«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
БатафсилЎқитувчи! Бу сўзни эшитган ҳар бир инсон қалбида ажиб бир туйғу, ширин хотиралар уйғонади. Чунки ёш боланинг инсон бўлиб шаклланишида унга таълим берган ўқитувчиларнинг ўрни беқиёс. Қадимдан бу касб эгалари халқ ардоғида бўлиб келишган.
Аммо, минг афсуски, юртимизнинг яқин тарихида ўқитувчилардан тайёр интизомли ишчи кучи сифатида фойдаланиш оддий ҳолатга айланиб қолган эди. Ўқитувчилар сафарбар қилинмаган бирор жараён қолмади, десак муболаға қилмаган бўламиз. Улардан пахтазорда пахтакор, маҳаллада фаррош вазифасини бажариш талаб қилинди. Ўқувчилар кўз ўнгида унинг устози бундай қора ишларни бажариши, ўз-ўзидан устозга бўлган ҳурматнинг йўқолишига сабаб бўлди.
Минг бор шукр, сўнгги йилларда ўқитувчи ва мураббийларга жуда катта эътибор берилмоқда. Бу эса нафақат ҳар бир ўқитувчини, балки бутун халқни ҳақли равишда қувонтирди. Айниқса, Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан Президентимизнинг устоз ва мураббийларга йўллаган мурожаати барча ўқитувчиларни жуда руҳлантириб юборди. Бу мурожаат ҳар бир ўқитувчининг қалбида ўз устида ишлаб, ўқувчиларга чуқурроқ билим бериш иштиёқини уйғотди, десам хато бўлмайди. Берилаётган бу эътибор ва ишонч ҳар бир устозга шу ҳурматга лойиқ бўлиш масъулиятини юклайди.
Мен ҳам бир она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси сифатида бугунги кунда академик лицей, коллеж ва мактабларда адабиёт фанини ўқитишда янгича ёндашиш борасида баъзи фикрларимни баён этмоқчиман.
Бадиий адабиётга муҳаббат Шарқда, шу жумладан юртимизда ҳамиша ардоқланиб келинган. Аммо боболаримиз қолдирган буюк маънавий меро сни ёшларга қай даражада ўргатяпмиз ? Бугунги к унда ёшларимизни бадиий адабиётимизга қанчалар яқинлаштира оляпмиз? Бу саволлар таълим тизимидаги энг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Афсуски, адабиёт дарсларида ёшларнинг қалбида бадиий адабиётга меҳр уйғотишдан кўра, кўпроқ адибларнинг ҳаёти ва ижодига тегишли саналарни эслаб қолишгагина асосий урғу бериляпти.
Берилган маълумотларни ўқувчиларнинг қай даражада эслаб қолиши, уларнинг адабиёт фанидан билимларини баҳолашга асос бўлмоқда.
Аслида адабиёт фанининг асосий мақсади ўқувчиларнинг қалбида бадиий адабиётга меҳр уйғотиш, бунинг учун уларга асарларнинг моҳиятини, адиб шу асари билан нима демоқчи эканини, асар қаҳрамонлари феъл-атворида намоён бўладиган ўзига хос хислатларни ўргатишга ҳаракат қилиш ва шу орқали уларга тарбиявий таъсир қилишдир. Айниқса, мумтоз адабиётимизга меҳр уйғотишда аруз вазни қоидаларини ва боболаримиз яратган бадиий санъат турларини чуқурроқ, аммо содда тилда тушунтириш жуда катта ёрдам берган бўларди. Бармоқ вазнидаги содда шеърларни ёд олиб ўрганган болага, аруз вазнидаги шеърни ўқиш анча мураккаб туюлади. Чунки аруз вазни жуда мураккаб ва уни тўлиқ ўзлаштириш қийин. Бироқ ҳеч бўлмаганда аруз вазнидаги шеърларни чиройли ўқишга ўргатиш, фарзандларимизни мумтоз адабиётимизга анча яқинлаштирган бўларди.
Бу ҳаракатни мактабларда бошланғич синфлардан, ҳеч бўлмаганда 5-синфдан содда кўринишда ўргатишни бошлаш ва бу борада илк кўникма ҳосил қилиш, кейинчалик юқори синфларда аруздаги мураккаб жиҳатларни ўзлаштиришда ўқувчиларга катта кўмак беради.
