Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«ТОНИРОВКА»ДАН ҲАМ МУҲИМРОҚ МАСАЛА

Депутатларимиз нега бунга эътибор қаратишмаяпти?

«Бухорода ғилдираги чиқиб кетган «Москвич» ариққа ағдарилди. Йўловчилар ҳалок бўлишди», «Чилонзор туманидаги «Қозиробод» чорраҳасида автомобиль ёниб кетди», «Сурхондарё вилоятида юк автомашинаси ёниб кетди», «Мирободда тормози ишламай қолган автокран «Mazda»га урилиб, Spark ва Nexia устига йиқилди»...

«ТОНИРОВКА»ДАН ҲАМ МУҲИМРОҚ МАСАЛА

«Бухорода ғилдираги чиқиб кетган «Москвич» ариққа ағдарилди. Йўловчилар ҳалок бўлишди», «Чилонзор туманидаги «Қозиробод» чорраҳасида автомобиль ёниб кетди», «Сурхондарё вилоятида юк автомашинаси ёниб кетди», «Мирободда тормози ишламай қолган автокран «Mazda»га урилиб, Spark ва Nexia устига йиқилди»...
Булар мана шу яқин ўтган кунларимизда рўй берган, асосан автомобилларнинг техник ҳолати билан боғлиқ юзага келган йўл транспорт ҳодисалари ҳақидаги хабарлардан айримлари холос. Фалокатнинг моддий зарарику ўз йўлига. Бош омон бўлса, пул ҳам, техника ҳам топилади. Аммо ЙТҲ натижасида қайсидир бир оила яқинидан умрбод айрилса, унинг ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди. Энг оғриқли жойи шунда.
Мана, битта ўша Бухорода «Москвич»нинг ғилдираги чиқиб кетганини олинг. Атиги ғилдирак чиқиб кетган... оқибатда эса ЙТҲ юз бериб, автомашинадаги йўловчилар — 50 ёшли А.И. ва 44 ёшли Ғ.Р. воқеа жойида вафот этган. Қанчалар даҳшат! Бу оддий нарса эмас, битта жоннинг йўқотилиши чинакам фожиа аслида.
Ҳеч бир иш сабабсиз бўлмайди, албатта. Бу, аввало, ҳайдовчиларнинг масъулиятсизлиги билан боғлиқ. Яъни доим йўлга чиқишдан олдин улар автомобилни бир қур назардан ўтказишлари лозим. Худди ҳар бир парвоз аввалида самолётнинг болт ва гайкаларигача кўриб чиқилганидек. Лекин, тан олиш керак, кўпчилик бунга аҳамият бермайди. Оқибатда эса юқоридагидек фожиалар келиб чиқади... 
Муаммонинг иккинчи томони, шахсан менинг назаримда, автомобилни техник кўрикдан ўтказиш, халқ тилида айтганда, ­«техосмотр» жараёнидаги айрим кўзбўямачиликлар (ҳамма жойда ҳам эмас) билан боғлиқ. Балки буни яёв юрадиган ёки эндигина машина сотиб олган одам яхши тушунмас. Бироқ, тажрибали ҳайдовчиларнинг кўпчилиги мазкур жараённи беш қўлдек билишади. Чунки айни мана шу ишдаги коррупцион ҳолатга уларнинг ўзлари ҳам шерик бўлишади.
Гап шундаки, автоуловни техник кўрикка олиб бориш фурсати етганда аксарият киши бу «бош­оғриқ»ни осонроқ йўл билан ҳал қилишга уринади. Осонроқ йўли шуки, кўрикка баъзи ҳолларда ҳатто машинани элтишга зарурат қолмайди. Айтилган «ставка»ни техпаспортга қўшиб бериб юборилса кифоя, «машина соз ҳолатда» деган муҳр урилади (ҳозир алоҳида талон берилади). Ишхоналарда ҳатто бу ишни дўндирадиган «учар» кадрлар ҳам шаклланган. Улар бирданига ҳамма техпаспортни олиб бориб, тасдиқлатиб келишади. Ҳаммага шуниси маъқул...
Аммо нафс йўлида қилинган бу иш эртага қандайдир фожиа етаклаб келмайди, деб ким кафолат бера олади?! Ҳеч ким! Биламан, ЙҲХББ вакиллари буни тан олишни исташмайди (муаммоси дарров битадиган ҳайдовчиларга ҳам бу ёқмайди). Бироқ, виждон амри билан қарашса, шундай «кемтик» борлигини улар ҳам ич-ичдан билишади аслида. Буни гапиришдан мақсад, тизимга лой чаплаш эмас, шу иллатни бир бўлиб йўқотиш.
Ҳурматли депутатларимизга ҳам айтган бўлардимки, «тонировка»ни ҳал қилсак, халққа ёқамиз», деб нуқул битта нарсага ёпишиб олмасдан, мана бу масалага жиддийроқ қаранглар. Ахир бунинг оқибати қуёш нури уришидан оғирроқ бўлиши мумкин. Барака топгурлар, қонунни, ижрони, назоратни, жазони кучайтириш ҳақида ўйланглар. Кўзини юмиб рухсат берадиганларнинг кўзини очиб беринглар.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳам фаолиятини тўлиқ бошлагач, шунга аҳамият қаратса, яхши бўларди. Натижада қанча фожианинг олди олинарди...
«Platforma.uz»
Телеграм канали




Ўхшаш мақолалар

Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔98

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔247

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔266

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 98    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 247    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 266    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 412    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 598    🕔 16:07, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар