Халқ билан      Бош саҳифа

Сирдарёлик сайловчилар билан самимий учрашув

Марказий Осиёнинг энг узун дарёларидан бири – Сирдарё бўйида жойлашган ушбу вилоят экологик туризмни ривожлантириш учун катта имкониятларга эга. Айниқса, балиқ ови ҳамда агротуризм ишқибозлари албатта Сирдарёга келишади.

Сирдарёлик сайловчилар билан  самимий учрашув

Сирдарё минтақасининг тарихи уч минг йил олдин, ушбу ҳудуддаги дарёлар ва тоғ сойлари бўйидаги биринчи аҳоли яшаш жойлари пайдо бўлиши билан вужудга келган. Сирдарё вилоятидаги Сават ва Ховос қишлоқлари араб географларининг қадимий асарларида ҳам тилга олинган. Ўрта асрлардаги Нурота шаҳрининг харобалари минтақанинг муҳим тарихий ёдгорликлари сирасига киради. Энг қадимий ёдгорлик Сайхунобод вилоятида жойлашган бўлиб, 40 гектар майдонни эгаллайди.

Сирдарё дарёси кўплаб ноёб балиқ турларига бой. Дарё ва унинг атрофидаги кўлларда йирик зоғорабалиқ ва хумбош балиқдан тортиб илонбалиқ ва судакларгача учрайди. Сирдарё – унутилмас ҳиди ва ширин таъми билан дунё­га машҳур бўлган Мирзачўл қовунининг ватани сифатида ҳам эътироф этилади.

Мамлакатимиз иқтисодиёти ва саноатида Сирдарё электр станцияси ҳамда Фарҳод гидроэлектростанцияси стратегик аҳамият касб этади. Уларда мамлакатдаги барча электр энергиясининг тўртдан бир қисми ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов бетакрор Сирдарё заминида сайловчилар билан учрашиб, самимий мулоқотда бўлди. Учрашув фақатгина сайловолди тарғиботи билангина чекланиб қолмай, экологик вазият, Сирдарё табиати, келажакда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар ҳақида ҳам сўз борди.

Сайловчилар ҳузурида сўзга чиққан Нарзулло Обломуродов «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш бугунги экологик муаммоларга ечим бўла олишини таъкидлади. Бу борада  бир қанча устувор вазифалар санаб ўтилди.

Албатта, «яшил» иқтисодиёт кўп ҳолларда сўнгги умид ҳам бўлиб қолаётгандек. Чунки экологик муаммоларни енгмасдан туриб ҳеч қандай тараққиётга эришиб бўлмайди. Атроф муҳитнинг муҳофазаси барқарор бўлсагина, барча ривожланиш жараёнлари кўнгилдагидек кечади.

Аввало ҳар бир инсонда экологик маданиятни шакллантириш жуда зарур. Она табиатни, жумладан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини кучайтириш – давр талаби. Сир эмас, ёшларда бу борада эътиборсизлик бор. Мана, куни кеча болалар қушга ип боғлаб юргани ҳақида хабар бердик. Айнан шу каби ҳолатлар экологик маданиятнинг шаклланмаганидан содир бўляпти. Шу боис ҳам она табиатнинг ажралмас бўлаги бўлган наботот ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш масаласи номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган.

Нарзулло Обломуродов оила ва маҳалла тизимида инсоннинг табиатга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш орқали атроф муҳитни асраш, ҳар бир инсонда табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш туйғусини шакл­лантириш масалалари ҳақида ҳам атрофлича тўхталди.

Учрашувда сўзга чиққанлар номзоднинг дастурига муносабат билдирар экан, улар орасида ёшларнинг фаоллиги алоҳида эътирофга лойиқ. Ёшлар экологик жараёнларда ҳар доим фаол бўлишларини, она юртимиз табиатини асрашда ўз ҳиссаларини қўшишларини билдириб ўтишди.

Сардобада юз берган фожиа кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Кутилмаган фалокат қанча-қанча инсонларнинг мусибатига сабаб бўлди. Одамлар уйсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож қолди. Ўша дамларда Экопартия фаоллик кўрсатди, дарҳол ёрдамга шошилди. Сирдарёликларни ўз оиласидек кўриб, меҳр қўлини чўзди. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан «Сардобага мадад» шиори остида 338 млн. сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак ва тиббий анжомлар фожиадан жабр кўрганларга тарқатилди. Экопартиянинг «Ёшлар қаноти» талафот кўрган ҳудудларни тозалаш ва ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этди.

Буни сирдарёликлар яхши эслайди. Шу эзгу ишлари туфайли ҳам экопартия сирдарёликларга қадрдон. Сирдарёдаги номзод билан учрашув ҳам қизғин бўлди. Қувонарлиси, учрашув сўнгида ҳар бир қатнашчининг кўзида экологияни асрашим керак, деган қатъият борлигини кўриш мумкин эди.

Нарзулло Обломуродов Янгиер шаҳар Саркисов канали бўйи хиёбонида нуронийлар ва маҳалла фаоллари билан учрашди. Улар билан самимий мулоқотда бўлиб, анъанага кўра хиёбонда кўчат ўтқазди.

Номзод Сирдарё чўл ҳудудларини обод қилишда, янги ерларнинг очилиши ва ўзлаштирилиши замирида қанчалар машаққатли меҳнат ётганини эътироф этди.

Бу ернинг меҳнаткаш ва матонатли халқига миннатдорлик билдирди.

Кейинги манзилда эса номзод Янгиер шаҳридаги канализация оқова сувларини тозалаш иншоотида Озарбайжон ва Туркия компаниялари томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Иншоот Янгиер шаҳар канализация оқова сувларини тозалаш учун мўлжалланган бўлиб, инвестиция дастури ҳамда Ислом тараққиёт банки кредит маблағлари ҳисобидан реконструкция ишлари давом этмоқда.

Нарзулло Обломуродов Мирзаобод туманидаги анорчилик кластери фаолияти билан ҳам танишди. Жумладан, «Dehqonobod Asl Anori» ишлаб чиқариш кооперативи ва табиий анор шарбати ишлаб чиқариш цехида бўлди.

Мирзаобод туманидаги жами 200 гектар майдонда анорзорлар ташкил этилган бўлиб, шундан 167 гектар майдон кластерга, 33 гектар майдон боғдорчилик фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади. Ўтган 2020 йилда мирзаободлик миришкорлар Корея Республикасига 10 минг литр анор шарбати ва 40 тонна анор уруғи экспорт қилган бўлса, жорий йилда Корея ва Латвия давлатларига 200 минг литр анор шарбати ва 60 тонна анор уруғи, Қозоғистонга 60 минг литр анор шарбати, 40 тонна анор уруғи етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.

Шунингдек, Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги Ўзбекис­тон-Латвия фармацевтика қўшма корхонасига 40 тонна анор уруғи, 100 тонна анор пўстлоғи етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланган. Қолаверса, ушбу корхона экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқаради ва иккита халқаро сертификатга эга.

Сирдарёда бўлиб ўтган учрашувлар, самимий суҳбатлар давомида кўпчилик Президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дастуридаги муҳим таклифларни алоҳида қайд этди. Бугунги кунда экология ва атроф муҳитни ҳимоялаш масаласи мамлакатимиздаги энг устувор мақсадлардан бирига айланганини эътироф этишди.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

🕔16:02, 27.08.2026 ✔112

Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

Батафсил
Депутат кўмаги  билан...

Депутат кўмаги билан...

🕔15:56, 27.08.2026 ✔112

Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

Батафсил
Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

🕔15:15, 23.07.2026 ✔167

Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

    ✔ 112    🕔 16:02, 27.08.2026
  • Депутат кўмаги  билан...

    Депутат кўмаги билан...

    Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

    ✔ 112    🕔 15:56, 27.08.2026
  • Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

    Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

    Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    ✔ 167    🕔 15:15, 23.07.2026
  • Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

    ✔ 168    🕔 15:14, 23.07.2026
  • Умр моҳияти  нимада?

    Умр моҳияти нимада?

    Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

    ✔ 256    🕔 16:43, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар