Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Чегирмаси бор, аммо ўзи йўқ чипталар ёхуд алдагани талаба яхшими?

Очиғи, бу мавзу ҳақида деярли ҳар йили ёзамиз. Қишки таътил ва Янги йил байрами олдидан пайдо бўладиган «дежурний» гапга ҳам ўхшаб қолди ҳатто бу мавзу.

Чегирмаси бор, аммо ўзи йўқ чипталар  ёхуд алдагани талаба яхшими?

Мутасаддилар эса жим – на муносабат билдиради, на бирор нарсани ўзгартиришга ҳаракат қилишади. Шундай бўлса ҳам яна шу муаммо ҳақида айтмасак бўлмайди. Англаганингиздек, мавзу қишки таътил ва байрам олдидан талабаларнинг темирйўл ҳамда авиачипталар тополмаслиги, айнан имтиёзли чипталар «анқонинг уруғи»га айланиши ҳақида.

Қишки таътилга чиқиши билан пойтахтда ўқиётган аксарият талабалар ўз уйлари томон ошиқади. Буёғи байрам, пойтахтдан бир томони Қорақалпоғистон Республикасигача, бир томони Андижону Термизгача етиб олиш ҳар бир талабанинг асосий ташвишига айланиши бор гап. Табиийки бу вақтда вилоятлараро қатновчи барча транспорт воситаларида йўлкиранинг кескин ошиб кетиши кузатилади. Имкони борлар йўлини қилиб ишини битиришади, яна кимлардир моддий томондан қийналиб қолиб, уйига қайтиш учун ота-онасидан пул олади. Баъзи бирлари эса таниш-билиш қилиб байрам арафасида чегирмалар эълон қилинган йўл чипталарини излашга тушади.

Яқинда «Uzbekistan Airways» ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» вилоятлардан ва юртимизнинг чекка ҳудудларидан келиб олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар учун ички авиақатновларга ва ички йўналишдаги йўловчи поездлар чипталарига 28 декабрдан 10 январгача 50 фоизли чегирмалар эълон қилди.

Хўш бу чегирмалардан талабалар қай даражада фойдаланяпти? Ёки бу «чегирма» номигагина холосми? Ана шундай саволларга жавоб олиш учун «Тошкент шимолий вокзали» томон йўл олдик.

Вокзал ичкарисига кирар эканмиз, кутиш ўриндиқлари талабалар билан лиқ тўла. Маълумотхонадан 28 декабрь кунига Тошкент-Урганч йўналишига билет ҳақида сўрадик. Аммо «Кассада умуман билет қолмаган фақатгина 31 декабрь санасига чегирмасиз оддий чипта бор», деган жавобни олдик.

Янада кўпроқ маълумот олишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Диспетчер қиз хўмрайганча: «Билет бўлмагандан сўнг нархини нима қиласиз? Билет йўқ», дея узил-кесил гапга якун ясади. Биздан сўнг чипта сўраб келганларга ҳам бир овоздан «билет йўқ» дея осонгина жавоб бериб қўя қолишди. На илож, зоримиз бор зўримиз йўқ. Ҳар йили такрорланадиган бу аҳвол аллақачон ҳеч кимни ҳайратлантирмай қўйган.

Шу ўринда савол туғилади? Нега чипталарга чегирма эълон қилинадию, чипта олиш учун борсангиз умуман бўлмайди?

Саволга жавоб излаб навбатдаги мутасадди ташкилот – Транспорт вазирлиги матбуот хизмати билан боғланамиз. Транспорт вазирлиги матбуот хизмати ходимларининг маълум қилишича, вилоятлардан келиб таълим олувчиларнинг сони кўплигидан чегирмали чипталар ҳаммага ҳам етмайди. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳар битта йўналишдаги рейсларга қўшимча вагонлар уланиши йўлга қўйилаётганлигини таъкидлади. Ҳозиргача талабаларга 3600 та чегирмали чипталар сотилган бўлиб, йўловчилар кўплигидан чегирма эълон қилиниши билан жойлар олдиндан банд қилиб қўйилган. Лекин йўловчиларнинг талабларидан келиб чиқиб, қўшимча йўловчи поездлар қатновини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган экан.

Бироқ қўшимча йўловчи поездлар қатнови ва қўшимча вагонлар уланса-да, бирон бир фойдаси бўлганлигини кўрмадик. Барибир талабаларнинг аксарияти чипта ололмай, нархи осмонга чиққан йўловчи киракашларда уйларига йўл олишмоқда.

Уйга келиб ҳеч бўлмаганда авиакассаларда чипта бордир деб, «Uzbekistan Airways» компанияси оператори билан боғландик. Аммо Тошкент-Урганч йўналишига 29 декабрь эрталабки рейснинг иқтисодий классида жой борлигини айтишди. Аммо чегирмалар иқтисодий-К классдаги тарифларга қўлланилмас экан. Сабаб Ўзбекистон Президентининг 1992 йил 22 декабрьдаги 517-сонли фармонида ҳар йили 28 декабрдан 10 январгача бўлган даврда фақат иқтисодий-Y класс тарифига чегирма берилиши кўрсатилган.

Эътибор беряпсизми, 29 декабрь кунидаги бошқа класс ва тоифаларга чипталар бор, фақатгина талабалар чегирмаси мавжуд чипталар «тамом бўлган». Хўш, энди қолган талабалар нима қилсин? Йилда бир бор бўладиган байрамни оиласидан узоқда кутиб олаверсинми ёки шу вазиятдан фойдаланиб нархларни ҳар доимгидан бир баравар бўлса ҳам майли эдия, уч бараваргача кўтариб олган киракашларга ялиниб-ёлвориб бўлса ҳам кетсинми?

Шу ўринда бир савол туғилади. Агар 1992 йилда талабаларга авиачипталар учун чегирмалар бериш бўйича фармон қабул қилинган бўлса, орадан анча вақт ўтди. Бу вақт ичида бир нечта қарорлар қайта кўрилиб, уларга ўзгартиришлар киритилди. Наҳотки мана шу фармонни ҳам қайта кўриб, унга ўзгартиришлар киритишнинг иложи йўқ? Наҳотки фақатгина Янги йил арафасида ҳам талабалар учун қўшимча рейсларни кўпайтириб бўлмаса? «Uzbekistan Airways» компанияси ҳам фақатгина иқтисодий-Y класс учун чипталарга чегирма белгиланганлигини тўтидек такрорлайвермасдан, ҳеч бўлмаса байрам олди барча нархдаги чипталарни чегирма билан сотиб олишга имкон яратиб қўйса, иқтисодий томондан қашшоқлашиб қолмас.

Мансурбек ЖАББОРОВ, «Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔166

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔331

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔325

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 166    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 331    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 325    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 448    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 608    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар