Халқ билан      Бош саҳифа

Энди узоқ овулларга ҳам сув боради

Кўпчиликка маълумки, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг деярли барча туманларида ичимлик сув энг оғир ижтимоий муаммолардан саналади. Айниқса, экологик вазият оғир бўлган ҳудудларда бу муаммо ўта долзарб тус олган. Хўжайли тумани ҳам шундай ҳудудлар сирасига киради.

Энди узоқ овулларга ҳам сув боради

Ўзбекистон Экологик партиясидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайланган депутат Д.Исақулов март ойида ичимлик сув муаммоси юзасидан тегишли вазирлик ва давлат идораларига депутатлик сўрови юборди. Масъул ташкилот вакиллари маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари билан мазкур муаммонинг ечимини топиб, «Жана-Жап» ҚФЙга 12,6 километр узунликдаги, «Амударё» ҚФЙга Туямўйин магис­трал сув қувуридан 4 километрли масофага полимер қувурлар ётқизилмоқда. Аҳоли масканларига диаметри 150 мм. бўлган полимер қувурлар орқали 1,5 километрдан ортиқ сув тармоқлари тортилмоқда. Биринчи босқичда 101 та хўжаликка ичимлик сув етказиб бериш режалаштирилган. Қолган хўжалик хонадонларида ҳам ичимлик сув таъминоти барқарор бўлиши учун барча куч ва воситалар сафарбар этилган. Бир-биридан узоқ масофада яшайдиган узоқ овулларга марказлашган ичимлик сув нуқталари орқали тоза ичимлик сув етказиб бериш (ташиш) масалалари ҳам ўрганилмоқда.
Хўжайли тумани «Ўзсувтаъминот» ташкилоти раҳбари Ш.Якуповнинг маълумотига кўра, «Жана-Жап» ҚФЙнинг Нариман, Жана-жап, Тоқал ва Сағил овул ҳудудигача 6 км. қувурлар тортилиб бўлинган.
Тан олиб айтиш керакки, ичимлик сув тармоқлари ҳам худди электр ва табиий газ тармоқлари каби мус­тақиллик йилларининг чорак асри давомида деярли янгиланмаган, соҳада йирик модернизация-реконструкция лойиҳалари амалга оширилмаган. Фақат жорий ва капитал таъмирлаш ишлари билан чекланилган. Бунинг оқибатида сув қувурларининг йирик қисми эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолган. Фойдаланилган ичимлик сувга истеъмолчилар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмагани – масалани янада чигаллаштиргани рост. Айрим тармоқларга ичимлик сувнинг ўзи етиб келмаслиги оқибатида демонтаж қилинган.
Хўжайли туманидаги 38-сонли «Кулоб» сайлов округининг сайловчилари билан депутат Д.Исақуловнинг 2019 йилнинг охиридаги сайловолди учрашувларида ҳам, 2020 йилда маҳаллаларда ўтказилган сайёр қабуллар, овул оқсоқоллари, Хўжайли тумани ҳокимлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувларда ҳам ичимлик сув муаммоси бош масала бўлиб келган. Ҳозирги кунда ичимлик сув билан боғлиқ барча мурожаатлар депутатлар ташаббуси ва маҳаллий ҳокимлик билан биргаликда ҳал этилмоқда.

Гулнора САРИЕВА,
Ўзбекистон Экологик партияси Хўжайли туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

🕔16:02, 27.08.2026 ✔112

Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

Батафсил
Депутат кўмаги  билан...

Депутат кўмаги билан...

🕔15:56, 27.08.2026 ✔112

Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

Батафсил
Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

🕔15:15, 23.07.2026 ✔167

Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

    ✔ 112    🕔 16:02, 27.08.2026
  • Депутат кўмаги  билан...

    Депутат кўмаги билан...

    Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

    ✔ 112    🕔 15:56, 27.08.2026
  • Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

    Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

    Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    ✔ 167    🕔 15:15, 23.07.2026
  • Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

    ✔ 168    🕔 15:14, 23.07.2026
  • Умр моҳияти  нимада?

    Умр моҳияти нимада?

    Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

    ✔ 256    🕔 16:43, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар