Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«ХАЛҚ МАШИНАСИ»НИНГ НАРХИ

нега халқнинг чўнтагига яраша эмас?

«ХАЛҚ МАШИНАСИ»НИНГ НАРХИ

Ўзбекистонга рақобатчи автомобиль заводи кириб келиши ҳақидаги хабарлар қулоққа чалина  бошлагандан аксарият   юртдошларимиз қувонган эди. 
Сабаби «GM Uzbekistan»нинг барча «ўйин»ларидан ҳамма чарчаган эди. «Хоҳласанг ҳам, хоҳламасанг ҳам биздан олишга мажбурсан» тамойилида собит туриб келаёган «GM» автомашиналари пулига яраша сифат талабига жавоб бермаслиги кундай равшан. Нарх осмон бўлгани устига яратилган сунъий навбат туфайли ойлаб (илгарироқ ҳатто йиллаб эди) олдиндан пул тўлаб навбат кутишни-ку XXI аср эртагига менг­заш мумкин.
Битта машина олиш учун Россияда йиллаб қора ишчи бўлиб тер тўккан юртдошларимиз ўша гадойтопмас жойлардаги автосалонларда кўрган, ўз юртида ишлаб чиқарилган «Нексия»ни нима учун ўз юртига келиб 3-4 минг долларгача қиммат нархда сотиб олишида қандай мантиқ борлигини ҳалигача тушунмайдилар.
Хуллас, рақобатчи автомобиль заводи мана шундай тизимли муаммоларга озгина бўлсада барҳам беришига умид қилган эди кўпчилик. Ҳар ҳолда «Volkswagen» – яъни «халқ машинаси», аввало, халқнинг чўнтагига мос автомашина ишлаб чиқариб сотади, деб ўйлаган ҳамма.
Афсус, умидлар чиппакка чиқди... Куни кеча Тошкентда «Фолксваген Кедди» автомобиллари тақдимотида уларнинг нархини эшитиб, аксарият одамларнинг ҳафсаласи пир бўлди.
Тақдим этилган учта модель нархига эътибор қилинг: Cargo (юк учун) – 172,1 миллион сўм (16 850 $) , Kombi (аралаш) – 190 миллион сўм (18 615 $), Trendline (йўловчи учун) – 221,9 миллион сўм (21 740 $).
Нима, бу халқимизнинг устидан кулишми? Битта «Labo» машинасининг ишини қиладиган моделга қарийб 17 минг АҚШ доллари миқдоридаги нарх қандай мезонлар асосида қўйилган? 172 миллион сўм жамғариш учун бир оила бир ойда қанча даромад топиши кераклигини «Ўзавтосаноат» АЖнинг қоп-қора кос­тюм-шимда, қора ойнали машинада юрадиган менежерлари ўйлаб кўрдилармикан?
Аввало, «Фолксваген Кедди» модели жаҳон миқёсида жуда янги ва ноёб модель эмас. Ўтган асрнинг 80-йилларида ишлаб чиқарила бошланган бу модель. Айни пайтдаги учинчи авлодига ҳам 15 йилдан ошди. Шундай экан, айнан Ўзбекистон бозорига бунақа қиммат нархда кириб келишдан мақсад нима?
Агар «Фолксваген»нинг мақ­сади бозорда ўрин эгаллаш, харидорларни жалб этиш, кўпроқ машина сотиш бўлганида бунақа нарх белгиламаган бўлар эди. Чунки бу бренднинг мақсади азалдан элита учун эмас, оддий халқ учун машина ишлаб чиқариш бўлган. Номи ҳам айнан шундан келиб чиққан.
Хуллас, бу нархлар замирида бошқа гаплар борга ўхшайди.
Ogoh.uz




Ўхшаш мақолалар

Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга  узлуксиз  етиб  бориши  керак

Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга узлуксиз етиб бориши керак

🕔15:22, 23.07.2026 ✔19

Ичимлик сув ва оқава сув хизматлари аҳоли саломатлиги, экологик барқарорлик ҳамда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминловчи стратегик соҳалардан бири ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда мазкур йўналишни такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор вазифалари қаторига қўйилди.

Батафсил
Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔71

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔306

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар