Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Дунё яна қизил рангга кирмоқда

Ўзбекистонга ҳам карантин чоралари қайтадими?

Дунё яна қизил рангга кирмоқда

Тугаётган 2020 йил улкан йўқотишлари билан инсоният тарихида қолишига шубҳа йўқ. Коронавирус деган балои офат жаҳонни ларзага солди. Ҳозиргача дунё бўйича 81 миллиондан зиёд инсон бу дардга чалинди, 1 миллион 700 мингдан кўпроқ одам ҳаёт билан видолашди.

Мамлакатимизда ўз вақтида кўрилган чоралар туфайли «Covid-19»дан тузалиш кўрсаткичи 97 фоизга етди. Пандемиядан кейинги ҳаёт аста-секинлик билан изга тушмоқда. Аммо хотиржамликка берилишга ҳеч қандай асос йўқ. Чунки турли мамлакатларда ушбу вируснинг янги-янги штаммлари қайд этилмоқда. Айрим давлатлар яна қайтадан қатъий карантин чораларини кўрмоқда.

Халқаро пресс-клубнинг «Пандемияга қарши курашда миллий тажриба» мавзусига бағишланган навбатдаги сессиясида ушбу масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Экспертлар журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Алишер Шодмонов, Тошкент тиббиёт академияси ректори:

– Бугунги кунда коронавирус бўйича мамлакатимиздаги нисбатан барқарорлик нималар эвазига таъминланган. Биринчи навбатда, бу ҳуқуқий асослар такомиллашгандир. Иккинчиси, моддий техник базага берилган эътибор. Янги қурилишлар, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари. Шу билан бир қаторда дори таъминоти. Кадрларнинг салоҳиятига ҳам катта эътибор берилиб, маҳаллий ишлаб чиқаришда муҳим ўзгаришларнинг содир бўлганлигидир.

Анвар Aлимов, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари:

– Амбулатор шароитда даволанаётган беморларга COVID тасдиқланган, гумон қилинганларни қўшиб туриб инобатга олганимизда 12 кунга бориб 92 фоиз беморлар тўлақонли тузалганлиги,  шундан фақатгина 2 фоизи шифохонага, ўрта оғирликда мурожаат қилганлиги ва шу билан бирга орасида 6 фоиз 12 кундан яна бир ҳафта давомида даволанишга муҳтожлигини аниқладик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош эпидемиологи Нурмат Отабеков Ўзбекистоннинг 8 мамлакат билан авиақатновларни тўхт атиши сабабларини айтди. «Қизил, сариқ, яшил рангни фақат светофор туфайли жуда тез фарқлайдиган бўлганмиз. Қизил – хавф белгиси. Буюк Британия, Германия, Дания, Нидерландия, Австрия, Австралия, Жанубий Африка Республикаси «қизил» рангга киряпти. Демак, бу хавф. Махсус комиссия қарори билан ҳозир саккиз мамлакат билан авиақатновлар тўхтатилди.

Тарихга назар ташлайлик. Касаллик бизга четдан кириб келди. Илк бор аниқланган бемор ҳам хориждан келган эди. Эпидемиологиянинг олтин қоидаси — касаллик манбаини жиловлаш. Касаллик манбаини жиловласак, эпидемиологик занжирни уза оламиз. Асосий мақсадимиз ҳам шу».

Дунё бўйича «Covid-19»га қарши самарали вакцина яратиш борасида катта изланишлар олиб борилмоқда. Маълумотларга кўра, бугунги кунда тўққизта вакцина учинчи клиник синов жараёнидан ўтказилаётган бўлса, йигирма бешта вакцина иккинчи, биринчи клиник синовгача бўлган чиғириқлардан ўтяпти.

Экспертларнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Хитойда ишлаб чиқарилган вакцинанинг, Россия ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган вакциналар синовининг учинчи клиник фазасида иштирок этяпти. Аслида 3-клиник фаза синовларига ҳар доим ҳам, ҳамма давлатлар жалб этилавермайди. Ҳозирги вақтда Хитойнинг 5 минг доза вакцинаси ва Россиянинг 100 доза вакцинаси олиб келинган. Ҳозирги кунда Хитой вакцинасининг Ўзбекистонда учинчи клиник синовлари бошланган.

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔143

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔131

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔249

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар