни кўриб, мана шундай оғир шароитда ҳам бизни «боқиманда», халқ ҳисобига кун кўриб юрган монополистларимиз «безбетларча» катта-катта маблағларга эга бўлаётганлиги асабларни таранг қилмоқда.
Эътибор қилинг: корона-вирусга қарши кураш тадбирлари учун мамлакат бўйича 907 млрд., шифохона ва карантин мажмуаларини қуриш ва жиҳозлаш учун жами 684 млрд. сўм ажратилган бир вақтда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш деган банд билан бизни «боқиманда», «эркатой» монополчиларимиз бўлган «Uzbekistan airways» АЖга ссуда тариқасида 406 млрд., «Uzbekistan airports» АЖга ссуда тариқасида 101 млрд., «Ўзбекнефтгаз» АЖга субсидия ҳисобида 401 млрд., «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖга ссуда тариқасида 40 млрд., «Иссиқлик электр станциялари» АЖга субсидия тариқасида 500 млрд., «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга ссуда тариқасида 250 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар ажратилган. Бир нечта монополистга ажратилган маблағ жами коронавирусга қарши кураш учун ажратилаётган маблағдан ҳам кўп. Бу инсофсизлик эмасми?
Истеъмолчи сифатида халқимизга танлов имкониятини бермайдиган ҳурматли монополчиларимиз фаолиятидан одамларимиз шу кунга қадар рози бўлиб келганда ҳам алам қилмасди.
Айтинг, қайси биридан биз розимиз: дунёда нефт нархи минус даражага тушган вақтда ҳам бензин нархини бир икки ҳафтага номига тушириб, яна қайтариб қўйган «ўйинчи» «Ўзбекнефтгаз»данми, билет нархлари осмон, сифати паст «Uzbekistan airways» номли ҳаво йўллариданми ёки жойларда нормал чироқ ёқиб ўтиришдан ҳам маҳрум қилаётган электр тармоқлариданми?
Айтинг, ҳурматли монополлар: халқ бошига тушган кулфат вазиятда сиз қайси хизматингиз учун бу пулларга шерик бўляпсиз? Шу кунларда ҳам халқ бўйнига ўлигингизни ташлашга уялмайсизми?
Мана монополиянинг оқибати: улар давлат ва халқнинг танасини ўлгунча зулукдек сўришади, халқ кулса ҳам, ўлса ҳам улар доимо юк, миллионлаб одамлар бир нечта «эркатой»ни боқишга маҳкум бўлади. Шу сабаб, давлат бу зулуклардан кечиб майдонни мард, ҳалол, масъулиятли рақобатчиларга тезроқ бўшатиб бериши керак.
Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга узлуксиз етиб бориши керак
🕔15:22, 23.07.2026
✔19
Ичимлик сув ва оқава сув хизматлари аҳоли саломатлиги, экологик барқарорлик ҳамда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминловчи стратегик соҳалардан бири ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда мазкур йўналишни такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор вазифалари қаторига қўйилди.
Батафсил
Бизни маҳв этаётган иллат
🕔13:22, 20.07.2026
✔71
Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекистонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози
🕔11:23, 30.06.2026
✔306
Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.
Батафсил