«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
БатафсилҚачон ўзгаларга тақлидни тўхтатамиз?
Ислом дини дунёга тарқала бошлаган даврлардан то шу кунгача масжидлар тузилиши ўзгариб, тараққий этиб борди. Бу, аввало, маҳаллий шароит, иқлим, урф-одатлар, қурилиш услублари, қурилиш ашёларида намоён бўлди. Ўрта Осиёда биринчи масжид милодий 713 йилда араб саркардаси Қутайба ибн Муслим томонидан Бухорода, Самарқандда эса ҳозирги «Ҳазрати Хизр» масжиди ўрнида қурилган эди. Деярли бир ярим минг йил ичида дунёнинг турли чеккаларида ўзига хос, маҳаллий иқлим ва қурилиш услублари, анъаналари асосида масжидлар меъморчилиги юзага келиб, бугунги кунда ҳам тараққий этиб бормоқда.
Ўрта Осиё масжидлари типи ҳовли ва тўртбурчак ёки квадрат шаклдаги хонақодан иборат бўлиб, хонақо ўртасида саккиз қиррали таянчга эга гумбазлар бунёд этилган, ҳовли атрофларида ёки хонақога кираверишда айвонлар қурилган. Баъзан ҳовли ўртасида ҳовуз ҳам бўлган. Асосан масжид олдига битта минора қурилган.
Минг афсуски, 70 йиллик даҳрийлик даврида юртимизда масжидларнинг қурилиши тўхтаб қолган эди. Мустақилликка эришгач, виждон эркинлиги тамойилларига эътибор кучайиб, одамлар эмин-эркин диний ибодатларни амалга оширадиган бўлишди. Натижада пойтахтимиз ва мамлакатимизнинг бошқа шаҳарлари, вилоят марказлари ва қишлоқларида масжидлар қурилиши бошланди. Аммо масжид қуриш технологиясининг, тадрижий (эволюцион) шаклланишининг узилиб қолиши, мавжуд бўлган қурилиш услубининг деярли йўқолиб бўлгани янги масжидлар қурилишидаги камчиликларни юзага чиқарди. Шошма-шошарлик билан қурилган масжидлар, ҳеч қандай функцияни бажармайдиган, декорациясифат, ўйинчоқ миноралар ва гумбазлар, тунукадан кесиб қўйилган қуббалар қуриш авж олди.
Айримларини ҳисобга олмаганда, кейинги 20-30 йилда лойиҳа асосида қурилган ва қурилаётган янги масжидларни ҳам Ўрта Осиё меъморчилик мактабига мос, дея олмаймиз. Бунга мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Бизда негадир масжид деганда кўпроқ Яқин Шарқ – араб масжидларини кўз олдига келтиришади. Аслида турли иқлимларда масжидлар қуришда ўша юртнинг маданияти, қурилиш ашёлари ҳамда миллий меъморчилик услуби ва иқлимидан келиб чиқилган. Мисол учун, Хитойда қурилган масжидларда хитой меъморчилиги элементларини, Волгабўйида маҳаллий анъана, шакл ва услубдаги масжидларни кўриш мумкин. Биз эса, асосан, араб меъморчилигига тақлид қилиб, қўша-қўша мезанали масжидлар қурмоқдамиз. Яна, миллий, маҳаллий меъморчилик анъаналарига риоя этган ҳолда масжиднинг шакл-шамойилини, кўринишини тартибга солиш ўрнига, негадир уни тўйхоналарга ўхшаб бўрттириб бе затишга, зийнатлашга ва тилларанг нақшлар солишга берилиб кетганмиз.
Масжид бу, аввало, ибодатхона, Яратганга юзланадиган муқаддас ва пок маскан. Қолаверса, бу ўша халқнинг асрлар давомида шаклланиб, сайқал топган меъморчилик анъаналари, ўзига хос услублари мужассам ёдгорлик ҳисобланади. Айрим мамлакатлардаги баъзи бир масжидлар бугунги кунда ноёб меъморчилик обидаси сифатида бутунжаҳон маданий мероси сифатида муҳофаза қилинади. Уларни кўргани бутун дунёдан ҳар йили миллионлаб саёҳатчилар ва зиёратчилар ташриф буюради. Бу эса, ўз навбатида, ўша мамлакатга катта маблағ келтириб, аҳолининг иқтисодий манфаатларига хизмат қилади.
Турли даврларда қурилган Туркиядаги «Аё София» масжиди, Мадинадаги «Абу Бакр Сиддиқ» масжиди, БААдаги «Шайх Зайд» масжиди, Эрондаги (Исфахон) «Имом» масжиди, Қатардаги «Ислом факультети ва масжиди» биноси, Деҳлидаги «Жомеъ» масжид ва Исломободдаги «Шоҳ Файсал» масжиди ва бошқаларни ана шундай обидалар қаторига қўшиш мумкин. Шунингдек, юртимизда ҳам ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатидан жой олган Бухородаги Калон масжиди, Самарқанддаги «Бибихоним» масжиди, Хивадаги «Жума» масжиди ва бошқалар ҳам ўзига хос бетакрор меъморчилик обидалари саналади.
Ўрта Осиё меъморчилик услуби ҳам ўз навбатида кўплаб мактабларга бўлинади. Булар: Бухоро – Самарқанд, Хоразм – Қорақалпоғистон, Тошкент – Фарғона водийси, Қашқадарё – Сурхондарё мактаблари. Биргина Тошкент мактабининг ўзида турли даврларда турлича услубларни кузатиш мумкин. Бу услублар бинонинг ҳажмида, қурилиш технологиясида, элементларида ва ҳатто ғиштларнинг ўлчамларида намоён бўлади. Умуман олганда, Тошкент воҳаси сейсмик зонада жойлашгани сабаб масжидлар, диний иншоотлар асосан минорасиз, минора қурилса ҳам унча баланд бўлмаган ҳолда қурилган. Шунингдек, бошқа шаҳарлардан фарқли ўлароқ зеб-зийнатларга, кошинлар билан қоплашга катта аҳамият берилмаган, нис бат ан сипороқ қурилган. Гумбазлар зангори кошин билан қопланмаган. Асосан ғиштнинг ўзи табиий равишда қолдирилган. Интерьер ва айвон қисмида ўймакор тўсин ва устунлардан кенг фойдаланилган. Тошкент шаҳрида асосан бир нечта минора ёки унга ўхшаш элемент гулдаста сақланиб қолган. Жумладан, XIX асрга тааллуқли Эски шаҳар қисмидаги «Кўк масжид», ХХ аср бошидаги «Тиллашайх» масжиди, Баланд масжид минорасини кўриш мумкин.
Лекин меъмор ота-боболаримиз одатда Яқин Шарқ, хусусан, араб меъморчилигига тақлид қилмаганлар, жумладан, масжидлар тархини (планини) ишлашда, безакларда, минора қурилишида уларга эргашмаганлар. Биламизки, Яқин Шарқ мамлакатларида қўша-қўша мезанали миноралар қурилган. Бу ўша юртлар меъморлари топилма услуби ҳисобланади. Бу услуб асрлар давомида ривожланиб бугунги кўринишга келган. Олимларнинг тахминига кўра, дастлаб қадимги Ме сопот амия (Ҳозирги Ироқ ҳудуди) зиккурат (ибодатхона)лари, устма-уст қурилган тўғри тўртбурчак ёки спиралсимон қурилмалар кейинчалик қисқариб, ихчамлашиб минораларга айлана бошланди. Бир сўз билан айтганда, миноралар шаҳар миқёсидаги жомеъ масжидларнинг ажралмас қисми – меъморий элементи, шакли ва безаги ҳисобланади.
Бугунги кундаги қурилиш технологиясининг т араққий этгани катта ҳажмда, баланд ва кўп қаватли иморатлар қуриш имконини бермоқда. Тараққий этган мамалакатларда бугунги энг сўнгги урфдаги – пост модерн, хайтек услубида юксак дид билан масжидлар қурилмоқда. Бунга ёрқин мисол қилиб Исломободдаги (Покистон) «Шоҳ Файс ал» масжидини, Дўҳа (Қатар)даги «Ислом факультети ва масжиди»ни, Остонадаги «Ҳазрат Султон» жоме масжиди, Аргундаги (Чеченистон) «Аймани Қодирова» масжид ва бошқалар ультра замонавий тарзда бунёд этилган.
Биз ХХI асрда яшаяпмиз, бироқ негадир масжид қуришда ўрта асрлар мезонларидан, схемасидан чиқиб кета олмаяпмиз. Бу ҳам майли, асрлар мобайнида шаклланган Ўрта Осиё мактабини янги мақомга олиб чиқиш ва ўз миллий меъморчилигимизга таянган ҳолда янги замонавий обидалар бунёд этиш ўрнига негадир мағриб-араб меъморчилигига тақлид кучайган.
Бунга сабаб биринчи галда ўтган асрнинг 20-йилларидан юртимизда масжид қуриш жараёнининг мафкуравий асосга кўра тўхтатилгани бўлса, иккинчидан илмий асоснинг йўқолиб кетаётгани бўлса керак.
Ўзбекистон Ре спубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги қарори билан тасдиқланган маданий мерос миллий рўйхатида бугунги кунда Тошкент шаҳрида 354 объект мавжуд. Бу рўйхатда энг кўп маданий мерос объектлари Тошкент шаҳрининг «Эски шаҳар» қисмида – Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида жойлашган . Мисол учун, юқорида келтирилган Тошкент шаҳрида минораси бизнинг кунимизгача сақланиб қолган «Баланд» масжиди, «Кўк масжид», «Тиллашайх» ва «Уккоша» масжидлари ёки яқин ўтмишда бошқа бузиб ташланган масжидларнинг фотосуратлари мавжуд. Ана шу минораларни илмий жиҳатдан ўрганиш, уларнинг кўринишларини замонавийлаштириб, янги масжидларда қўллаш бу, аввало, ўз меросимизга ҳурмат, қолаверса, бой меъморчилигимиз маданиятини замонавий даражада талқин этишга хизмат қилади.
Юртимизга сайёҳлар асрлар давомида ота-боболаримизнинг юкс ак истеъдоди, маҳорати ва диди билан шаклланган бетакрор ўзбек меъмор чилиги обида лари ҳамда уларнинг замонавий талқинини кўриш истагида келишади. Биз уларга ўзгаларга тақлид қилинган ёки ўрта асрлар меъморчилигидан нусха олинган биноларни кўрсатамизми?
Таклифимиз – халқимизда барҳаёт мақол бор: «Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин». Масжид қурилишига масъул идора лар ўз лойиҳа ларини нуфузли мутахассислар – Ўрта Осиё меъморчилиги тарихини илмий асосда ўрганган, яхши биладиган олимлар, архи -текторлар, санъатшунослар кўригидан ўтказса, улар билан бамаслаҳат иш кўрса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шу йўл билан ўзб ек меъморчилик макт абини миллий эстетик мезонларимиз асосида жаҳон даражасига олиб чиқишга ҳаракат қилишимиз керак.
Шавкат МУЗАФФАР,
меъмор ва рассом (ЎзА)
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
БатафсилАбдурауф Фитрат – ХХ аср бошида Ўрта Осиё маънавий ҳаётига катта таъсир кўрсатган маърифатпарвар, ислоҳотчи ва зиёлилардан бири.
БатафсилЭнди ҳокимият органлари раҳбарлари «Кенгаш соати»да ҳисоб беради
Батафсил