Масалан, 5-синф ўқувчиларига адабиёт дарсида аруз вазнининг тарихи қуйидагича кичик ҳикоя тарзида тушунтирилиши мумкин: «Азиз ўқувчилар, биз бугун сиз билан тарихга, Аруз деган водийга саёҳат қиламиз. VIII асрда Арабистонда Аруз деган водий бўлган экан. Ўша водийда Халил ибн Аҳмад деган киши яшар, у шеъриятни жуда севарди. Унинг юртида шоирлар кўп бўлса ҳам ҳаммаси ўз билганича ёзаркан. Халил ибн Аҳмад эса ўзи олим ва шоир бўлгани учун шеърлардаги оҳанг тартиби бузилса, шеър чиройли чиқмаслигига эътибор берибди. Шунинг учун шеърларни маълум қоида асосида ёзиш кераклигини аниқлаб, қоидалар ишлаб чиқибди. Бу қоидалар ҳаммага тушунарли бўлиши учун ундаги ат ама ларни оддий нарсалар номи билан атабди. Аввало, шеърлар ёзиладиган тизимни ўзи яшаётган водий номи билан Аруз деб номлабди. Унда ёзилган икки мисра шеърни эса байт, яъни уй деб атабди. Арабистонда ўша вақтларда уйлар ўрнига чодирлар тикилар эди. Чодирларни ёғоч устунлар кўтариб турган. Шеърий байтни ҳам рукнлар-устунлар ташкил қилади. Агар уйнинг устунлари шакли бир хил бўлса, уй чиройли чиққанидек, шеър мисра ларидаги рукнлари — устунлари қанчалик бир-бирига мос келса, шеър ҳам чиройли чиқади…» Адабиёт дарсларида рукн ва баҳрлар оҳанги такрорланиб ўргатилса, ғазаллар оҳангга солиб машқ қилинса, ўқувчилар уларни чиройли ўқишга ўргатилса, улар учун адабиёт дарси севимли машғулотга айланарди. Шунда фарзандларимиз аруз вазнидаги шеърларни севиб ёд олишарди. Бу эса уларни мумтоз адабиётимиз ва буюк боболаримиз билан маънан яқинлаштирган бўларди.
Дарсликларда, айниқса, ХХ аср ўзбек адабиёти намояндалари ҳақидаги маълумотлар бир хил қолипда берилган. Бунда асосан адибнинг қаерда ва қачон туғилгани, қайси таълим масканларида таҳсил олгани ҳақидаги маълумотлар бор холос. Ас арлар ҳақида гапирилганда ҳам бир-бирига яқин кўринишдаги маълумотлар кўп учрайди. Бу эса ўқувчини зериктиради. Чунки ҳозирги кунда бу каби ахборотларни исталган вақтда интернет орқали топиш мумкин.
Шунинг учун ҳам адиблар ижоди ва шахсияти ҳақида билим беришда улар ҳақидаги замондош инсонлар хотираларидан фойдаланиш ва адиб билан боғлиқ қизиқарли ҳодисалардан фойдаланган ҳолда унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот бериш кўпроқ ижобий натижа беради. Ўқувчиларга шундай қизиқарли маълумотлар бериш зарурки, бу маълумот ва ҳодисаларни тинглагандан сўнг ўқувчининг қалбида шу инсонлар ҳақида янада кўпроқ маълумотни билишга интилиш уйғонсин. Натижада ўқувчи қўшимча китоблар ва интернет орқали бошқа маълумотларни ўзи излаб топади.
Масалан, Абдулла Қаҳҳор ижодини ўрганаётганда адибнинг қайси даврда яшаб ижод қилгани ҳақида қисқача сўзлагандан сўнг ёзувчи ҳақидаги «Абдулла Қаҳҳор замондошлари хотирасида» китоби, Саид Аҳмаднинг «Йўқотганларим ва топганларим» асари, Матёқуб Қўшжоновнинг «Абдулла Қаҳҳор маҳорати» асари каби бир қатор китоблардаги қизиқарли маълумотлардан фойдаланиш мумкин.
Бугунги кунда ўқитувчи ўқувчи учун билим берувчи инсон эмас, балки уни билим олишга рағбатлантирувчи шахс сифатида гавдаланмоғи керак. Шу орқали биз ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ва буюк ота-боболаримизга ҳурмат ҳисси шаклланишига ёрдам берамиз. Бу эса давр талаби, юрт келажаги олдидаги муқаддас бурчимиздир.
Дилфуза ЭРБОЕВА,
Турин политехника университети қошидаги академик лицей ўқитувчиси
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
БатафсилАбдурауф Фитрат – ХХ аср бошида Ўрта Осиё маънавий ҳаётига катта таъсир кўрсатган маърифатпарвар, ислоҳотчи ва зиёлилардан бири.
БатафсилЭнди ҳокимият органлари раҳбарлари «Кенгаш соати»да ҳисоб беради
Батафсил