нимага хизмат қилади?
Ҳар ой поёнига етиши билан келгуси ойнинг биринчи кунидан бошлаб қонунчиликда нима ўзгаришлар бўлиши ҳақидаги хабарларга дуч келамиз. Баъзан эса, ойнинг ўн бешинчисидан бошлаб қонунчилик ўзгаришлари жорий этила бошлайди. Ўзгаришларсиз бошланадиган ойлар негадир кам...
Бу нимадан далолат беради? Қонунларимиз муттасил ўзгариб такомиллашиб бораётганиданми? Агар шундай бўлса, демак, қонунчилигимиз ҳар ой ёки ўн беш кунда ўзгартириш, ислоҳ қилишга муҳтож экан-да, деган хаёл пайдо бўлади. Дунё мамлакатлари юз йиллардан бери ўзгармай келаётган қонунлари билан фахрланади. Жаҳон тажрибасида бирон ўзгариш тугул, ҳатто биргина қўшимча ҳам қўшилмаган қонунлар асрлар ошиб яшаб келаётгани ҳам ҳақиқат. Бу каби қонунлар нафақат шу давр кишилари учун, балки уларнинг ота-боболари учун ҳам янгилик эмас. Улар билган, амал қилган қонунларга уларнинг авлодлари ҳам риоя қилиб келишяпти. Бундай қонунчилик учун «ўзгариш» сўзи оламшумул янгилик бўлиши мумкин. Бу каби қонунлар инсонларнинг ҳаётидан муст аҳкам жой эгаллаган. Шундай қонун борлигини ҳамма билади. Оғишмай риоя қилади.
Бизда қачон қандай қонун қабул қилинаётгани ёки қайси қонунга қандай ўзгартириш киритилаётгани ҳатто зиёлиларга ҳам тўла таниш, деб айтолмаймиз. Сабаби, ҳали бир ўзгаришни ўрганиб улгурмасдан навбатдаги ўзгариш эълон қилинади. Алал-оқибатда ўзгаришлар нимага олиб келяпти?
Қонун халқ учун ҳамма нарсадан улуғ ва муқаддас бўлиши керак. Қонунга амал қилиш қайсидир органнинг назорати билан амалга ошса, бу кутилган натижани бериши қийин. Қонун шахсий ғаразлардан устун турадиган, давр эврилишларига бардошли, ўзида халқ манфаатини тўла ифода этадиган, холис, кимсалар фикри билан барқарорлигини йўқотмайдиган, манфаатлар тўқнашувида турланмайдиган ва тусланмайдиган юридик ҳужжатдир. Қонунлардаги тенглик тамойили ундан ҳамма бирдай зарар ё фойда кўриши билан белгиланади.
Аҳолининг юқори табақаси — «қонун ижодкорлари» манфаат топиб, халқ жабр кўрадиган қонун ҳеч қачон адолатли ёки холис бўлолмайди.
Қонунга ҳурмат қонуннинг ўзидан-да муқаддасроқ туйғу. Асрлар давомида қонунлар ишлаб чиқилади, қабул қилинади, ҳаётга тадбиқ этилади. Лекин уларни халқ қандай кутиб олади? Улар халқнинг кунига қанчалик ярайди? Улардан халқ қанчалик рўшнолик кўради? Халқнинг турмуш тарзи, ҳаёти, фаровонлиги қонунларнинг қанчалик адолатлилиги, қай даражада холис ва ҳаққонийлиги, шунингдек, амалиётда қанчалик аҳамиятлилиги билан ўлчанади.
Даврон ЭШҚОБИЛОВ
Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар
🕔18:03, 16.04.2026
✔72
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.
Батафсил
Телефон тузоғи
🕔15:30, 26.03.2026
✔229
Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?
Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси
🕔11:02, 24.03.2026
✔246
Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.
Батафсил