Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«ОНА ТИЛИНИ УНУТГАН ХАЛҚ ТЎЛА МУСТАҚИЛ ЭМАСДИР»

Ифтихор туйғусининг икки қаноти бор, бири — муҳаббат, иккинчиси — сидқ. Миллий тил билан фахрланиш, кўз устида тутиш учун уни севиш, ҳар қандай вазиятда унга содиқ қола билиш лозим. Илло, бу ўта оғир иш.
 

«ОНА ТИЛИНИ УНУТГАН ХАЛҚ ТЎЛА МУСТАҚИЛ ЭМАСДИР»

Севги ва садоқат йўли – муттасил машаққат, синов йўли демак. Тарихда бу синов йўлини муносиб тарзда босиб ўтган миллатлар бармоқ билан санарли. Шу сабабдан тарих аксарият миллий тиллар сиёсий, иқтисодий, маиший эҳтиёжлар остида топталиб келганига кўп бор гувоҳ бўлган.
ХХ асрда бизнинг тилимиз ҳам сиёсий эҳтиёжлар қурбонига айланди. Ҳукмрон тилга ўрнини бўшатиб беришга мажбур бўлди. Давлат тилилик мақомидан четлатилди. Идора, иш юритиш, матбуот, таълим тили сифатида қадрсиз матоҳ каби кўчага улоқтирилди. Совет сиёсати ўзбек халқига ўз тилидан манфаат йўқлигини турли йўллар билан сингдирди. Сиёсат тилида сўзлаш маданият, илму маърифат, ижтимоий ифтихорга айлантирилди. Айни пайтда бундай тил сиёсати, доимий тарзда, ўтган асрнинг йигирманчи-ўттизинчи йилларида ошкор намойиш этилган қатағон тиғини эслатиб турди.
Саксонинчи йилларнинг сў­нгида миллий тилимизни асл ўзанига қайтариш йўлида кўп уринишлар бўлди: бу тилга «Давлат тили» мақоми берилди. Матбуот, фан, таълим тили миллий либос кийди. Аммо эндиликда «дунё­даги энг буюк ва бахтсиз тил» (Фит­рат таъбири) ижтимоий, иқтисодий ва маиший эҳтиёжлар қутқусига учради. Сабаб: бошқарув тизимидагиларнинг аксарияти миллий ўзанлардан узилган, тилга муҳаббат нари турсин, оддийгина эътибор туйғусидан ҳам холи кишилар эди. Шу тахлит идора тизими эски, совет анъанаси бўйича давом этди. Бу пайтда оддий халқ (тўғрироғи «оламон», А.Ориф таъбири) қорин ғами билан овора бўлиб қолди. Қай йўл билан бўлмасин қорин тўйдириш, яхши яшаш истаги миллий тилга бўлган муҳаббат, сидқ туйғусидан устун келди. Ёш авлод зўр бериб чет тилларни ўрганиш, чет элларга кетиш, иш, пул, обрў топиш эстафетасини бошлаб юбордики, унинг акс-садосини бугун ҳам баралла эшитиш мумкин.
Омма, яъни оламон ҳар доим ижтимоий, иқтисодий «вазиятлар» тобеси бўлиб келган. Унинг учун миллий тил, миллий маънавият, миллий тафаккур вазияти барпо этилмас экан, ўзбек тили чинакам халқ тили бўла олмайди. «Вазият» масъулияти эса ҳар доим миллиатнинг уч тоифаси зиммасидадир: Сиёсатчи-раҳбарлар, олиму ижодкорлар, муаллимлар.
Хўш, жамиятимизда миллий тил тизими қониқарли ишлаши учун нима қилишимиз керак?
Аввало, совет даврида аниқ сиёсий мақсадлар йўлида ата­йин қашшоқлаштирилган адабий тилимизни том маънода «халқ тили»га айлантириш лозим. Чунки совет даврида шакллантирилган ўзбек адабий тили мутлақо халқ тили эмас. Кўп миллионли ўзбек халқи уни ўз тили деб билмайди. Бу тилда сўзлашга, ёзишга қийналиб келган, бугун ҳам қийналади. Қийналгани боис ҳар бири ўз шевасида сўзлашни қулай деб билади. Чунки ҳозирги ўзбек адабий тили уч буюк лаҳжа – қорлуқ, ўғуз, қипчоқ – асосига қурилмаган. Дунёдаги барча туркий давлатлар тилига асос бўлган айни лаҳжалар хоссаси адабий тилида қисман бўлсада акс этмаган. Оқибатда гўзал ва ўхшаши йўқ тилимиз таниб бўлмас даражадаги тўмтоқ бир тилга айланиб қолган.
Иккинчидан, халқ тили имкониятларини тўла намоён этувчи бой, мукаммал, мус­таҳкам адабий тилни шакллантириш учун дастлаб қорлуқ, ўғуз, қипчоқ лаҳжалари асосида қомусий луғатларни ишлаб чиқиш, адабий тил меъёрларини шу заминга қуриш, шундан сўнггина янги адабий тил имкониятларини ифодалашга ярайдиган алифбони танлаш лозим. Чунки советлар мафкураси собиқ иттифоқ ҳукми остидаги бирорта миллатни юз йил ичида тўрт бор алифбо алмаштиришдек фожиавий вазиятга рўпара қилган эмас. Зотан, бу қаттол мафкура собиқ иттифоқ ҳудудидаги ҳеч бир халқ ўз давлатчилиги, маданияти, тили ва адабиёти тарихининг қадимийлиги нуқтаи назаридан ўзбек халқига тенг келмаслигини, бундай улкан чинорни қулатмай туриб, тўла ҳукмронликка эриша олмаслигини яхши билар эди.
Учинчидан, бошқарув-­идора, матбуот, қонун, таълим тилини юз фоиз ўзбек адабий тили меъёрлари асосида қайта шакллантириш мақсадга мувофиқ. Бу ўринда таълим соҳаси ва матбуотнинг ўрнини алоҳида таъкидлаш лозим. Негаки, тўмтоқ адабий тил асосида иш олиб бораётган бу икки тизим бугунгача билиб-билмай асл халқ тилини қашшоқлаштириш вазифасини бажариб келяпти, холос.
Халқимиз бисотида ота-­онанинг фарзанди олдидаги биринчи вазифаси унга келажакда уялтирмайдиган чиройли исм қўйиш деган ҳикматли фикр бор. Муассаса номлари, пештоқлардаги ёзувлар, умуман турли атамалар муаммосининг мавжудлиги, энг аввало, шу вазифани унутиб қўйганимиз билан боғлиқ, деб ўйлайман. Эркин Воҳидовнинг «Ҳозирги ёшлар» шеъри қаҳрамони ўз ўғли қизчасига Шарлотта деб исм қўйганидан хафа бўлади. Чунки шеър қаҳрамони – кекса отахон билар эдики, Шарлотта исмини олган набира ўн саккизга кирганда ҳам атлас кўйлак киймайди. Ўз номига муносиб бўлиш учун ҳам тор шим, калта юбка кийишни одат қилади. Айнан олинаётган атамалар ҳам афтидан шундай маънавий муаммоларнинг оқибати. Бу ерда ҳам, юқорида айтганимдек, жон ва юракни нафс итига ташлаб кун кўриш касали хуружини пайқаш қийин эмас. Ўз номи билан аталмаган ҳар қандай нарса моҳиятдан айро тушади. Зеро, исмда моҳият, асл моҳият­да исм яшайди.
Жадид мутафаккири Маҳмуд­хўжа Беҳбудий «Етти отасини танимаган қулдир» деган эди. Улуғ бобомиз сўзларини бугун айни тарзда қайта қўллаш эҳтиёжи бор: «Она тилини унутган халқ тўла мус­тақил эмасдир».

Узоқ ЖЎРАҚУЛОВ,
филология фанлари
доктори




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔42

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔224

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔220

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 42    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 224    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 220    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 349    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 519    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар