Халқ билан      Бош саҳифа

ЭНГ НАМУНАЛИЛАР АНИҚЛАНДИ

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан

анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ҳамда мазмун-моҳияти ва аҳамияти йилдан йилга тобора ортиб бораётган «Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» танлови маҳаллалар фаолиятини такомиллаштириш, тизим фаолларининг билим ва малакасини ошириш, улар ўртасида илғор тажрибаларни кенг оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этяпти.

Куни кеча Самарқанд шаҳрида «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида мазкур танловнинг республика босқичи ўтказилди. Маҳалланинг жойларда маънавий муҳит барқарорлиги ҳамда миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш каби ўттиздан ортиқ кенг кўламли вазифаларини самарали йўлга қўйиш борасидаги билим ва тажрибалар яна бир бор ўзига хос синовдан ўтказилди.     

Жорий йилнинг апрель — май ойларида ўтказилган танловнинг туман (шаҳар) босқичида 9764 та фуқаролар йиғини иштирок этган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида туман (шаҳар) босқичида ғолиб бўлган 193 маҳалла қатнашди. Улардан энг муваффақиятли 14 таси республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Самарқандда бўлиб ўтган якуний босқичда ана шу маҳалла фаоллари ўзаро беллашди. 

Бугун мамлакатимиз бўйича 10 мингга яқин маҳаллаларда 36 мингдан зиёд ходимлар фаолият кўрсатяпти. Янгиланиб бораётган давр улар олдига янги-янги долзарб ва муҳим вазифалар қўймоқда. Уларнинг ҳар бирига ўз вақтида жавоб топиш ҳамда амалиётга жорий қилиш билан кимнингдир мушкулини осон қилиш масъулияти маҳаллада хизмат қилаётган ҳар бир ходимни жиддий ўйлантириши табиий. Ана шундай ўткир ҳаётий масалалар танловнинг ҳар бир шарти негизига сингдирилган эди. Танлов шартларида иштирокчилар ўз соҳаси бўйича етарли билим, малака ва кўникмага эга бўлиш, ҳозиржавоблик, уддабуронлик, ташкилотчилик каби қирраларини намойиш этишди.

Танлов жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий қадриятларни кенг тарғиб қилиш, оила институтини янада мустаҳкамлаш, аҳоли, аввало, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, жамиятда маҳалла институтининг аҳамиятини кенгайтириш, нуфузини янада ошириш бўйича ўзаро тажриба алмашишда, айниқса, фойдали бўлди. 

Танловнинг якуний натижаларига кўра, Наманган шаҳридаги «Фурқат» маҳалласи учинчи, Пайариқ туманидаги «Мустақиллик» маҳалласи иккинчи ҳамда Навоий шаҳридаги «Бун­ёдкор» маҳалласи биринчи ўринга лойиқ деб топилди. Ғолиблар диплом ва махсус қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.   




Ўхшаш мақолалар

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

🕔16:02, 27.08.2026 ✔113

Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

Батафсил
Депутат кўмаги  билан...

Депутат кўмаги билан...

🕔15:56, 27.08.2026 ✔113

Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

Батафсил
Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

🕔15:15, 23.07.2026 ✔169

Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

    ✔ 113    🕔 16:02, 27.08.2026
  • Депутат кўмаги  билан...

    Депутат кўмаги билан...

    Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

    ✔ 113    🕔 15:56, 27.08.2026
  • Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

    Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

    Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    ✔ 169    🕔 15:15, 23.07.2026
  • Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

    ✔ 169    🕔 15:14, 23.07.2026
  • Умр моҳияти  нимада?

    Умр моҳияти нимада?

    Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

    ✔ 257    🕔 16:43, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар